Мундарижа кириш I боб. Асосий қисм


Download 0.73 Mb.
bet1/7
Sana21.06.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1639227
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Давлат молия статистикаси тизими


МУНДАРИЖА

КИРИШ……………………………………………………………………….3

I БОБ. АСОСИЙ ҚИСМ

    1. Давлат молия статистикаси таркиби, вазифалари қўлланиладиган асосий тушунчалар, таърифлар ва кўрсаткичлар………………………..5

II. БОБ.

    1. Давлат бюджети кўрсаткичларининг статистик таҳлили………….26

III. БОБ.

    1. Давлат бюджети кўрсаткичларининг прогнози……………….........37


ХУЛОСА……………………………………………………………………..43
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР……………………………………45

КИРИШ

Мавзунинг долзарблиги. “Пандемия оқибатларини юмшатиш ва бартараф этиш учун давлат томонидан жами 82 триллион сўмлик комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди. Жумладан, Инқирозга қарши жамғарма ташкил этилиб, коронавирусга қарши курашиш, аҳоли ва корхоналарни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ тадбирларга бюджетдан 16 триллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди. Шунингдек, давлат корхоналарига ва 500 мингдан зиёд тадбиркорлик субъекти ҳамда қарийб 8 миллион фуқарога жами 66 триллион сўмлик солиқ имтиёзлари, кредит муддатларини узайтириш ва молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича амалий ёрдамлар берилди.”1
“Жорий йилда мамлакатимизнинг халқаро молия бозорларига чиқиш имкониятлари янада яхшиланди, илк бор миллий валютада 2 триллион сўмлик давлат еврооблигациялари паст фоизларда жойлаштирилди.”
Молиявий статистика кўрсаткичларни таҳлил қилиш, мамлакат миллий иқтисодиётини ривожланиш жараёнидаги қатор муаммоларни аниқлаш, бу муаммоларга керакли ечим топиш ва мамлакат иқтисодиётини янада ривожлантириш учун муҳим ҳисобланади. Бу хақида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2020-йил 1 июнь куни миллий статистика соҳасини такомиллаштириш чора-тадбирлари бўйича ўтказган йиғилишида тўхталиб ўтди2:
“Статистика тизими қанчалик ҳаққоний ва очиқ бўлса, ислоҳотлар шунчалик тўғри ва натижадор бўлади. Шу мақсадда сўнгги уч йилда қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, инфляцияни ҳисоблаш усули халқаро стандартларга мослаштирилди, кузатувдаги товарлар таркиби кенгайтирилди. Давлат бюджети, ташқи қарз, олтин захираси ва табиий бойликлар ҳақидаги молиявий-иқтисодий кўрсаткичлар очиқ эълон қилинмоқда.”
Йиғилишда ҳудудлар ва тармоқлар статистикасини ўзаро мувофиқ шакллантириш, уларни ягона халқаро статистика тизими билан уйғунлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Вазирлар Маҳкамаси, Давлат статистика қўмитасига таълим, қишлоқ хўжалиги, ташқи савдо, транспорт, қурилиш, экология, туризм ва яна қатор соҳалар статистикасини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Жаҳон маълумот базаларида Ўзбекистоннинг тармоқ индикаторлари тўлиқ акс этмагани ачинарли ҳол. Шу муносабат билан, мутасаддиларга меҳнат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, таълим каби соҳалар бўйича халқаро базаларда мамлакатимиз кўрсаткичларини тўкис акс эттириш юзасидан топшириқлар берилди.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling