Муносабат инсон ҳУҚУҚ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш давлатнинг конституциявий мажбурияти


Download 17.09 Kb.
bet1/2
Sana30.12.2022
Hajmi17.09 Kb.
#1073096
  1   2
Bog'liq
Ш Бахтиёров ЖИБ


МУНОСАБАТ


ИНСОН ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИНИ ИШОНЧЛИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ - ДАВЛАТНИНГ КОНСТИТУЦИЯВИЙ МАЖБУРИЯТИ

Дарҳақиқат, мурожаатномада белгилиб берилган энг устувор вазифалар, барча соҳада қилиниши лозим бўлган ўзгариш ва янгиланишлар халқ ва юрт манфаати учун хизмат қилиши ҳеч кимга сир эмас.
Нуфузли анжуманда Президентимиз барча соҳалар бўйича жамиятимиз ҳаётини, фуқароларимизнинг фаровон турмушини таъминлашга доир муҳим масалаларга алоҳида эътибор қаратди.
Маълумки, “Инсон қадр-қиммати – энг олий қадрият” ҳисобланади.
Мурожаатномада давлатимиз раҳбари 2023 йилни - “Инсонга эътибор ва сифатли таълим” йили, деб эълон қилдилар. Зеро, мамлакатимизда олиб борилаётган давлат сиёсатининг марказида инсон ва унинг манфаатларини таъминлаш энг юқори устувор вазифа этиб белгиланган. Янги Ўзбекистонимизнинг келажаги, юритимизнинг дунёдаги ривожланган, замонавий давлатлар қаторидан муносиб ўрин эгаллаши, ҳеч иккиланмасдан айтишимиз мумкинки, илм-фан ва таълим-тарбия соҳасининг ривожига боғлиқ.
Анжуманда Президентимиз юртимизда қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ соҳасини такомиллаштириш масалаларга алоҳида тўхталиб, эришилган натижалар ва келгусидаги вазифалар ҳақида сўз юритдилар.
Жумладан, давлат ҳисобидан бепул таъминланадиган адвокатларни электрон танлаш тизимининг тўлиқ ишга туширилишини таъминлаш, қисқа муддатда ҳуқуқ-тартибот идораларини янгича ишлашга ўргатадиган, одил судлов сифатини оширадиган тизим яратиш, одамларимизнинг жойларда судма-суд сарсон бўлиб юришларига барҳам бериш учун адолатли ҳукм ва қарор чиқариш бўйича вилоят судларининг ваколати ва масъулиятини ошириш, тинтув ўтказиш, телефон сўзлашувини эшитиш ва мулкни хатлашга санкцияни прокурордан судга ўтказиш, тергов сифатини ошириш, тергов шахсни айблаш учун эмас, жиноятни фош этиш орқали ҳақиқатни аниқлаш учун ишлаш тизимига ўтиш, судда ишларни кўришда қатнашадиган алоҳида прокурорлар корпуси шакллантириш, жиноят иши фақат айблов хулосаси билан эмас, балки ҳимоячининг фикри билан бирга қабул қилиш амалиётини йўлга қўйиш, айбланувчининг ҳимоячидан воз кечиши бўйича ҳар бир ҳолат прокурор, суд томонидан синчиклаб ўрганиладиган тизимни жорий қилиш, вақтинча ушлаб туриш жойларида инсон ҳуқуқлари бузилиши олдини олиш мақсадида жойларга олиб келинган барча шахсларни ҳисобга олишнинг онлайн тизими жорий этиш ва юзни таниш ускунаси ўрнатиш, илғор хорижий тажрибалар асосида маъмурий судлар фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш, бу борада Халқаро тижорат судини Ўзбекистонда ташкил қилиш бўйича ҳам амалий ишлар бошлаш юзасидан аниқ таклифлар ва кўрсатмалар берилди.
Маълумки, амалиётда тинтув ўтказиш, телефон сўзлашувини эшитиш ва мулкни хатлашга санкциялар прокурор томонидан берилиши кўплаб эътирозларга сабаб бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27-моддасига мувофиқ, ҳар ким ўз шаъни ва обрўсига қилинган тажовузлардан, шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш ва турар жойи дахлсизлиги ҳуқуқига эга.
Ҳеч ким қонун назарда тутган ҳолларда ва тартибдан ташқари бировнинг турар жойига кириши, тинтув ўтказиши ёки уни кўздан кечириши, ёзишмалар ва телефонда сўзлашувлар сирини ошкор қилиниши мумкин эмас.
Шунга асосан, Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги 421-сонли Қонунига асосан Ўзбекистон Республикаси ЖПКга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, мурдани эксгумация қилиш ва почта-телеграф жўнатмаларини хатлаб қўйиш тергов ҳаракатлари суднинг ажримига асосан ўтказилиши белгиланди.
Тинтув ўтказишга ва жиноят содир этишда гумон қилинган шахсларнинг телефондаги мулоқотларини эшитиб туришга санкция бериш ҳуқуқини судларга ўтказиш Конституциявий нормаларга тўла-тукис мос келади.
Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг муҳим таркибий қисми сифатида жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлашнинг самарали институтларидан бири бўлган адвокатуранинг роли ва аҳамиятини кучайтириш давр талабидир. Шу мақсадда, давлат ҳисобидан бепул таъминланадиган адвокатларни электрон танлаш тизимининг тўлиқ ишга туширилиши айбланувчиларнинг ҳимоя ҳуқуқини холис ва реал таъминлашга, бу борада турли эътирозлар бўлишини олдини олишга хизмат қилади.
Мурожаатда яна бир муҳим масала, коррупцияга қарши кураш бўйича келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳақида алоҳида тўхталинди.
Бизга маълум, давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев ўз фаолиятларининг дастлабки давриданоқ жамият ва давлат тараққиётининг душмани бўлган коррупцияга қарши курашга қарши жиддий ёндашиб, барчани бу иллатга қарши курашга жалб этиб келмоқдалар. Жумладан, рақамлаштириш, таъсирчан парламент ва жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш, коррупцияга қарши курашишда кадрлар тайёрлаш масаласига жиддий эътибор бериш тизимини яратиш ниҳоятда муҳим эканлигини таъкидлаб келмоқдалар.
2017 йилнинг 4 январида “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун кучга кирди ва коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишда муҳим ҳуқуқий асос яратди.
Мурожаатда айтилганидек, коррупция балосига қарши фақат давлат-ҳуқуқий чоралар билангина курашиб бўлмайди. Бунинг учун бутун жамиятимизда, аввало, ёшлар онгида бу иллатга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш, барча соғлом кучларни бирлаштириш ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Шунинг учун фуқаролар ўртасида қонунга ҳурмат ва амал қилиш ҳиссини шакллантириш – боғча ва мактабдан тортиб олийгоҳгача, барча таълим муассасаларининг, ҳар бир оиланинг биринчи навбатдаги вазифаси бўлиши керак. Шу мақсадда, сунъий монополияга, ёпиқ схемаларга, умуман коррупцияга имкон яратадиган барча бўшлиқларга барҳам бериш лозимлиги таъкидланди.
Мақсадимиз – коррупциясиз жамият қуришда фаол иштирок этиш. Коррупцияга қарши курашишда аҳолининг, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ҳуқуқий таълим ва тарбияни кучайтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупциянинг оқибатларини ҳаётий мисоллар ва таъсирчан воситалар орқали тушунтириш асосий вазифа ҳисобланади.
Дарҳиқиқат, бугун юртимизда олиб борилаётган барча йўналишдаги ислоҳатларнинг марказида инсон омили турибди. Бу ҳаётий ҳақиқатни Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг
Download 17.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling