Мустақил иш стрессни бартараф этиш ва стресс билан енгиш


“Кўзгуда саломлашиш” машқи


Download 204.38 Kb.
bet9/14
Sana24.12.2022
Hajmi204.38 Kb.
#1055233
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
МУСТАКИЛ ИШ САЛОМАТЛИК ПСИХОЛОГИЯСИ

“Кўзгуда саломлашиш” машқи
Иштирокчилар айлана бўйлам гуруҳ билан сўз ва ҳаракатлар орқали сўрашадилар. Қолганлар ўзларини кўзгу деб тасаввур қиладилар ва кўрганларини акс эттирадилар(қайтарадилар). Бу машқ ижобий кайфият хосил этади.

Қаламлар” ўйини


Машқ мазмуни қаламлар ёки ручкаларни ёнма-ён турган иштирокчилар бармоқлари билан ушлаб турган холатда тушириб юбормасликка ҳаракат қиладилар. Аввалига иштирокчилар жуфтликларда қарама-қарши туриб оладилар ва 70-90 см узоқликда иккита қаламни учларини кўрсаткич бармоқлари билан ушлаган холда ушлаб олишади. Топшириқ: кўрсаткич бармоқларининг учи билан қаламларни ушлаган холда қўллар билан тепага-пастга, олдинга-ортга ҳаракат қилинади.
Тайёрлов машқлари бажариб бўлингач, гуруҳ айлана бўлиб туриб олади (иштирокчилар орасидаги масофа 50-60 см бўлиши керак), қаламлар ёнма-ён турган иштирокчилар кўрсаткич бармоқлари билан ушланади.
Гуруҳ қаламларни қўлдан чиқармаган холда, биргаликда ва бир вақтнинг ўзида қуйидаги топшириқларни бажаради:

  1. Қўлларни кўтариш ва жойига тушириш.

  2. Қўлларни олдинга кўтариш ва ортга кўтариш.

  3. Олдинга қадам қўйиш; икки қадам қўйиш; ортга худди шундай қилиш (айланани торайтириш ва кенгайтириш).

  4. Олдинга эгилиш; тикланиш;

  5. Ўтириш; туриш.

Топшириқни мураккаблаштириш ва кенгайтириш мумкин:

  • Бир вақтнинг ўзида иккита ҳаракатни бажариш (масалан, олдинга қадам қўйиш ва қўлларини кўтариш).

  • Кўрсаткич бармоқларни эмас, номсиз ва жимжилоқ бармоқлардан фойдаланиш).

  • Қўлларни ёнида эмас, балки қовуштирган холда ушлаш.

  • Топшириқни кўзларни юмган холатда бажариш.

Агар машқларни сокин мусиқа остида бажарилса, доирада росмана рақсларни саҳналаштириш мумкин.
Машқни бажаришда иштирокчилардан биргаликдаги ҳаракатларни аниқ бажариш ва мувофиқлаштиришни бир-бирини новербал қабул қилиш орқали талаб қилади. Агар ҳар бир иштирокчи фақат ўз ҳаракатлари ҳақида ўйлайдиган бўлсалар, машқ деярли амалга ошмайди. Ҳаракатларни ўз жуфтининг ҳаракатларини ҳисобга олиб амалга ошириш лозим.
Муҳокама. Доирада қаламлар тушиб кетмаслиги учун ҳар бир иштирокчи қандай ҳаракатларни амалга ошириши лозим? Бу ҳаракатларни бажаришда нималарга аҳамият бермоғи керак? Мутаносибликда ҳаракат қилиш учун атрофдагилар билан ўзаро тушуниш ва ўзгаларни “Ҳис қилиш”ни қандай ўрганиш мумкин?

Download 204.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling