Мустақил иш стрессни бартараф этиш ва стресс билан енгиш


Download 204.38 Kb.
bet12/14
Sana24.12.2022
Hajmi204.38 Kb.
#1055233
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
МУСТАКИЛ ИШ САЛОМАТЛИК ПСИХОЛОГИЯСИ

“Саёҳат” машқи (медитация)
Психолог иштирокчиларга қулай жойлашиб олишни таклиф қилади ва сокин ёқимли мусиқа қўяди.
Кўзларингизни юминг... тасаввур қилинг, Сиз саёҳатга кетдингиз. Сиз кўплаб давлатларга бориб, турли инсонлар билан танишдингиз.
Мана Сиз кенг, ям-яшил дала бўйлаб автомобилда кетяпсиз. Атрофингизда капалаклар, ниначилар учиб юрибди. Асаларилар вижжиллаб учиб юрибди – улар асал йиғяптилар. Қушлар куйлаяпти - улар Сизнинг дала орқали кетётганингиздан хурсанд. Гулларнинг хушбўй ифори, майсаларнинг барра хиди тараляпти. Тепаликда жуда чиройли саройни кўрдингиз. Нимадир Сизни ўша томонга чорлаяпти. Ва Сиз саройга олиб борадиган йўл бўйлаб кета бошладингиз.
Саройга кирар экансиз, унинг гўзаллигидан хайратландингиз. Бу ерда ҳамма нарса қулай ва чиройли, худди бу кошона Сиз учун қурилгандек. Сиз бу ердан ўзингиз учун муҳим бир нарса топишингизни тушуняпсиз. Сиз сарой бўйлаб енгил ва ишонч билан қадам босяпсиз.
Тасаввур қилинг, Сиз сарой бўйлаб айланиб, ўзингизга керакли бўлган ўша нарсани топиб олдингиз...(пауза 5-10 сония)
Сиз бу муҳташам саройдан топган ҳамма нарсангиз ўзингиз билан қолади, Сиз қайтаётганингизда бунарсалар ўзинигиз билан қолади. Энди эса чуқур нафас олинг... ва чиқаринг. Барча яхши нарсаларни ўзингиз билан олишинигиз мумкин. Ва аста-секин кўзларингизни очинг ва бизнинг олдимизга қайтинг.


Рефлексия ва муҳокама
- Саёҳатдан кейин нималарни хис қиляпсизлар?
- Стресс ҳолатга тушганда, чарчаганда Сиз шу машғулотдан фойдаланасизми?
- Руҳан зўриққан ҳолатдан чиқиб кетиш учун одатда Сиз нима қиласиз?
Товуш гимнастикаси”
Мақсад: Товуш гимнастикаси билан танишув, тана ва руҳиятни чиниқтириш.
Товуш гимнастикасини бажаришга киришидан аввал, бошловчи бажариш қоидаларини тушунтиради: тинч, бўшашган ҳолатда қаддини тик тутиб ўтириш. Аввал чуқур нафас оламиз ва нафас чиқараётганда баланд ва шаҳдам товуш чиқарамиз.
Қуйидаги товушларни 30 сония давомида куйлаймиз:

Download 204.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling