Мундарижа. Кириш. I. Қисм. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги талаблар


Download 0.55 Mb.
bet2/97
Sana25.01.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1121734
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   97
Bog'liq
1643351021-bmmSJ4wHoIH8xTL1zggy (1)

II. Қисм.Тавсиялар

1. Пахта-тўқимачилик соҳасида пахтани етиштиришдан- тайёр маҳсулотгача бўлган ишлаб чиқаришнинг барча босқичларидаги ташкилотларида иш юритишда фойдаланиш учун Наъмуналар


2. Меҳнат шароитлари ва хавфсизлигини яхшилашга қаратилган тадбирларни режалаштириш тўғрисида қўлланма
3. ISO 45001 ни жорий этишнинг афзаллиги.

КИРИШ


Сўнгги йилларда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини модернизациялаш ва диверсификация қилиш, маҳсулотни қайта ишлаш саноатини ривожлантириш борасида олиб борилган изчил ислоҳотлар натижасида аграр соҳада фаолият юритишнинг янги тизими — кластер усули жорий этилди.


Қисқа давр мобайнида кластер усулида фаолият юритиш ўзининг ижобий томонларини кўрсатди ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига ресурсларни тежайдиган техника ва технологияларни жорий этиш, қишлоқ жойларга саноатни олиб кириш ва янги иш ўринларини яратиш, юқори қўшилган қийматга эга тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш, инфратузилмани ривожлантириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди.
Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш, пахта хом ашёсини чуқур қайта ишлаш қувватларини кўпайтириш, ушбу жараёнга илмий асосланган усуллар ва интенсив технологияларни кенг жорий этиш, шунингдек, пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятида юзага келаётган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш, уларнинг манфаатларини давлат ҳокимияти бошқарув органларида ҳимоя қилиш тизимини йўлга қўйиш вазифалари белгиланган, жумладан, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш ва кластерлари пахта хом ашёси етиштириш даврида илғор замонавий инновацион технологияларни жалб этган ҳолда 6, 8, 10, 12 қаторли пневматик чигит экиш сеялкаларида амалга оширилиб, пахта экилган ер майдонларининг суғорилиши қийин бўлган жойларда замонавий томчилатиб сўғориш техонлогияларини жорий этган ҳолда суғориш ишлари амалга оширилмоқда ва гектридан 50-60 центнердан пахта етиштиришга эришилмоқда.
Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш ва кластерлари пахта теришни замонавий усулларидан фойдаланилмоқда, жумладан, АҚШ (John Deere), Германия (Case), Хитой ва бошқа давлатларда ишлаб чиқарилган пахта териш машиналарида териб олинмоқда.
Шу билан бирга, пахта-тўқимачилик кластерларида фаолиятида ҳамон хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари таъсирини камайтириш борасида самарали механизмлар яратилмаган.
Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунига мувофиқ, шу соҳа иш берувчилари билан меҳнат муносабатларида бўлган ходимлар (ишчилар, дала меҳнаткашлари) учун хавфсиз шароитларни таъминлаш ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича иш берувчиларга кенг доирадаги вазифалар юклатилган ва бу соҳада меҳнатни муҳофаза қилишни бошқаришнинг замонавий усулларини ишлаб чиқиш ва қўллашни тақозо этади.
Ўзбекистон Республикасида охирги йилларда меҳнат жараёнида инсоннинг хавфсизлиги, ҳаёти ва соғлиғи, иш қобилияти сақланишини таъминлаш борасида кенг кўламли ислоҳатлар амалга оширилмоқда. Хусусан, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги асосий тўртта ваколатларни амалга ошириш, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчиларига ўтказиб берилиши, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давлат ва жамоат назорати кучайтилиши борасидаги барча амалга оширилаётган тадбирлар энг аввало корхона ва ташкилотларда, иш ўринларида меҳнат шароитларини яхшилашга, ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишни олдини олишга қаратилган.
Республика миқёсида олиб борилаётган кенг қамровли бунёдкорлик ишлари йилдан йилга ошиши натижасида бугунги кунда фаолият юритаётган ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига эътиборсизлик ва ходимларга хавфсиз меҳнат шароитлари яратилмаганлиги натижасида ишлаб чиқариш билан боғлиқ ҳолдаги бахтсиз ҳодисалар сони кўпаётганлиги кузатилмоқда.
Бахтсиз ҳодисалар сабаблари хилма-хил бўлишига қарамай, уларни содир бўлишининг умумий шароитлари бўлиб, бозор иқтисодиётига ўтиш даврида даромад орқасидан қувиш йўлида кўплаб ташкилотлари иш берувчилари ва ходимлари ишларни олиб боришда хавфсизлик қоидаларига амал қилмаслиги ҳисобланади.
Шу мақсадда, ташкилотлариа меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини тўғри ташкил этиш, ишчи-ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратилишини таъминлаш ҳамда бахтсиз ходисаларни олдини олиш мақсадида ушбу тўплам ишлаб чиқилди.



Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling