Мушак юкламасининг болалар асаб ва таянч хакарат апаратининг функционал холатларига таъсири Режа: Кириш
Download 78.5 Kb.
|
Мушак юкламасининг болалар (2)
Асаб-мушак синапси.
Умуртқали ҳайвонларнинг мушак толаларида бу найчалар дисклар атрофида миофибриллаларга яқинлашади. Кўндаланг найчаларга перпен-дикуляр ҳолатда, миофибриллаларга параллел бўлиб узунчоқ найчалар жойлашган. Узунчоқ найчаларнинг икки учи кенгайиб, цистерналар ҳосил қилади. Кўндаланг найча ва икки тарафидаги цистерналар учликларга бирлашган. Кўндаланг найча ва цистерналар мембранаси ўртасида электр синапслар бор. Демак, мотор асаб толаси бўйлаб мушак толасига етиб келган импульс ташқи мембранада ҳаракат потенциалини вужудга келтиради, бу потенциал кўндаланг найча орқали тарқалиб, цистерна мембранасини фаоллаштиради ва эркинликка чиққан кальций катионлари актин ва миозин иплар атрофида тўпланишига олиб келади. Кальцийни қисқариш механизмини ишга солувчи омиллиги бизга маьлум. Шундай қилиб, мушак қисқаришини таъминловчи жараёнларга: таьсирот, ҳаракат потенциалини вужудга келиши; унинг миофибрилла ичкарисига (учликларга) ўтказилиши; кальций ионларининг эркинлашиши, актин ва миозин иплар атрофига диффузияланиши; актин ипларнинг миозин иплар оралиғига сирпаниб кириши ва саркомернинг калталаниши; кальций каналларнинг фаолланиши ва эркин кальций миқдорини камайиши; миофибриллаларнинг бўшашишларидан иборат. Мушак фаоллашганида толалар миоплазмасида эркин кальций катионлари кўпаяди, қисқариш кузатилади. АТФ нинг парчаланиши тезлашиб, мушакда модда алмашинуви юздан минг маротабагача кучаяди. АТФ гликолиз ва моддаларнинг оксидланиб фосфорланиши натижасида қайта тикланади. Энергиянинг сақланиши қонунига асосан қайта ишланадиган кимёвий энергиянинг миқдори бажарилган ишга сарфланган ва иссиқликка айланган энергия йиғиндисига тенг бўлиши керак. Мушак ўлчаб бўладиган миқдорда иш бажармаса ҳам, яъни турғун изометрик қисқариш вақтида, унда кимёвий энергия тўхтовсиз равишда иссиқликка ўтаверади. Шу сабабли буни изометрик қисқариш иссиқлиги деб аталади. Кўндаланг кўприкчаларнинг узлуксиз ҳаракатлари натижасида АТФ парчаланишидан изометрик қисқариш иссқлиги пайдо бўлади. Мушак юк кўтариб иш бажарганида қўшимча миқдорда АТФ парчаланади, қўшимча иссиқлик ажралиб чиқди. Иссиқликнинг бу қисмини калталаниш иссиқлиги деб аталди. Бир моль АТФ ни парчаланиши 48 кДж атрофида энергия ажралиб чиқишини таъминлайди. Ушбу энергия миқдорининг фақат 40-50%лари мушак қисқара бошлаганда ва қисқариш жараёнида иссиқликка айланади. Шу сабабли мушак ҳарорати бу вақтда бирозгина кўтарилади. Аммо, табиий шароитда мушакнинг фойдали иш коэффиценти 20-30% дан ошмайди. Чунки қисқариш жараёнида ва у тугаганидан кейин миофибриллалар ташқарида энергия сарфига муҳтож бўлган жараёнлар содир бўлади. Ўзгарадиган кимёвий энергиянинг 20% га яқини ана шу жараёнларга, яъни ион каналлари ишига, АТФ нинг оксидланиб фосфорланиши натижасида қайта тикланишига сарфланади ва сезиларли миқдорда иссиқлик ҳосил бўлишига олиб келади. Буни тикланиш иссиқлиги деб аталди. Download 78.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling