Мушак юкламасининг болалар асаб ва таянч хакарат апаратининг функционал холатларига таъсири Режа: Кириш


Download 78.5 Kb.
bet4/4
Sana15.06.2023
Hajmi78.5 Kb.
#1484862
1   2   3   4
Bog'liq
Мушак юкламасининг болалар (2)

Силлиқ мушаклар.
Умуртқали ҳайвон ва инсонларнинг ички ковак аъзоларида, томирларида ва терисида силлиқ мушаклар жойлашган. Бу мушакларнинг нисбатан охиста - охиста қисқаришлари ковак аъзолари бўшлиғидаги суюқликларни ва қайта ишланаётган овқатларни ҳаракатга келтиради. Силлиқ мушакларнинг кучли ва давомли тоник қисқаришлари (масалан сфинктерлар таркибидаги мушаклар) туфайли - ўт пуфагида ўт, қовуқда сийдик, тўғри ичакда маълум миқдорда нажас анча вақтгача йиғилиб, чиқмай туради, қон томирлардаги мушакларнинг узлуксиз тоник қисқариши қон босимининг бир меъёрда сақланиши учун катта аҳамиятга эга.
Асосий морфологик ва функционал хоссалари.
Силлиқ мушаклар бир ядроли бўлиб: қалинлиги 2 мкм дан 10 мкм гача, узунлиги 50 мкм дан 400 мкм гача бўлган дуксимон ҳужайралардан иборат. Бу ҳужайралар бир-бири билан электр токига қаршилиги кам бўлган нексуслар орқали боғланган. Силлиқ мушак ҳужайраларида ҳам миофибрилла ва саркомерлар бор; лекин улар кўндаланг тарғил мушакдагидек тўғри такрорланмаганлиги туфайли силлиқ мушакларда тарғиллик кузатилмайди. Симпатик ва парасимпатик асаблар силлиқ мушакларни нервлайди. Шу сабабли силлиқ мушаклар фаолиятига ҳоҳиш истак билан таъсир ўтказиб бўлмайди.
Силлиқ мушакларда ҳам худди кўндаланг тарғил мушаклардаги каби учта асосий: қўзғалувчанлик, ўтказувчанлик ва қисқарувчанлик ҳоссалари мавжуд. Бу ҳоссалар 2 турдаги мушаклар учун умумий бўлгани билан силлиқ мушакларда уларнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд.
Силлиқ мушак толаларининг қўзғалувчанлиги анчагина паст бўлиб тинчлик потенциали (ТП) - 60-70 мВ ни ташкил қилади. Бу миқдор кўндаланг тарғил мушак толасидаги ТП миқдоридан бироз камроқ. ТП нинг камроқ бўлиши силлиқ мушак мембранасининг натрий учун ўтказувчанлиги юқори бўлишига боғлиқ. Бу мушакларнинг ҳаракат потенциали ҳам скелет мушакларникидан ҳам камроқ. Яъни 70-90 мВ дан ошмайди. Ички аъзолардаги силлиқ мушак толаларида икки турдаги ҳаракат потенциаллари чўққили потенциаллар ва ясси потенциаллар қайд қилинган. Чўққили потенциаллар 5 дан 80 мс гача давом этади ва одатда изли гиперполяризацияга эга бўлади. Ясси ҳаракат потенциаллари сийдик йўллари, бачадон ва баъзи томирлардаги силлиқ мушакларга хос бўлиб 30 мс дан 500 мс гача бўлади. Баъзи бир силлиқ мушакларда мембрананинг деполяризацияланиши натрий каналларининг фаоллашишига эмас, балки калций каналларининг фаоллашувига боғлиқлиги аниқланган. Калций каналларининг фаолланиши ва суст ҳолатга ўтиши учун кўп вақт керак бўлади. Тезкор натрий каналларини инактивацияга учратадиган моддалар калций каналларига умуман таъсир қилмайди.
Силлиқ мушак ҳужайраларининг маълум бир қисми ўзидан ўзи хеч қандай таъссуротсиз ҳаракат потенциалини вужудга келтириш қобилиятига, яъни автоматияга эгалиги аниқланган. Шу сабабли уларни пейсмекер ёки ритмни етакловчи хужайралар деб аталади. Пейсмекер ҳужайра-ларида ҳаракат потенциали ривожланишига мембрананинг ўз-ўзидан деполяризацияланиши сабаб бўлади. Вақти - вақти билан пайдо бўладиган ҳаракат потенциаллари 2-10см.с тезликда бошқа ҳужайраларга тарқалиб силлиқ мушакларнинг миоген тонусини таъминлайди. Масалан: ингичка ичакда пейсмекер ҳужайралар аниқ бир жойда тўпланган. Ўн икки бармоқ ичакнинг умумий ўт йўли очилган қисмида ингичка ичакнинг ритмик қисқаришларини бошқарувчи ритм етакчиси жойлашган. Ритм етакчиси пайдо қиладиган импульс частотаси дақиқасига 18-19 бўлиб, асаб ва гумарал таъсиротларига жавобан деярли ўзгармайди. қўзғалиш бир толадан иккинчи толага нексуслар орқали ўтади, қўзғалишнинг силлиқ мушакда кўндалангига яъни нексуслардан ўтиб тарқалиш тезлиги толани узунаси бўйлаб ўтказилиш тезлигига нисбатан 10 марта кам. Силлиқ му-шакларда ҳам қўзғалишдан сўнг қисқариш содир бўлиши, яъни электромеханик боғланиш кальций ионлари ишти-рокида юзага чиқади. Аммо силлиқ мушак ҳужайралари-нинг саркоплазматик ретикулумида жойлашган кальций насослари жуда кучсизлиги сабабли, қисқариш вақтида эркин ҳолга ўтган калций ионларини миоплазмадан йўқо-тиш учун анча вақт давом этади ва натижада мушак секинлик билан бўшашади.
Силлиқ мушак ҳужайраларининг қисқариши ҳам актин ипларининг миозин ипларига нисбатан сирпанишига боғлиқ. Аммо бу сирпанишнинг ва АТФ парчаланишининг тезлиги кўндаланг-тарғил мушакдагига қараганда 100-1000 мартага кам. Шу туфайли, силлиқ мушаклар чарчамасдан узоқ ва турғун қисқаришга мослашган. Шуни эсдан чиқар-маслик керакки, у ҳам бўлса, тенг кўндаланг кесимга эга силлиқ ва кўндаланг тарғил мушаклар ҳосил қиладиган тортиш таранглиги тенг миқдорда бўлади ва улар бир хил оғирликдаги юкни кўтара оладилар. Аммо, силлиқ мушак шу шароитда кўндаланг - тарғил мушакка нисбатан 100-500 марта кислородни кам сарфлайди.
Силлиқ мушак ҳам якка таъсиротларга якка қисқариш билан жавоб беради. Аммо, қўзғалувчанлиги паст бўлганидан силлиқ мушакни қўзғатиб, қисқартириш қобилиятига эга бўлган бўсаға куч кўндаланг - тарғил мушакка нисбатан анчагина юқори бўлади. Якка қисқаришнинг латент даври ҳам силлиқ мушакларда узоқроқ давом этади. қуён меъдасининг силлиқ мушаги импульс берилганидан сўнг 0,25-1 cекунд ўтгач, қисқара бошлайди ва 5-6 секунд давом этади. Бақа меьдасининг якка қисқариши эса 60 секунд ва ундан кўпроқ давом этади.
Силлиқ мушаклар секин қисқарганлиги сабабли, частотаси жуда ҳам кам бўлган ритмик импульслар уларда тетануссимон, узоқ давом этувчи турғун қисқаришни юзага келтиради. Бундай қисқаришга энергия жуда кам сарфланади.
Кўндаланг-тарғил ва силлиқ мушакларни ажратиб турувчи ўзига хос хусусиятлардан яна бири уларнинг пластиклигидир, яьни, силлиқ мушаклар маълум чегарада чўзилса ҳам, аммо таранглигини ўзгартирмайди. ўт пуфаги ва қовуқ фаолиятлари учун пластикликнинг аҳамияти катта. ўт-сафро ва сийдик жигар ва буйраклардан узлуксиз ишлаб чиқарилиб, санаб ўтилган ковак аъзоларда тўпланади. Суюқликлар ҳажмининг кўпайиши силлиқ мушакларни чўзади, аммо уларнинг таранглиги ўзгармаганлиги сабабли пуфакларда босим кўтарилмайди. Бу ковак аъзоларининг бўшашини таъминловчи рефлекслар маълум вақтгача сўниб туради. Тўпланган суюқликларнинг, масалан, сийдикнинг миқдори кўпайиб кетса, қовуқ деворидаги мушакларнинг таранглиги ошади, босим кўтарилади, рецепторлар кўзғалади ва натижада инсон ёки ҳайвонлар сийгиси келганини сезади. Силлиқ мушакларнинг кучли ва тез чўзилиши уларнинг қисқаришига сабабчи бўлади. Силлиқ мушакларнинг бундай физиологик хусусияти ичаклар, сийдик йўллари ва бошқа ковак аъзоларнинг меъёрий фаолиятлари учун жуда катта аҳамиятга эга. Санаб ўтилган аъзоларнинг тўлиб кетиши мушакларни чўзилишга олиб келади ва натижада улар фаол қисқариб, йиғилиб қолган суюқликни ҳаракат-лантиради.
Серотонин, ацетилхолин, норадреналин, гистамин, брадикинин ва простагландин-ларга силлиқ мушаклар жуда ҳам сезгир. Ацетилхолин деярли барча аъзолардаги силлиқ мушакларни қўзғатиб, қисқартиради, аммо қон томирларининг силлиқ мушакларини тормозлайди. Адреналин бачадон мушагини бўшаштиради, аммо ҳомилали бачадон мушагини қисқартиради. Демак, гуморал таъсиротларнинг натижаси силлиқ мушак турлари ва уларнинг физиологик ҳолатига боғлиқ.
Силлиқ мушакларни нервловчи симпатик ва парасимпатик асаб толаларининг таъсири одатда қарама-қарши бўлади.
Download 78.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling