Мусобақа турлари ва характери. Мусобақалар қуйидаги турларга ажралади
Download 24.88 Kb.
|
Basketbol o\'yinida hakamlar va ularning vazifalari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бош судьянинг муовинлари.
- Минорадаги судьялар.
- Бош секретарь ва секретарлар.
- Мусобақа коменданти
Судьялар коллегияси
Судьялар коллегияси мусобақа ўтказаётган ташкилот томонидан белгиланади. Кичикроқ масштабдаги мусобақалар бош судья, бош судьянинг (мусобақа ўтказиладиган жойлардаги) муовинлари, минорадаги судьялар, бош секретарь ва мусобақа ўтказилаётган жойлардаги секретарларни ўз ичига олган судьялар коллегияси томонидан ўтказилиши мумкин. Ҳар бир учрашувни (ўйинни) минорадаги судья бошқаради. Бош судья. Бош судья мусобақанинг қоида ва низомга мувофиқ равишда ўтказилишига жавоб беради. Бош судьянинг вазифаси қуйидагилардан иборат: мусобақа ўтказиладиган жойнинг тайёрлигини ва унинг мусобақа давомида яхши ҳолатда туришини назорат қилиб туриш; қатнашчилар орасида чек ташлаш ўтказиш, учрашувлар жадвалини тасдиқлаш; судьялар коллегиясининг ишига раҳбарлик қилиш, мусобақа давомида вужудга келадиган барча масалларни узил-кесил ҳал қилиш, шикоят аризаларини текшириб, ариза берилган куннинг ўзидаёқ қарор чиқариш; мусобақа натижаларини ва якунларини тасдиқлаш; ўтказилган мусобақалар ҳақида ҳисобот бериш. Бош судья қуйидаги ҳуқуқларга эга: ўз вазифаларини ўтай олмаётган, мусобақа тартиб-қоидаларини бузган судьяларни ўз вазифаларидан четлатиш; интизом, мусобақа қоидалари ва тартибини бузган қатнашчиларни мусобақадан четлатиш; мусобақа ёки учрашувларни жой тайёр бўлмаганлиги сабабли, оби-ҳаво шароитларининг ноқулайлигига кўра, қоронғи тушиб қолганлиги ва бошқа сабаблар туфайли ўтказиш мумкин бўлмай қолган ҳолларда уларни бошқа кунга кўчириш; зарур бўлиб қолган ҳолларда учрашув жадвалини ўзгартириш, судьялар белгилаш ва ҳоказо; агар минорадаги судья қоидаларни нотўғри қўллаган бўлса, унинг қарорини бекор қилиш. Бош судьянинг буйруғи судьялар коллегиясининг бутун состави, қатнашчилар ва вакиллар учун мажбурийдир. Бош судьянинг муовинлари. Бош судьянинг муовинлари бош судьянинг кўрсатмаси бўйича ишлайдилар, мусобақа ўтказиш юзасидан муовинга топширилган ишга масъулият билан жавоб берадилар ёки қатнашчиларнинг айрим группалари бўйича алоҳида майдончаларда ўтказиладиган мусобақаларни ташкил қиладилар. Бош судья йўқ бўлган вақтларда муовинлардан биттаси унинг вазифасини бажариб туради. Минорадаги судьялар. Улар алоҳида учрашувларни бошқарадилар ва ўйин давомида юзага келган барча масалаларни мустақил равишда ҳал қиладилар; қатнашчиларнинг кийими белгиланган спорт формасига мос келишини кузатиб турадилар; ўйин бошлангунга қадар майдончанинг ҳолатини ва тўрнинг баландлигини текширадилар ва бутун ўйин давомида ана шуларни назорат қилиб турадилар; қатнашчилар копток узатиш ёки майдон танлаш ҳуқуқини олиши учун чек ташлаш ўтказадилар; учрашув бошланмасдан аввал қатнашчиларнинг фамилияларини, спорт разрядларини ва уларнинг спорт ташкилотларининг номини, учрашув неча партиядан иборат эканлигини эълон қиладилар ва “Фалончи узатади”, деган эълон билан ўйинни бошлашга ишора қиладилар; ўйиннинг ҳисобини ва ўйинчилар йўл қўйган хатоларни баланд овоз билан ва аниқ эълон қилиб турадилар; мусобақа давомида ўйин ва партияларнинг ҳисобини ола бориб, бу ҳисобни техник ҳисобот варақасига мунтазам ёзиб турадилар; қатнашчилар томонидан қоидалар аниқ бажарилишини назорат қилиб турадилар, ўйинчи интизомни бзса, қўпол ҳаракат қилса ёки қасддан ўйинни чўзса, уни огоҳлантирадилар, огоҳлантириш учун судьялар ўйинчини минора ёнига чақириб оладилар, борди-ю, ана шундай ҳоллар яна такрорланса, судьялар бундай ўйинчини ўйиндан чиқариб юборишлари мумкин; бош судья ёки ёки унинг муовинлари йўқ бўлган ҳолларда минорадаги судьялар об-ҳаво ёмон бўлса, қоронғи тушиб қолса, бирор бахтсиз ҳодиса рўй берса, учрашувни тўхтатиши, кейинга суриши, шунингдек, бошқа кунга ёки бошқа жойга кўчиришлари мумкин. Бош секретарь ва секретарлар. Бош секретарь аризаларнинг тўғрилигини текширади, чек ташлаш натижаларини, бош судьянинг буйруқ ва қарорларини расмийлаштиради, аризаларни, шикоят аризаларини қабул қилади, бу аризалар ҳақида бош судьяга хабар беради, шунингдек, судьялар коллегияси мажлисларининг протоколларини ёзиб, мусобақалар натижаларини ҳисобга олиб боради. Секретарлар бош секретарнинг кўрсатмаси билан ишлайди. Мусобақа коменданти. Мусобақа коменданти бевосита мусобақа жойи билан томошабинлар жойининг тайёрлигига жавоб беради, шунингдек, мусобақани зарур анжомлар билан таъминлаб туради. Йирик мусобақаларда судьялар коллегияси таркибига юқорида кўрсатиб ўтилганлардан ташқари яна старший судьялар, чизиқлардаги судьялар, қатнашчилар қошидаги судьялар, судья-ахборотчи киради. Download 24.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling