Мундарижа. Кириш. I. Қисм. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги талаблар


ISO 45001:ни НИМА УЧУН ЖОРИЙ ҚИЛИШ КЕРАК?


Download 0.55 Mb.
bet97/97
Sana25.01.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1121734
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   97
Bog'liq
1643351021-bmmSJ4wHoIH8xTL1zggy (1)

ISO 45001:ни НИМА УЧУН ЖОРИЙ ҚИЛИШ КЕРАК?
СМҚ ва МХТ бошқарув тизимини ISO 45001 га мувофиқ жорий қилиш, ташкилотга:
- Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида хавфларни бошқариш, бу самарали профилактика ва ҳимоя чораларини қўллаш орқали иш билан боғлиқ шикастланишлар ва ишчилар соғлиғини ёмонлаштирадиган ҳолатлар сонини камайишига олиб келади.
- Соғлиқни муҳофаза қилиш ва иш жойларидаги меҳнат шароитлари ҳолатини яхшилаш нуқтаи назаридан СМҚ ва МХТ соҳасидаги кўрсатгичларни яхшилашга олиб келади.
- Қонуний, норматив-ҳуқуқий ва бошқа техник хужжатлар талабларига жавоб бериш эҳтимолини оширади.
- Ташкилотнинг корпоратив бошқарувини, ходимларда ишлаб чиқариш ва хавфсизлик маданиятини оширишга ёрдам беради.
ТАШКИЛОТЛАРДА ISO 45001:2018 БЎЙИЧА СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ ЖАРАЁНИ ҚУЙИДАГИ АСОСИЙ ХУЖЖАТЛАР ХАЛҚАРО АУДИТОР ТОМОНИДАН ТАЙЁРЛАШ ТАЛАБ ЭТИЛАДИ:
1. Ташкилотнинг сиёсати
2. Ташкилотнинг мақсад ва вазифалари
3.Ташкилотнинг контексти.
4. Манфаатдор томонлар рўйхати
5. Хавфлар картаси, экологик ва бошқа аспектлар жадвали


ҚУЙИДАГИ ТАОМИЛЛАР (ПРОЦЕДУРА) ИШЛАБ ЧИҚИЛИШИ ТАВСИЯ ЭТИЛАДИ:
1. Ходимларни тайёрлаш ва хабардорлигини ошириш таомили
3. Ички аудитни ўтказиш таомили
4. Пудратчи ва ташриф буюрувчи томонлар билан ишлаш таомили
5. Экологик аспектларни аниқлаш таомили
6. Хавфларни идентификациялаш ва хатарларни баҳолаш таомили
7. Тузатувчи ҳаракатлар таомилини.


ISO 45001 ни ЖОРИЙ ЭТИШ АФЗАЛЛИГИ:

  • меҳнат шароитлари ҳолатини янада яхшилаш ва меҳнат хавфсизлигини ошириш;

  • иш жойида инсон соғлиғига ва корхона мол-мулкига зарар етказиши мумкин бўлган хавф ва хатарлар тўғрисида ходимларни юқори даражада маълумотга эга бўлишлари;

  • ходимларнинг соғлиғига таъсир этадиган хавфларни бошқариш;

  • ишлаб чиқаришдаги касбий касалликлар ва шикастланишларни камайтириш;

  • ташкилот ходимлари ўртасида халқаро менежмент тизимларини тушуниш даражасини ошириш.

  • фавқулотда вазиятлар бўлиш хавфини камайтириш;

  • ходимларнинг корпоратив ватанпарварлик ўсиши;

  • ички ва ташқи бозорда корпоратив имиж ва обрўсини ошириш;

  • ташкилотга бўлган ишончни ошириш;

  • ташкилотнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш;

  • тендерларда иштирок этишдаги афзалликлари


  • ХАВФСИЗЛИК МАДАНИЯТИ

  • Хавфсизлик маданиятибу хавфсизликнинг устувор ва ички эҳтиёжлари бўлган барча шахсларнинг малакаси ва психологик тайёргарлиги, хавфсизликка таъсир этувчи барча ишларни бажаришда жавобгарликни ҳис этиб ўзини англаш ва ўзини – ўзи бошқаришдан иборатдир.

  • Хавфсизлик маданияти кучли бўлиши учун ташкилотлар хавфсизликни бошқаришнинг самарали тизимини жорий этиши керак.

ISO 45001 стандартини структураси ва PDCA модели





Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling