Мусобақа турлари ва характери. Мусобақалар қуйидаги турларга ажралади
Download 24.88 Kb.
|
Basketbol o\'yinida hakamlar va ularning vazifalari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Давра усули.
- ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
Мусобақаларни ўтказиш қоидалари
Теннис спортининг турларида ҳам мусобақалар асосан икки усул билан, яъни давра усули ва енгилгарларни чиқариб юбориш усули билан ўтказилади. Давра усули. Давра усули билан ўтказиладиган (шахсий ва командалараро) мусобақаларда ҳар бир қатнашчи қолган қатнашчилар билан бир-бир учрашиб чиқади. Бунда бошқаларга қараганда кўпроқ ютуққа эга бўлган ўйинчи мусобақа ғолиби ҳисобланади. Командалараро мусобақа натижалари ҳам худди юқоридагидек расмийлаштирилади-ю, бироқ бунда командалараро учрашувда ютилган ва ютқизилган очколарнинг ҳисоби ҳамда бутун команданинг ҳисоби ёзилади. Давра усули билан ўтказилган командалараро мусобақада ғалаба ёки мағлубият учун ёзиладиган очколар сони мусобақа шарт-шароитлари билан белгиланади. Шахсий учрашувда, командалар учрашувида ғолиб чиққан ўйинчи ёки командага битта очко, ютқизган ёки учрашувга келмай қолган ўйинчи ёки командага ноль очко ёзиш мумкин; шунингдек, ғолиб чиққан ўйинчи ёки командага икки очко, ютқизганга – бир очко, келмай қолганга эса ноль очко ёзса ҳам бўлади. Давра усулида қатнашчиларнинг умумий очколари тенг бўлиб қолган ҳолларда улар ўртасида ўринлар қуйидагиларга қараб белгиланади: ё очколари бир хил бўлган ўйинчиларнинг ўзаро учрашуви натижасига қараб, ўзаро учрашувда ғолиб чиққан ўйинчи кучлироқ деб танилади; ё шахсий мусобақаларда ютилган ва ютқизилган партиялар ёки ўйинлар сонининг нисбатига қараб, командалараро мусобақаларда эса барча шахсий учрашувларда ютилган ва ютқизилган очколарнинг нисбатига қараб; ё агар иккита қатнашчи тўплаган очколарнинг сони тенг бўлса, қўшимча учрашув ўтказиш йўли билан ёки агар уч ва ундан ортиқ қатнашчи тўплаган очколарининг сони тенг бўлса, қўшимча мусобақа ўтказиш йўли билан. Мусобақа ғолибини ва ҳар бир қатнашчи эгаллаган ўринни аниқлашда бирор қатнашчи мусобақадан чиқиб кетган ҳолларда учрашувларни ҳисобга олиш усули катта аҳамиятга эга. Агар мусобақадан чиқиб кетган ўйинчи ёки команда учрашувларнинг ярмидан камроғини ўтказган бўлса, унинг натижалари ҳисобга олинмайди; агар ярмини ёки ундан кўпроғини ўтказган бўлса, ҳисобга олинади, бунда қатнашмаган учрашувлари мағлубият ҳисобланади. Учрашувларни ўтказиш тартиби 2- ва 3-жадваллар билан белгиланади. Қатнашчиларнинг номерлари чек ташлаш усули билан аниқланади. Жадвалларда қайси номерлар (қатнашчилар) мусобақанинг қайси кунида учрашиши кўрсатилган бўлади. Номерлар сони тоқ бўлганда ортиқча номер тўғрисига ноль қўйилади. Бир-бирига рўпара турган ўйинчилар ўйнашади. Қаршисида ноль турган номер дам олади. Биринчи номер барча жадвалларда доим айни бир ўринда: чап устуннинг юқорисида туради. Мусобқанинг биринчи кунида бўладиган учрашувлар тартибини кўрсатувчи жадвалдаги чап устунда биринчи номер қаршисига иккинчи номер ёзилади. Иккинчи номер остига эса тўртинчи номер ёзилади ва ҳоказо. Давра усулида учрашувларнинг умумий сони қатнашчилар сонининг шу сондан бирни олиб ташлагандан кейин ҳосил бўлган сонга кўпайтмасининг иккига нисбатига тенг. Чунончи, 8 қатнашчи учун учрашувлар сони 8х7:2=28 бўлади. Қатнашчилар сони кўп бўлган ҳолларда мусобақа чўзилиб кетади ва ўйинлар ўтказиш учун жуда кўп майдончалар талаб этилади. Шу туфайли бундай пайтларда давра усулини қўллаш ноқулайликларни юзага келтиради. Қатнашчилар сони 9 тадан ортиб кетганда улар кичик-кичик группаларга бўлиб юборилади. Бунда чек ташлаш усули қўлланилади ва кучли ўйинчилар мазкур группачаларга “сочиб” юборилади. Ҳар бир группанинг ичида мусобақа давра усулида ўтказилади, кейин эса группачаларда ғолиб чиққан ўйинчилар орасида яна давра усулида финал мусобақа ўтказилади. Бундан ташқари, айрим ҳолларда, группачаларда бир хил (2, 3, 4 ва ҳоказо) ўринга эга бўлган қатнашчилар орасида кейинги ўринлар учун финал мусобақа ўтказилади. Группачалар сони фақат иккита бўлган ҳолларда финал мусобақалар доим группачаларда бир хил (1, 2, 3, 4 ва ҳоказо) ўринли қатнашчилар орасида ўтказилади. Енгилганларни чиқариб юбориш усули. Шахсий ва командалараро мусобақаларда енгилганларни чиқариб юбориш усули шундан иборат бўладики, унда ҳар бир қатнашчи биринчи мағлубиятдан сўнг мусобақадан чиқиб кетади, натижада, бир марта енгилмаган ўйинчи ғолиб бўлиб қолади. Бу усулда ўтказиладиган мусобақалар схемаси 4-жадвалда келтирилган. Қатнашчиларнинг учрашиш тартибини белгиловчи номерлари чек ташлаш усули билан аниқланади. Агар қатнашчиларнинг сони иккини бирор даражага кўтарганда ҳосил бўладиган сонга (4, 8, 16, 32, 64, 128 ва ҳоказо) тенг бўлса, ўйинга қатнашчиларнинг ҳаммаси бирданига киришадилар. Ўйинчиларнинг фамилиялари ёки командаларнинг номлари жадвалда юқоридан пастга қараб чек ташлашда аниқланган тартибда ёзилади. Биринчи номер иккинчи билан, учинчи номер эса тўртинчи билан ва ҳоказо ўйнаб, мусобақанинг биринчи даврасини ташкил қилади. 8 қатнашчи учун бундай даврадан учта бўлади. Ғолиблар худди шу тартибда учрашиб иккинчи даврани ташкил қилади. Бу давра иккита учрашувдан иборат бўлади. Бу учрашувларнинг ғолиблари финал деб аталувчи сўнгги даврага кирадилар. Финал ўйинда мусобақа ғолиби аниқланади. Тўртта ўйинчи қатнашадиган давра ярим финал деб аталади. Саккизта ўйинчи қатнашадиган давра эса чорак финал дейилади. Агар қатнашчиларнинг сони иккини бирор даражага кўтарганда ҳосил бўладиган сонга тенг бўлмаса, уларнинг бир қисми чек ташлашда олган номерларига қараб ўйинга иккинчи даврадан бошлаб кирадилар. Биринчи даврада ўйнамайдиганларнинг сони мусобақага ёзилганларнинг сони билан иккининг энг яқин юқори даражасидаги сон ўртасидаги айирмага тенг. Масалан, қатнашчилар сони 12, иккининг энг яқин юқори даражаси 16(24), биринчи даврада ўйнамайдиганлар сони 16-12=4. Иккинчи даврада ўйнайдиган номерлар қуйидаги икки усулнинг бири билан ажратиб олиниши мумкин. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР: 1. У.Орипов, М.Юнусов “Спорт ўйинлари” ҳақида. Download 24.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling