Мундарижа: Кириш
Қудуқ тубининг ёпиқ конструкциясини танлаш
Download 0.78 Mb.
|
Olloyor dip
- Bu sahifa navigatsiya:
- Аралаш турдаги қудуқ тубининг конструкциясини танлаш.
Қудуқ тубининг ёпиқ конструкциясини танлаш.
Ёпиқ турдаги конструкция билан қудуқни тугаллашда маҳсулдор қатлам объекти ўзидан юқорида жойлашган қатлам билан биргаликда қатламнинг коллектор хоссасига ёмонлаштирмайдиган бурғилаш эритмалардан фойдаланиб очилади. Қудуқ тубига ишлатиш тизмаси туширилади, қудуқ цементланади, қатлам билан қудуқнинг гидродинамик алоқаси ўқли, кумулятив ёки сув-қум-оқимли перфораторлар ёрдамида тешилиб ўрнатилади. Қудуқ тубининг ёпиқ конструкцияси нояхлит коллекторларини мустаҳкамлаш учун, яқин жойлашган қатламнинг ҳар хил жинсли коллекторидаги ғовакли, ёриқли, ёриқли-ғовакли ёки ғовакли-ёриқли турдаги коллекторларни бекитиш мақсадидан қўлланилади. Бунда мустаҳкам ва мустаҳкамлаш жинсларни навбатма-навбат такрорланиши, сувли ва газ таркибли қатламларнинг ҳар хил қатлам босимларига эга эканлиги белгиланади. Агарда тоғ жинси коллектори юқори қийматдаги ғовакли Кғов ёки ёриқли Кёр ўтказувчанликга (Кғов>0,1 мкм2 ёки Кёр>0,01 мкм2) эга бўлса, ишлатиш объектининг биргаликдаги, алоҳида ёки биргаликда алоҳида ишини таъминлашда қудуқ тубининг конструкцияси ёпиқ турда танланади. Ёпиқ қудуқ туби конструкциясини танлашда ( -расм, а) ва ишлатишнинг умумий талабларга мос келиши ўрнатилади. Ёпиқ қудуқ туби конструкциясининг асосий элементларини ҳисоблаш амалдаги ҳужжатлар асосида ҳисобланади. Аралаш турдаги қудуқ тубининг конструкциясини танлаш. Аралаш турдаги қудуқ тубининг конструкцияси ғовакли, ёриқли, ёриқли-ғовакли ёки ғовакли-ёриқли яхлит коллекторларда қўлланилади; напорли горизонтлар ёки газли дўппи қатламнинг усти қисмига яқин жойлашганда ҳамда ғовакли ёки ёриқли жинсларнинг ўтказувчанлиги кичик (Кғов<0,01 мкм2 ёки Кёр<0,01 мкм2) бўлганда; қудуқларнинг ишлатишда қатламга депрессия ҳосил қилинганда мустаҳкамлик ушланиб турилганда ҳамда маҳсулдор объект алоҳида ишлатилганда қўлланилади. Аралаш турдаги қудуқ тубининг конструкциясини танлашда маҳсулдор қатламнинг ётиш шароити ва ишлатиш хусусиятлари унинг физик-механик хоссаларидан келиб чиқиб ўрнатилади; қатламнинг қудуқ тубининг атрофи зонасини мустаҳкамлигига баҳо берилади. Коллектор мустаҳкам бўлганда кўринишидаги қудуқ туби конструкцияси, агарда коллектор номустаҳкам бўлса кўринишидаги конструкция танланади. Қудуқ лойиҳавий белгигача маҳсулдор қатлам тўлиқ очилгунча бурғиланади. Ишлатиш тизмаси маҳсулдор қатламнинг усти қисмида жойлашган қатламларни газ дўпписини ёки юқоридаги маҳсулдор қисмининг номустаҳкам оралиғини ёпиш чуқурлигигача туширилади. Туширилган ишлатиш тизмаси цементланади, объектнинг юқори маҳсулдор қисми перфорация қилинади, қудуқ туби атрофи зонасига ишлов бериш амалга оширилади. Қудуқ тубининг -расм, е-туридаги конструкциясини д-конструкциядан фарқи маҳсулдор қатламдаги коллекторлар номустаҳкам ёриқли ёки ғовакли-ёриқли кўринишда бўлганда, яширин тизма фильтр билан бекитилади. Download 0.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling