Мусиқа раҳбари (ўқитувчиси)га қўйиладиган асосий талаблар


Download 21.29 Kb.
Sana21.04.2023
Hajmi21.29 Kb.
#1372132
Bog'liq
Мусиқа раҳбари


Мусиқа раҳбари (ўқитувчиси)га қўйиладиган асосий талаблар

Замонавий педагогика таълим тизимининг мақсади, янги тоифага


мансуб бўлган мусиқа ўқитувчисининг умумий ва касб камолотига эришишдан
иборат, чунки умумий ўрта таълим мактаби раҳбари олдига унинг касб
малакасига ва шахсий ҳислатларига нисбатан юқори талаблар қўймоқда.
Ҳар қандай педагоглик касби мураккаб ва серқирра жараёндир, шунинг
учун бу касб қайси соҳага тегишли бўлмасин, мусиқий раҳбар олдига кўпгина
талабларни қўяди. Таълим-тарбиянинг барча соҳаларининг мақсади баркамол
шахс тарбиясидир. Лекин бу борада мактабгача таълим муассасаларидаги
эстетик туркумга кирувчи фанлар – мусиқа, тасвирий санъат, адабиёт ва
уларнинг ўзаро алоқадорлиги асосий ролни ўйнайди. Жумладан, мактабгача
таълим муассасаларидаги “мусиқа” машғулотлари мусиқий раҳбарлари ҳам
махсус билимлар, кўникма-малакалар, педагогик қобилият ҳамда педагогик
маҳоратга эга бўлмоқлари лозим. Маълумки, “мусиқа” машғулотлари тўртта
мусиқий жараённи ўз ичига олади:
1. Қўшиқ куйлаш;
2. Мусиқа тинглаш;
3. Мусиқа остида ритмик ҳаракатлар бажариш.
4. Болалар мусиқий чолғу асбобларини чалиш.
Мана шу тўртта жараён бир-бири билан узвий боғланган ҳолда
ўтилиши мақсадга мувофиқдир. Болаларда юқори натижаларга эришиш учун
мусиқа ўқитувчиси мусиқий билимларни: гармония, полифония, сольфеджио,
мусиқа назарияси, мусиқа тарихи, мусиқа адабиёти, мусиқий асар таҳлили ва
яна бирорта мусиқий асбобни чалишни билиши зарурдир. Лекин юқорида
айтилган билимларни эгаллашнинг ўзи етарли эмас.
Мусиқа (раҳбари) ўқитувчиси машғулот жараёнида мусиқа ҳақида
болаларга жуда қизиқарли, саводли ва образли қилиб, ҳар хил
иллюстрацияларни қўшган ҳолда гапириб бера олиши ҳам керак.
Бирор композитор ёки бастакорларнинг асарини ўрганиш жараёнида, шу
асар ҳақида, асарнинг муаллифлари ҳақида, асар яратилган давр ҳақида тўлиқ
маълумот бера олиши зарур.
Асарнинг лади, тонлигини, тузилишини, аккордлар функциясини ва
ҳоказоларни билиши лозим.
Булардан ташқари мусиқа ўқитувчиси олдига амалий вазифалар ҳам
қўйилади:
1. Берилган қўшиқни куйлаб бера олиши;
2. Куйга аккомпонимент чала билиши;
3. Бемалол транспозиция қила олиши;
4. Дирижёрлик қила олиши керак ва бошқалар...
Мусиқа ўқитувчиси нафақат ўз предметини, балки фалсафа, эстетика,
психология, педагогикани яхши билиши ва ўз иш фаолияти давомида қўллай
олиши шарт.
Мусиқанинг таъсирчанлигини, унинг моҳиятини тўлиқлигича болалар
онгига етказиш педагогиканинг энг қийин муаммоларидан биридир. Мусиқа
ўқитувчиси “Мусиқа маданияти” дарсларида болаларда қуйидаги фазилатларни
шакллантириши лозим: Дўстлик, ватанпарварлик, садоқат, меҳр-шафқат,
меҳнатсеварлик, ташаббускорлик ва ҳоказо.
Болаларда юқорида санаб ўтилган фазилатларни шакллантириш учун
мусиқий раҳбар бир қатор вазифаларни бажариши керак:
1) Болаларни мусиқани севиш ва тушунишга ўргатиш;
2) Болаларнинг бадиий ва эстетик дидларини шакллантириш;
3) Болаларда мусиқий қобилиятни ривожлантириш;
4) Болаларнинг мусиқа саводи, мусиқа тарихи, мусиқа адабиёти, қўшиқ
куйлаш каби мусиқий билимларини ҳамда тушунчаларини кенгайтириш.
Санаб ўтилган фазилатларни шакллантириш учун, аввалам бор мусиқа
ўқитувчиси дарсларни юқори профессионал даражада ўтиши зарурдир. Дарсдан
кутилган натижаларни олиш учун машғулотларда таълим тамойилларига риоя
қилиш мақсадга мувофиқдир. Ҳозирги ривожланиш жараёнида кўпчилик
мактабгача таълим муассасалари, мактаблар компьютерлар, мусиқий
марказлар, телевизор, радио каби бир қатор янги ахборот технологиялари
билан жиҳозланмоқда. Бу технологиялардан мусиқа маданияти машғулотлари,
дарсларида ҳам фойдаланиш юқорида келтирилган шахсий фазилатларни
шакллантиришда жуда қўл келади.
Мусиқа (раҳбари) ўқитувчиси ўтиладиган машғулотларини маълум бир
мақсадни кўзлаган ҳолда, таълим-тарбияни узвий боғлаган ҳолда, аниқ бир
режа асосида олиб борса, машғулот ва ундан олинадиган натижа юқори бўлади.
Мусиқа (раҳбари) ўқитувчиси ўзининг ҳамда болаларнинг машғулот давомида
қиладиган таълимий-тарбиявий ҳатти-ҳаракатларини ҳар хил қизиқарли
усулларини ишлаб чиқиши лозим. Бунинг учун мусиқа ўқитувчиси қуйидаги
нарсаларни билмоғи даркор:
1. Болаларининг мусиқий фаолиятларини уюштириш шаклларини;
2. “Мусиқа маданияти” дастури мазмунини, унинг ғоявий-назарий
асосларини, дидактик усул ва тамойилларини;
3. Болаларнинг ёш хусусиятларини;
4. Мусиқа машғулотлари (дарслари)да ўрганиладиган асарларнинг бадиий
хусусиятлари, тарбиявий аҳамиятини;
5. Мактабгача таълим муассасаларида, мактабда ва мактабдан ташқари
олиб бориладиган машғулотларнинг самарали шакл ва усулларини ташкил
этишни;
6. Мусиқа машғулотлари (дарслари)ни конструкциялаш: режа-конспект
тузиш, керакли мусиқий асарларни тўплаш, мусиқани ўргатишнинг унумли
йўлларини излаш;
7. Педагогик масалаларини формулалаш ва ечиш;
8. Болаларнинг мусиқий қобилиятларини очиб берувчи ижрочилик
мусиқий фаолиятларини уюштириш (Байрам эрталиклари ташкил этиш);
9. Болаларда мавжуд бўлган билимларни, янги билимларни ўзлаштиришга
йўналтириш ва ҳоказолар.
Мусиқа машғулотлар (дарслар)и болаларга ўз миллий мусиқий тарихлари,
мусиқанинг элементар назарияси, жаҳон мусиқа санъати намоёндаларининг
ижоди ҳақида тушунчалар бериш, уларда мусиқий маданиятни, одобни ва
нафосатни тарбиялашга асос солади.
Болаларда куйлаш малакаларини тарбиялашнинг ўз қийинчиликлари
бўлади. Болалар ҳали асарни тўла таҳлил қила олмайдилар. Шунинг учун
аввалам бор мусиқий раҳбар ўзи қўшиқни намунавий тарзда куйлаб бермоғи
лозим. Агар қўшиқ ёзув лентасида ёзилган бўлса, магнитофонда қўшиқни
бирор бир болалар хорлари ижросида эшиттириш ҳам яхши натижа беради.
Кейин қўшиқни қайта-қайта куйлаб ёд олинади. Қайта куйлаш усулининг
иккита шарти мавжуддир:
1) Бола куйлаётганда айнан нима қилиши ва нимага эришиши мумкин
бўлган, пухта, аниқ билимга эга бўлиши лозим.
2) Бола нимага эришганини, ҳар бир машқнинг қандай натижа
берганини, қандай хатоларга йўл қўйилганини билиши керак ва кейинги
машқларида хатоларни бартараф этиши лозим.
Биринчи шартнинг тўғри бажарилиши учун мусиқа саводхонлиги
жараёнини куйлаш жараёни билан боғлиқлиги, мантиқан бир-бирига
мослигига эътиборни қаратиш даркор. Иккинчи шартнинг бажарилиши қайта
куйлаш машқининг маълум бир мақсадга қаратилганлигига боғлиқ. Бунда
мусиқа раҳбари (ўқитувчиси) ҳар гал қайта куйланганда машқни болалар
билан ўз вақтида таҳлил қилиб бориши зарур. Мусиқа раҳбари (ўқитувчиси)
куйлашда яхши натижаларга эришиш учун қуйидаги тадбирларни ўтказиши
тавсия этилади:
1) Болаларни оҳангдошликни ҳис этишларига эришиш;
2) Ҳар бир боланинг индивидуал хусусиятини ҳисобга олиш;
3) Иложи борича миллий чолғу асбобларидан фойдаланиш;
4) Машғулот (дарслар)да фаол қатнашган, қобилиятли болаларни мусиқа
тўгаракларига жалб этиш.
Болалар мусиқа машғулотларида фақат қўшиқ ўрганиш ёки мусиқа
ритмик ҳаракатларни эгаллаш билан чекланиб қолмай, балки мусиқа раҳбари
(ўқитувчиси) ижросида, пластинка ёки магнит ленталари ёрдамида мусиқа
асарларини тинглайдилар, идрок этадилар. Мусиқа асосларини болаларга
тушунтириш ва таништириш болаларнинг мусиқий билим савиясини
кенгайтиради. Мусиқа асарларини эшитиш машғулотларни мазмунан бойитади,
хилма-хиллигини оширади, машғулотларни ҳаяжонли ўтишига катта ёрдам
беради.
Болалар билганларича жавоб берадилар. Мусиқа раҳбари (ўқитувчиси)
болаларга кўргазмали қуроллар ёрдамида ўзбек миллий чолғу асбобларини
кўрсатиб, бирма-бир таништириб чиқади, болалар билан фикр алмашади.
Болаларда чолғу асбобларида ижро эта олиш учун тўгаракларга қатнашишни
тавсия этади.
Кўриб турганимиздек, мусиқа раҳбари (ўқитувчиси) фақатгина қўшиқ
куйлашни эмас, балки бир қатор мусиқий-назарий билимларга эга бўлмоғи
шарт. Мусиқа машғулотлари ҳох у қўшиқ куйлаш бўлсин, хоҳ мусиқа тинглаш
бўлсин, хоҳ назарий билимлар бўлсин ёш авлодни ахлоқий поклик, маънавий
бойлик ва жисмоний баркамолликни мужассамлаштирган ҳар тамонлама етук
шахс қилиб шакллантиришга асос солар экан.
Хулоса қилиб шуни айтиш керакки, мусиқа машғулотлари (дарслари)
орқали мусиқа раҳбари (ўқитувчиси) болаларда юксак маънавий, бадиий ва
ахлоқий маданиятни, миллий ғурур, ватанпарварлик тарбиясини, нафосат ва
бадиий дидни ўстиришга, тафаккурларини кенгайтиришга, мустақиллик ва
ташаббускорликни тарбиялашга хизмат қилади.
Download 21.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling