Мундарижа. Кириш. I. Қисм. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги талаблар


-§. Ғўза кўчатларини сийраклаштиришда (ягана) хавфсизлик талаблари


Download 0.55 Mb.
bet23/97
Sana25.01.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1121734
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   97
Bog'liq
1643351021-bmmSJ4wHoIH8xTL1zggy (1)

8-§. Ғўза кўчатларини сийраклаштиришда (ягана) хавфсизлик талаблари
49. Ғўза кўчатларини сийраклаштиришда (ягана) ишлатиладиган иш қуролининг созлигини текшириб кўриши ҳамда ушбу иш қуролидан тўғри фойдаланишни билиши лозим.
50. Ғўза кўчатларини сийраклаштириш (ягана) ишларини қўл ёрдамида бажарганда махсус қўлқоплардан фойдаланишлари лозим.
51. Махсус кийимсиз ғўза кўчатларини сийраклаштириш (ягана) ишларига рухсат қилинмайди.


9-§. Ғўзани чилпиш (чеканка) қилишда хавфсизлик талаблари
52. Чеканка қилиш ишларини бажараётганда ғўзанинг тегишли жойларини қўл бармоқлари ёрдамида узишлари лозим, тирноқ билан бажаришга йўл қўйилмайди.
53. Чеканка ишларини бажараётганда эгат ичидаги чуқур, нотекис ва кесак йиғилиб қолган жойларга эътибор берган ҳолда эҳтиётлик билан ҳаракатланишлари лозим.


10-§. Пахта теримида қўйиладиган хавфсизлик талаблари
54. Ғўза баргини тўкиши учун кимёвий ишлов берилган далада камида 10 кун муддат ўтгандан кейингина ишлашига рухсат этилиши лозим.
55. Пахта терими иштирокчилари пахта теримига жалб қилинишидан олдин махсус кийим-бошлар билан таъминланиши керак.
56. Ғўза ичида, пахта ғарами устида ва даланинг бошқа мослаштирилмаган ҳудудларида дам олиш (ухлаш)ларига йўл қўйилмайди.
57. Пахта даласида очиқ оловдан фойдаланиш, сигарета чекиш ҳамда бошқа ёнғинга сабаб бўлувчи воситалардан фойдаланиши қатъиян тақиқланади.
58. Пахта терилаётган майдонда ҳаракатланаётган механизмларнинг олдига яқинлашиши, унинг йўналишига чиқиши тақиқланади.
59. Пахта ортилган тиркамаларга чиқиши ёки ҳаракатланаётган тиркамаларга осилишлари қатъиян ман қилинади.

11-§. Пахтани етиштиришда пестицидлар билан ишлов беришда қўйиладиган хавфсизлик талаблари
60. Пестицидлар билан ишлов берилган участкаларда қишлоқ хўжалиги ишлари пестицидлар қўлланилган кундан бошлаб қуйидаги оралиқ муддатлардан кейин бажарилиши лозим:
заҳарлилик даражаси энг паст бўлган олтингугурт кукуни, оҳакли олтингугурт қайнатмаси, мис купороси, минерал ўғитлар суспензияси билан ишлов берилган участкаларда — қишлоқ хўжалиги техникаси билан бажариладиган ишлар учун 1 кун, қўл меҳнати ёрдамида бажариладиган ишлар учун 3 кун;
заҳарлилик даражаси кам бўлган фунгицидлар, гербицидлар ва ўсишни бошқарувчи моддалар билан ишлов берилган участкаларда — қишлоқ хўжалиги техникаси билан бажариладиган ишлар учун 3 кун, қўл меҳнати ёрдамида бажариладиган ишлар учун 6 кун;
заҳарлилик даражаси ўртача бўлган акарицидлар ва инсектицидлар билан ишлов берилган участкаларда — қишлоқ хўжалиги техникаси билан бажариладиган ишлар учун 6-7 кун, қўл меҳнати ёрдамида бажариладиган ишлар учун 10-12 кун;
заҳарлилик даражаси ўртача юқори бўлган ва узоқ муддат таъсир этадиган пестицидлар билан ишлов берилган участкаларда — қишлоқ хўжалиги техникаси билан бажариладиган ишлар учун 7-8 кун, қўл меҳнати ёрдамида бажариладиган ишлар учун 14-15 кун.
61. Пестицидлар қўлланилган кундан кейинги оралиқ муддатларда ер участкаларида кечиктириб бўлмайдиган агротехник тадбирларни амалга ошириш зарур бўлганда, истисно тариқасида, фақат қишлоқ хўжалиги техникаси билан ишлов беришга йўл қўйилади. Бунда қишлоқ хўжалиги техникасининг кабинаси етарли даражада герметик қопланган бўлиши керак. Қишлоқ хўжалиги техникасининг кабинаси етарли даражада герметик қопланмаган бўлса, тракторчи-машинист қўлланилган пестициднинг хусусиятига мувофиқ равишда махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларидан фойдаланиши зарур.
62. Пестицидлар қўлланилган кундан кейинги оралиқ муддатларда ишлов берилган участкаларга кириш, уларда қўл меҳнати ёрдамида қишлоқ хўжалиги ишларини бажариш тақиқланади. Сувчилар, дала кузатувчи-назоратчилари, ҳудудий агроном-энтомологлар, истисно тариқасида, қўлланилган пестициднинг хусусиятига мувофиқ равишда махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларидан фойдаланган ҳолда мазкур участкаларга киришлари мумкин.
63. Пестицидлар қўлланилган кундан кейинги оралиқ муддатларда ишлов берилган участкаларда истисно тариқасида қўлланилган қишлоқ хўжалиги техникаси, махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситалари пестицидлар билан ишлов беришда қўлланилган воситалар учун
64. Пестицидлар билан ишлов берилган участкалар ҳамда улар атрофидаги далалар, йўл четлари, ариқ бўйларида 15 кун давомида ўт ўриш ёки чорва молларини ўтлатиш тақиқланади. Бу ҳақда тақиқланган ҳудудларни кўрсатувчи белгилар (огоҳлантирувчи байроқчалар, тахтачалар) қўйилиши зарур.
65. Пестицидлар билан ишлов берилган участкалар атрофидаги ариқлар 3 кун давомида беркитиб қўйилиши зарур, магистрал ариқлар бундан мустасно.
66. Пестицидлар тушиши мумкин бўлган ариқ ва бошқа сув манбаларидаги сувлардан 3-4 кун давомида хўжалик мақсадларида фойдаланиш тақиқланади.
67. Пестицидлар билан ишлов берилган участкалардан асаларичилик мақсадларида фойдаланиш ҳамда ушбу участкаларда етиштирилган ҳосилни йиғиш ишларини бошлашда пестицидларнинг турига мувофиқ тегишли оралиқ муддатларга риоя қилиниши зарур.


Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling