Мундарижа: Кириш


Download 0.78 Mb.
bet4/20
Sana19.06.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1625608
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
Olloyor dip

1) К > 1 мкм2; 2) К = 0,5 ÷ 1 мкм2; 3) К = 0,1 – 0,5 мкм2;
4) К=0,05–0,1 мкм2; 5) К=0,01 ÷ 0,05 мкм2; 6) К = 0,001 ÷ 0,01 мкм2.
Агарда қатлам бир типдаги ўтказувчанликли тоғ жинсларига бўлинган бўлиб ўтказувчанлик қийматлари юқорида кўрсатилган чегарадан ташқарига чиқса, туб сувларига, газ дўпписига ёки нефтгазга тўйинган қатламларни навбатма – навбат такрорланиши ҳамда ҳар хил қатлам босимига эга бўлса – бунда қатлам нояхлит (ҳар хил жинсли) ҳисобланади.
Зич коллекторлар деб – қудуқларни фильтрация ва геостатик юклар таъсирида тоғ жинсларини мустаҳкамлиги сақланиб қолса.
Кучсиз цементланган коллекторлар деб – мустаҳкам бўлмаган тоғ жинслари, ишлатиш жараёнида флюидлар билан қум заррачалари аралашиб ер устига чиқса.
Юқори, нормал ва паст қатлам босими бўлиб, қуйидаги градиентларга мос келса ҳисобланади.
grad Ркат > 0,1 МПа / 10 м – юқори.
grad Ркат = 0,1 МПа / 10 м – нормал.
grad Ркат < 0,1 МПа / 10 м – паст.
Агарда grad Ркат ≤ 0,08 МПа / 10 м бўлса – аномал паст босимли қатлам ҳисобланади.
Агарда grad Ркат ≥ 0,11 МПа / 10 м – аномал юқори босимли ҳисобланади.
Агарда қатлам ғоваклиги (Кғ) ёки ёриқлиги (Кёр) ўтказувчанлиги мос ҳолда 0,1 мкм2 ва 0,01 мкм2 қийматга эга бўлса, юқори ўтказувчан коллектор ҳисобланади. Кғ ва Кёр ларни қийматлари кўрсатилгандан кичик бўлса, унда коллектор кам ўтказувчан ҳисобланади.
Қудуқ конструкциясининг турини аниқловчи асосий омилларга объектни ишлатиш услуби, коллекторнинг тури, маҳсулдор қатлам тоғ жинсини механик хоссалари ва уларнинг жойлашув шароитлари киради.
Маҳсулдор қатлам ишлатиш усулига боғлиқ ҳолда алоҳида, биргаликда ва биргаликда – алоҳида турларга бўлинади.
Объектларни алоҳида ишлатишда юқорида келтирилган ҳамма турдаги қудуқ туби конструкцияларини қўллаш мумкин.
Маҳсулдор қатлам биргаликда ёки биргаликда алоҳида ишлатилганда маҳсулдор қатлам бир-биридан алоҳида ажратилган бўлиши керак, шунинг учун улар бир-биридан бутун ёки ичидан кирувчи тизма билан ажратилиб цементланади.
Очиқ турдаги қудуқ туби конструкциясини қўлланилиш шартлари: коллектор гранулли бир жинсли ёки ёриқли турда, тампонаж материалларини қўллашга йўл қўйилмайди; коллекторни қирқимида яқин жойлашган сувли ёки газли қатламлар мавжуд эмас, уни тубида сув йўқ; коллектор мустаҳкам тоғ жинсларидан ташкил топган; объектни ишлатишда алоҳида усулдан фойдаланилади.
Ёпиқ турдаги қудуқ туби конструкцияси қуйидаги ҳолатларда қўлланилади; нояхлит коллектор ғовакли ёки ёриқли турда бўлиб, мустаҳкам ёки номустаҳкам тоғ жинслари навбатлашиб жойлашган, сувли ва газли қатламчалар ҳар хил қатлам турларига эга; керак бўлганда бир-бирига яқин жойлашган газсувнефт аралашмали қатламлар бекитилади; коллекторлари юқори ғовакли (Кғ) ёки ёриқли (Кёр) тоғ жинсларига мансуб; керак бўлганда биргаликда, алоҳида ёки биргаликда алоҳида объектларни ишлатишни таъминлаш керак.
Аралаш турдаги қудуқ туби конструкцияси қуйидаги ҳолатларда қўлланилиши мумкин; бир хил жинсли ғовакли ёки ёриқли турдаги коллекторга яқин жойлашган напорли горизонтлар ёки газ дўпписини маҳсулдор қатламни усти чегарасида жойлашиши ҳамда тоғ жинсларини ғоваклилик ёки ёриқлилик қийматларини паст қийматига эга бўлиши; қатламга депрессия ҳосил қилиниб, объектни ишлатишда мустаҳкамликни сақланиши; маҳсулдор қатламни алоҳида ишлатиш усули қўлланилганда.
Қумларнинг чиқишини олдини олувчи қудуқ туби конструкцияси қуйидаги ҳолатларда қўлланилади: кучсиз цементлашган коллекторларда, майда, ўртача ва йирик донали қумтошлардан тузилганда, қудуқларни ишлатишда қумнинг чиқиши мумкин бўлганда; маҳсулдор объект алоҳида усулда ишлатилганда.
Қудуқ конструкциясини лойиҳавий белгисигача тушириладиган мустаҳкамлаш тизмасига ишлатиш тизмаси дейилади. Жуда кўп ҳолатларда ишлатиш тизмасини мустаҳкамлаш қувурларини ташқи диаметри 146 ва 168 мм, деворини қалинлиги 6 мм дан 12 мм гача.
Қудуқ тубининг конструкцияси нефть ва газ қудуқларида маҳсулдор қатламни литологик ва физик хоссаларидан келиб чиққан ҳолда уюмда қудуқнинг жойлашига қараб танланади. 2.2-расмдаги антиклинал буртма, №2 – қудуқда қатлам тубигача очилмаслиги керак, қайсики қудуқ тубида уюмнинг сувланганлик қисми мавжуд. №1 – қудуқни бурғилаш ва ўзлаштиришда қатламни бутун баландлиги бўйича очиш керак, чунки энг катта сиғимдорликка (қабул қилувчанликка) эришилади. Агарда қатламда сув бўлмаса, бутун нефть уюми қалинлигини очиш керак. №3 қудуқда маҳсулдор қатламни (20-30 м) пастроқ қисми бурғиланади. Бу қисми зумпф бўлиб, кириш, манометрдан синган, нураган жинсларни тўпланиши учун хизмат қилади. №4 – қудуқнинг газ дўпписи қисми очилади, туби шундай жиҳозланадики, нефть орқали газ дўпписидан газ кириб келмаслиги керак.


Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling