Инсон ақлий фаолиятини ўрганишнинг кенг тарқалган методикалардан бири-америкалик психолог Д. Векслер томонидан ишлаб чиқилган тестлардир. Бу тестлар асосан катта ёшдагилар интеллектини текширишга мўлжалланган бўлиб, кейинчалик 5 ёшдан 15 ёшгача бўлган болаларни текшириш учун ўзгартиришлар киритилди.
Россияда биринчи бўлиб Векслер шкаласи В.М. Бехтерев номли Ленинград психоневрологик илмий-тадқиқот институтида мослаштирилган. Ушбу методика Б.Г.Анонъев (1969) мактаби психологлари томонидан интеллект тараққиётини узоқ йиллар ўрганишда, жумладан болаларда психик тараққиётдан четга чиқишлар ва орқада қолишларни дифферентсиал-диагностика қилишда кенг қўлланилган.
Мазкур метод 11 та алоҳида тузилган субтестлардан иборат бўлиб, уларнинг 6 таси вербал (сўз билан) ва 5 таси новербал (сўзсиз) топшириқлардан ташкил топган.
Биринчи субтест-Умумий билимдонлик субтести бўлиб, умумий, нисбатан содда маълумотлар ва билимлардан хабардорлик текширилади. Ушбу субтест 30 та саволдан иборат бўлиб, ҳар бир тўғри жавоб 1 балл билан баҳоланади.
Адабиётлар:
1. Баркамол авлод- Ўзбёкистон тараққиётининг пойдевори. Т. - 1997 йил.
2. Баркамол авлод орзуси, Т. 2000
3. Психологияда математик методларнинг қўлланилиши. 1999 йил.
4. Психология. Словаръ 1990.
5. Практикум по обҳей и эксперименталъной психологии. ЛГУ - 1997.
6. Рамулъ К.А. Введение в методў эксперименталъной психологии. М-1993.
7. С.Стивенс эксперименталъная психология. М.1996 йил
8. www.зиёнет.уз
Do'stlaringiz bilan baham: |