Мундарижа: кириш боб. Институтлар ва уларнинг жамият ривожланишидаги роли
Расмий ва норасмий нормалар ва уларнинг шаклланиши
Download 46.47 Kb.
|
Begmatova. kurs ishi
Расмий ва норасмий нормалар ва уларнинг шаклланиши
Институционализмнинг асосчиларидан бири Д.Норт институтлар таркибида уларни учта асосий қисмга ажратади: - расмий қоидалар (конституциялар, қонунлар, суд қарорлари, маъмурий ҳужжатлар ва б.); - норасмий нормалар (анъаналар, урф-одатлар, ижтимоий шартлилик); - қоидаларга амал қилинишини таъминловчи (судлар, полиция ва ҳ.k.) мажбурлаш механизмлари (масалан, жазолаш тизими). "Институт"нинг юқорида келтирилган таърифидан келиб чиқиб, институтларинсон томонидан онгли равишда яратилган турли ҳужжатлар (конституциялар, қонунлар ва ҳ.k.) кўринишидаги расмий, "ёзилган" қоидаларда ифодаланиши мумкин. Шу билан бирга улар умумий қабул қилинган шартлилик, хатти-ҳаракат кодексларида, яъни норасмий, "ёзилмаган" нормаларда намоён бўладиган, жамиятнинг барча соҳаларига кириб бориб, анъаналар, урф-одатлар кўринишида ёки бошқа шаклда амал қилинадиган инсон онгининг маҳсулини ўзида намоён етиши мумкин. Агар расмий қоидалар тизими инсонлар (давлат)нинг қонун ижодкорлиги фаолиятини ўзида акс еттирса, у ҳолда норасмий нормалар тизими қай тарзда шаклланади, деган савол туғилади. T.Веблен нинг консепсиясига кўра, институтларнинг ўзгариши табиий танлаб олиш қонунига мувофиқ равишда кечади. Инсоннинг жамиятдаги ҳаёти, ҳудди бошқа турдаги ҳаёт каби – бу яшаш учун курашиш ва, ўз навбатида, танлаб олиш ва мослашиш. Унинг фикрига кўра, ижтимоий тузум еволюцияси ижтимоий институтларни табиий танлаб олиш жараёни бўлди. Институтлар – инсон жамияти ва инсон табиатининг ривожланишда давом етиши ва шу нуқтаи назарда еришилган тараққиётни умумий кўринишда енг кўп мослашган тафаккур тарзини табиий равишда танлаш ва индивидларни жамият ривожланиши билан изчил ўзгариб турадиган янги шароитларга мажбурий мослаштириш жараёни, дейиш мумкин. Шундай қилиб, T.Вебленнинг талқинида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ("ижтимоий тузумеволюцияси") турли хилдаги институтларни "табиий танлаш" жараёнини амалга ошириш сифатида намоён бўлади. T.Вебленнинг нуқтаи назари Ф.Хаекнинг нуқтаи назарига ҳам яқин. Хаекнинг фикрига кўра, жамиятда қарор топган аҳлоқ қоидалари ва нормаларини танлашни биологик танловга қиёслаш мумкин. Унинг ҳисоблашича, расмий қоидалар билан бир қаторда (анъаналар ва урф-одатлар кўринишида) норасмий нормаларнинг мавжуд бўлиши шу билан шартланганки, "танлаб олиш жараёнида, шаклланган урф-одатлар ва аҳлоқда ҳақиқий ҳолатлар сони ҳисобга олиниши мумкин – индивидлар қабул қилиши мумкин бўлган нарсалардан кўпроқ; бунинг оқибатида, анъана маълум жиҳатларда инсон онгидан устун туради". Жамият қанчалик кўп хилма-хилликка йўл қўйса, ижтимоий мақсадга мувофиқ институтларни танлаб олиш шунчалик самарали кечади. Бошқача айтганда, норасмий институтлар – бу шартлилик, ўзини ўзи қўллаб-қувватловчи, учинчи томон (давлат)нинг аралашувисиз, ўз ўзидан бажариладиган қоидалардир. Таъкидлаш лозимки, "еволюция" атамасидан фойдаланилса-да, табиий танлаш назарияси изчил институционал ўзгаришларга нисбатан ҳамма вақт ҳам қўлланилмайди. Чунки енг "яхши" институт ҳамма вақт ҳам яшовчан бўлмайди. Иккинчи томондан, институтларнинг бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга доимий равишда ўтиши ҳамма вақт ҳам ташқи омиллар таъсири остида кечмайди. Баъзи бир институтлар норматив тарзда мустаҳкамланиб норасмий турдан расмий институтларга айланади, бошқалари эса, расмий институтлар сифатидаги аввалги аҳамиятини йўқотиб ва ҳуқуқий тизимдан чиқарилган ҳолда норасмий кўринишга ега бўлиши мумкин. Download 46.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling