Мундарижа: Кириш


-расм. Қудуқ жойлашуви ҳолати


Download 0.78 Mb.
bet5/20
Sana19.06.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1625608
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
Olloyor dip

1.1-расм. Қудуқ жойлашуви ҳолати.

1. Агарда маҳсулдор қатлам бир жинсли яхлит мустаҳкам тоғ жинсларидан (қумоқтош, оҳактош) ташкил топган бўлса, у ҳолда қудуқ очиқ ҳолда жиҳозланади ( -расм, а).


2. Агарда маҳсулдор қатламда нояхлит ҳар хил жинсли қатламчалар кум, лойлар, кучсиз цементланган қумоқтошлар мавжуд бўлса, у ҳолда қудуқ туби ёпиқ ҳолда жиҳозланади ( -расм, б).

1.2-расм. Қудуқ туби конструкцияси.
а - қудуқ туби очиқ; б – қудуқ туби мустаҳкамлаш қувурли; в – ёриқ фильтрли; г – қудуқ тубига манжетни қўйиш орқали фильтр ўрнатилган бўлиб олдиндан тешилган конструкция.
1-мустаҳкамлаш қувурлари; 2-цемент тоши; 3-газлилик қатлами; 4-маҳсулдор қатлам; 5-тешилган тешиклар; 6-зичлама; 7-думли фильтрни ёриқли тешиклари; 8-қўйиш тешиги; 9-манжет; 10-тескари клапанни ўрнатиш жойи; 11-фильтр тешиклари.
Бунда очиқ қудуқ тубида қудуқ маҳсулдор қатламнинг тепасигача бурғиланади, ишлатиш тизмаси туширилади ва қудуқ тепасигача цементланади. Цемент эритмаси қотиб бўлгандан кейин қудуқ туби кичикроқ диаметрдаги бурғи билан бурғиланиб очилади.
Қудуқ туби ёпиқ бўлганда лойиҳавий чуқурликкача бурғиланиб, ишлатиш тизмаси туширилади, қудуқ устигача цементланади, цемент аралашмаси қотгандан кейин нефтли ёки газга тўйинган қисми тешилади.
3. Баъзида маҳсулдор қатлам кучсиз цементланган қумоқтош ва алевролитларнинг ётқизиқларидан иборат бўлса, унда маҳсулдор қатлам очиқ қудуқ тубида махсус карнайсимон фильтр хвастовик (дум) туширилиб очилади. Фильтр ёриқ тешикли (0,8÷3 мм) дир. (2.3-расм, в)
4. Баъзида қудуққа олдиндан тешилган манжет қўйма фильтрлар туширилади. Бунда қудуқ лойиҳавий белгигача бурғиланади, олдиндан тешилган қувур манжет билан ишлатиш тизмасига туширилади. Ундан махсус тешик орқали манжетни юқори қисми цемент аралашмаси билан тўлдирилади. Қувурнинг тешилган қисмини (фильтрни) цементлашдан олдин қум ёки чўянли тескари клапан билан бекитилади. Цемент аралашмаси қотиб бўлгандан кейин чўян клапан бурғиланиб олинади ёки қум бўлса ювиб тозаланади. Қудуқ туби юқори гидродинамик тугалланганлик коэффициенти билан таъминланиши керак. Қудуқ туби конструкцияси ўтказувчанликни таъминлаш учун оралиққа гидроёриш, кислотали ишлов берилганда тешикларни очиш учун имконият бериши керак бўлади.

Қудуқ тубида жойлашган қатламлар паст ўтказувчанликка эга бўлса, ҳамда мустаҳкамлиги юқори бўлганда қудуқ тубининг конструкциясини очиқ кўринишда танлашга асос бўлади. Бунда қуйидаги шароитларни, яъни юқори босимли горизонтларнинг, туб сувларнинг ва газ дўпписининг мавжуд эмаслигини асослаш зарур бўлади. Қудуқ тубининг очиқ конструкциясида (ғовакли ва ёриқли коллекторларда) пакерларни ўрнатиш олдиндан кўриб чиқилади. Улар тешилган думларга ўрнатилади, лекин цементланмайди.


Қудуқ тубининг очиқ конструкциясидан фойдаланишга ғовакли ёриқли, ёриқли-ғовакли ёки ғовакли-ёриқли турдаги яхлит мустаҳкам коллектор олдиндан кўриб чиқилади. Бундан ташқари коллектор ўзининг геологик-физик таснифи бўйича қатлам қудуқ туби зонаси коллектор хоссасининг кескин ва катта қийматда ўзгаришида цементланмаган бўлиши керак.
Қудуқ тубининг очиқ конструкциясида алоҳида ишлатиш усули олдиндан кўриб чиқилади. Қатламга депрессия ҳосил қилинганда коллектор мустаҳкамликни сақлаши керак.
Қудуқнинг туби зонасидаги жинснинг мустаҳкамлигини қуйидаги ҳолатларда аниқлаш мумкин.
1. Қатламдан суюқлик ёки газ олинганда:

бунда: Gкис - коллектор тоғ жинсини қисилганда чегаравий мустаҳкамлиги (экспериментал аниқланади), МПа;
ξ - тоғ жинсининг ён турғун коэффициенти, ξ = γ/(i - γ);
γ - коллекторнинг Пуассан коэффициенти;
ρ - юқорида жойлашган тоғ жинсининг ўртача босими, кг/м3.

Ρi - i-та қатламга тоғ жинсининг зичлиги, кг/м3;
Hi - i-та қатлам қалинлиги, м;
g - оғирлик кучининг тезланиши, м2/с;
H - коллекторнинг ётиш чуқурлиги; м;
Ркат - қатлам босими; МПа;
Р - қудуқнинг тубидаги суюқлик устунининг босими, МПа.

2. Суюқлик қатламга ҳайдалганда:



бунда: ρ' - суюқлик ҳайдаладиган қудуқ туби босими (ρ'>ρ), МПа.
3. Суюқлик ҳаракати мавжуд бўлмаганда:

-жадвалда асосий тоғ жинсларининг γ қиймати келтирилган.
Очик турдаги қудуқ тубининг конструкцияси учун қудуқ деворининг мустаҳкамлигини аниқлаймиз.
Коннинг карбонат коллекторидаги яъни 3740 метр чуқурлигидан, бир ўқли сиқилишида мустаҳкамлиги Gқис = МПа ва қатламнинг босими 33,8 МПа, бурғилашни репрессияда 2 МПа-да олиб борамиз.
Тоғ жинсининг ўртача зичлиги 2150 кг/м3.
Қудуқнинг қирқими бўйича тоғ жинсининг зичлигини қуйидаги тартибда аниқлаймиз.
Берилган шароитда ишлатиш даврида суюқликнинг қудуқ тубидаги босимини аниқлаймиз.
Р = 33,8 + 2,0 = 35,8 МПа.
1-жадвал бўйича Пуассон коэффициенти γ = 0,31.
Тоғ жинсининг ён турган босимининг коэффициентини аниқлаймиз.

Қудуқ деворининг мустаҳкамлигини қуйидаги формуладан аниқлаймиз.
МПа

σқия = 30 < 33,46 МПа бўлганлиги учун қудуқ тубини бекитиш талаб қилинади.


Тоғ жинслари учун Пуассон коэффициентининг ўртача қиймати.





Жинслар

Пуассон коэффициенти

Жинслар

Пуассон коэффициенти

Пластик лойлар

0,41

Оҳактошлар

0,31

Зич лойлар

0,30

қумоқтошлар

0,30

Лойли сланцлар

0,25

Қумоқли сланцлар

0,25

Агарда мустаҳкам ва номустаҳкам коллекторда grad Рқат≥0,1 МПа/10 м бўлса, коллекторнинг ўзининг ғовакли ўтказувчанлиги Кғов≥0,1 мкм2 ёки ёриқли ўтказувчанлик Кёр>0,01 мкм2 бўлса, -расм, в-даги очиқ турдаги қудуқ туби конструкциясини қўллаш мумкин.
Агар коллектор паст ўтказувчан ғоваклик ва коллекторга эга бўлса (Кғов<0,01 мкм2, Кёр<0,01 мкм2), grad Ркат ≥ 0,1 МПа/10 м бўлса, мустаҳкам коллекторда -расм, б-даги конструкция қўлланилади, номустаҳкам коллекторда – -расм, г-даги конструкция қўлланилади.
Аномал паст қатлам босимида (grad Ркат<0,1 МПа/10) маҳсулдор объектнинг жинсининг ўтказувчанлик қийматига боғлиқ бўлмаган ҳолда, мустаҳкам коллекторларда -расм, б-даги конструкция, номустаҳкам коллекторларда, г-пуНКҚидаги қудуқ туби конструкцияси қўлланилади.
Қудуқ туби конструкциясини -расм, б-даги каби кўриш учун, маҳсулдор қатламнинг усти қисмигача тизма туширилиб, ишлатиш тизмаси қудуқ устигача цементланади, объектни очиш қатлам босими коллекторнинг ғоваклик ва ёриқликларининг ўтказувчанлик характеридан келиб чиқиб амалга оширилади. Босим grad Ркат<0,1 МПа/10 м, Кўт<0,1 мкм2 ёки Кёр<0,1 мкм2 бўлганда махсус бурғилаш эритмалари қўлланилади. Қатламдан оқимни чақиришда зарурий ҳолатда қатламнинг қудуқ туби атрофи зонасида (туз кислотали, қатламни гидроёриш ва ҳ.к.) ишлов бериш амалга оширилади.
Қудуқ туби конструкциясини яратиш -расм, г-даги худди б-пуНКҚдагига ўхшашдир. Бу конструкцияда маҳсулдор қатлам қисмида нобарқарор ғовакли ёриқли тоғ жинси «дум-фильтр» билан бекитилади.
Агарда маҳсулдор объектнинг нобарқарор жинснинг ётқизиғи мавжуд бўлса ҳамда ишлатиш тизмаси билан мустаҳкамланмаганда, «дум-фильтр» ўрнатишда ВНИИБГ, Тат НИПИ нефть ва бошқа турдаги қувур орти пакерларидан фойдаланилади.

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling