Мураккаб билиш жараёнларини экаспериментал ўрганиш
Download 101 Kb.
|
Murakkab bilish jarayonlarini ekasperimental o`rganish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хотира жараёнлари
- Хотира турлари
ХотираХотира – инсоннинг билиш жараёнларидан биридир. Алоҳида психик жараён бўлиш билан бир қаторда хотира бошқа барча психик жараёнлар учун ҳам зарур ҳисобланади. Хотира инсон ҳаётида жуда катта ўринни эгаллайди. Чунки хотирасиз инсон ҳеч қандай ўтмиш тажрибага эга бўла олмайди, билимларни ўзлаштира олмайди. Хотирада бир неча жараёнлар фарқланади. Булар-эсда олиб қолиш, эсда сақлаш; қайта эсга тушириш ва унутиш. Бу жараёнлар бир-бири билан узвий боғланган бўлиб, эсда сақлаш қандай қилиб эсда олиб қолинганлигига; тез ва пухта эсга тушуриш қанчалик хотирада мустахкам сақланишга боғлиқ бўлади. Хотира жараёнлариИнсоннинг ўз олдига қўядиган мақсадига қараб, иҳтиёрий ва иҳтиёрсиз хотира фарқланади. Эсда сақлаш муддатига кўра хотиранинг узоқ муддатли, қисқа муддатли ва оператив хотира турлари мавжуд. Булардан ташқари яна ҳаракат хотираси, сўз-мантиқли хотира, образли хотира ва эмотсионал хотира турларини ажратиб кўрсатиш мумкин. Хотира томонлари, унинг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш учун бир қанча методикалар ишлаб чиқилган. Шулардан баъзилари билан танишиб чиқамиз. Майли тести ёрдамида кўриш ва эшитиш хотирасини ўрганиш. Р. Мейли тести 1961 йилда ишлаб чиқилган бўлиб, кўриш ва эшитиш хотирасини ўрганишда фойдаланилади. Тадқиқот икки босқичда ўтказилади. Биринчи босқичда расмда тасвирланган предметларни хотирада олиб қолиш ва кўриш хотираси ўрганилади. Иккинчи босқичда тадқиқотчи ўқиб берган сўзларни – предметларнинг номларини эшитиб эсда олиб қолиш қобилиятли ўрганилади. Бу тадқиқот босқичлари бир вақтда ўтказилмайди. Шу сабабли хотиранинг ўрганилаётган хусусиятларини яхшилаб таҳлил қилиш учун имкон яратилади. Хотира турлариҲаракат хотираси — ҳар турли ҳаракатларни эсда қолдириш, мустаҳкамлаш ва зарур пайтларда райтадан эсга туширишдан иборат. Образли хотира — яққол мазмунли, яъни нарса ва ҳодисаларнинг конкрет образларини, уларнинг конкрет ҳусусият ва богланишларини эсда қолдириш, мустаҳкамлаш ҳамда эсга туширишдан иборат хотира туридир. Образли хотира анализаторларнинг номига кўрув, эшитув, тери-туюш каби турларга бўлинади. Образли хотиранинг алоҳида бир тури эйдетизм (нарса ва ҳодисаларнинг образини аниқ, ёррин эсга туширишдир. Сўзмантиқ хотираси — муайян фикрларни, фикрлар ва сўзлар ўртасидаги мантирий богланишларни эсда қолдириш, мустаҳкамлаш ва эсга туширишдан иборат, фақат инсонларга ҳос бўлган (образ, ҳаракат, эмоcионал хотира ҳайвонларга ҳам ҳос) хотира Тури. Сўз-мантиқ хотираси кўпрор тафаккур, айнирса абстракт тафаккур билан боглирдир. Download 101 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling