Мустақил иш стрессни бартараф этиш ва стресс билан енгиш


Иштирокчилар ва мақсадли гуруҳ


Download 204.38 Kb.
bet8/14
Sana24.12.2022
Hajmi204.38 Kb.
#1055233
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14
Bog'liq
МУСТАКИЛ ИШ САЛОМАТЛИК ПСИХОЛОГИЯСИ

Иштирокчилар ва мақсадли гуруҳ: педагоглар ва тарбиячилар (ўртача 15-20 киши).
Иш вақти: 2 соат.
Машғулотнинг бориши
Кириш қисми.
Тренер-психолог шахсини таништириш.
Тренинг мақсади билан иштирокчиларни таништириш.
Қоидаларни ишлаб чиқиш ва гуруҳ билан биргаликда уни тасдиқлаш.
Тренер сўзи: Бизнинг бугунги тренингимиз психологик мавзуга оиддир, у инсоннинг эмоционал ҳолатига, стрессга бағишланади. Биз ўзимизни яхшироқ билишга ва ҳис этишга, ўзгаларни яхшироқ англашга, ўз ҳиссиётларимизни, кечинмаларимизни намоён қила олишга ҳаракат қиламиз, релаксация усулларини амалиётда синаб кўрамиз ва вақтимизни чоғ ўтказамиз.
Машғулотимиз қуйидагича принципга асосланади: “Менга айтиб бер ва мен эсимдан чиқараман, менга кўрсат ва мен эслаб қоламан, ўзим бажариб кўрай ва мен тушунаман”. Бугун биз Сизлар билан нафақат муаммони аниқлашга, балки уни бевосита амалиётда енгишни ўрганишга ҳаракат қиламиз.
Ҳар қандай тренинг бошланиши каби ишни одатдагидай саломлашиш ва танишишдан бошлаймиз.

Танишув ва тренингга кириш.
“Танишув” машқи.
Тренер машқни биринчи бўлиб бошлайди. Копток (ёки юмшоқ юмалоқ шаклдаги ўйинчоқ)ни ушлаб туриб, ўз исмини айтади ва ўзига тааллуқли характер хусусиятини айтади, бунда хусусият исмининг бош ҳарфидан келиши керак, масалан: Саида – “содиқ” ва коптокни бошқа иштирокчига отади ва бу иштирокчи худди шу тарзда давом эттиради.
Ҳар қандай психологик ўйин ўз маъносига эга бўлади – юзада оддий ҳузур қилиш бўлсада, ўйин маъноси – бир-бирларини яхшироқ билиш ва нимагадир ўрганишдан иборат.
Умумлаштирар экан, тренер иштирокчилар эътиборини барчанинг хусусиятлари турли-туманлигига қарамасдан, биргаликда ишлашга тўғри келишини тушунтиради. Бунда инсонларнинг ижобий томонларига эътибор қаратиш, биргаликда ишлашга ва жамоавийликни оширишга ёрдам бериши тушунтирилади.


Бейжикларни безатиш
Ҳар бир иштирокчи бейжикка тренинг давомида қандай чақиришларини истаса, масалан исми-шарифи, болалаикдаги исми ва ҳоказо – исмини ёзади ва безатади.



Download 204.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling