3-Наъмуна
___________________________________________________________________________
(корхонанинг (ташкилот) номи)
БУЙРУҚ
«____» _______________ 20___ й. № __________
Меҳнат шароитлари ва хавфсизлигини яхшилашга қаратилган тадбирларни режалаштириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонуни ва Мехнат кодексининг талабларига мувофиқ мехнатни мухофаза қилиш вазифаларини бажаришда тизимли ёндашувни таъминлаш учун ва мехнатни мухофаза қилиш бўйича норматив талабларини ўз ичига олган бошқа норматив-хуқуқий хужжатлар талаблари, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилишда корхонанинг ходимларини бевосита иштирок этишга жалб қилиш мақсадида,
БУЮРАМАН:
1. Корхона касаба уюшмалари органи (меҳнат жамоаси) билан келишилган ҳолда меҳнат шароитлари ва хавфсизлигини яхшилашга қаратилган тадбирларни режалаштириш қўлланмаси тасдиқлансин.
2. Корхонада меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қоида ва нормалар талабларига мувофиқлигини таъминлаш бўйича корхона бош мухандиси __________________ масъул шахс этиб тайинлансан.
3. Маъсул шаxсга меҳнатни муҳофаза қилиш қоида ва нормалар талабарини жорий этишда умумий бошқарув фаолиятини амалга ошириш юклатилсин ва Меҳнат шароитлари ва хавфсизлигини яхшилашга қаратилган тадбирларни режалаштириш тўғрисида қўлланма 1-Иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Мехнатни мухофаза қилиш xизмати рахбарига мехнат шароитларини яxшилаш ва мехнатни мухофаза қилиш бўйича тадбирларни режалаштириш бўйича ишларни мувофиқлаштириб бориш топширилсин.
5. Мехнатни муҳофаза қилиш бўйича қўлланма талабларини бажарилиши учун жавобгарлик ишлаб чиқариш учаскалари ва тегишли бўлинма (бўлим) раҳбарлари зиммасига юклатилсин.
6. Ушбу буйруқ ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Корхона (ташкилот) раҳбари ___________________
(Ф.И.О)
3. Халқаро стандартларни (ISO 45001) жорий этиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |