Мустақил ўзбекистонда уч босқичли жисмоний тарбия ва спорт тизимининг вужудга келиш тарихи
Download 46.98 Kb.
|
МУСТАҚИЛ ЎЗБЕКИСТОНДА УЧ БОСҚИЧЛИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ ТИЗИМИНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШ ТАРИХИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Универсиада” спорт мусобақалари босқичлариниг иккинчи йил ўтказиш тартиби
- Мамлакат босқичи
- “Универсиада” спорт мусобақалари босқичлариниг учинчи йил ўтказиш тартиби
Мамлакат босқичи. Вилоят терма жамоалари ўртасида мамлакат даражасида биринчилик ўтказилади (биринчи ва иккинчи лига).
“Талаба” спорт жамияти вилоятларда спорт турларида ўтказиладиган биринчилик мусобақаларини Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан келишган ҳолда бошқаради. Биринчилик натижаларига асосан вилоятларнинг спорт турларидан эгаллаган ўрни белгиланади. Ғолиблар диплом ва совғалар билан тақдирланади. “Универсиада” спорт мусобақалари босқичлариниг иккинчи йил ўтказиш тартиби Иккинчи йилда бшлиб ўтадиган “Унивепсиада” мусобақаларининг босқичлари биринчи йилда ўтказилган тартиб асосида амлга оширилади. Вилоят босқичидаги мусобақалар вилоят ва тман марказлари ҳамда ўқув юрти спорт базаларида ўтказилади. Мамлакат босқичи. Ҳудуднинг олий ўқув муассасалари спортчиларидан тузилган спорт турлари бўйича вилоят терма жамоалари ўртасида мамлакат даражасида биринчиликлар ўтказилади. “Талаба” спорт жамияти вилоятларда спорт турларида ўтказиладиган биринчилик мусобақаларини Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан келишган ҳолда бошқаради. Биринчилик натижаларига асосан вилоятларнинг спорт турларидан эгаллаган ўрни белгиланади. Ғолиблар диплом ва совғалар билан тақдирланади. “Универсиада” спорт мусобақалари босқичлариниг учинчи йил ўтказиш тартиби Учинчи йилда бўлиб ўтадиган “Универсиада” мусобақаларининг босқичлари иккинчи йилда ўтказилган тартиби асосида амлга оширилади. Учинчи йилда мамлакат даражасидаги мусобақалар финали Вазирлар Маҳкамасининг “Ўқувчи ва талаба ёшларнинг спортга жалб қилишга қаратилган узлуксиз спорт мусобақаларининг тизимини ташкил этиш тўғрисида” ги қарори билан тасдиқланган режада белгиланган вилоятда апрель- май ойларида ўтказилади. Тошкент шахрида олий таълим муассасаларининг катта миқдори жойлашгани хисобига пойтахт жамоаси финал мусобақаларида иккита терма жамоа бўлиб иштирок этади. 1-2-3-ўринни эгаллаган вилоят терма жамоалари Ўзбекистон Республикаси президентининг соиғаси ва Республика Ташкилий қўмитасининг дипломлари билан тақдирланади. Шаҳсий ва жамоа мусобақаларида 1-2-ва 3-ўринларни эгаллаганлар олтин, кумуш ва бронза медаллари билан тақдирланади. Узлуксиз спорт мусобақалари тизими жорий этилган давр мобайнида қуйидаги натижаларга эришилди: 1. Республика “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва “Универсаида” финал мусобақалариниг хар бирини уч йилда бир маротаба ўтказиш тартиби белгиланиб, 6,5 миллиондан ортиқ ўқувчи ва талабаларнинг асосий қисмини уч йил давомида узлуксиз равишда харакатланиш модели тузилди. 2. Барча турдаги таълим муассасаси даражасидаги синфлар вагуруҳлараро, факультетлараро беллашувлаврни йил давомида узлуксиз ўтказиш ҳисобига ўқувчи ёшларнинг оммавий равишда ҳаракатланиш тартиби белгиланди. 3. Мамлакатимздаги барча турдаги муассасида ўтадиган босқич мусобақалари ҳамда жисмоний тарбия ва спорт мутаҳассисларининг ҳаракат фаолиятини, мусобақалар босқичлари оралиғидаги ўзгаришларини мониторинг қилиш меҳанизми ишлаб чиқилди. 4. Синфлар ва гуруҳлараро, мактадлараро, лицей ва коллежлараро, олий таълим муассасалариаро, гуруҳлараро ва туманлараро босқич ўйинларини тасдиқланган тартиб аслсида ўтказилиши белгиланди. Малакатимиз Президенти ташаббуси билан ҳаётга жорий қилинган мазкур тизим ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, жамиятимизга соғлом турмуш тарзи тамойилларини шакллантиришда беқиёс аҳамият касб этади. Бу тизим мусобақаларида иштирок этган ўқувчи ва талабалар нафақат жисмоний, балки маънавий ва интелектуал жиҳатдан ҳам камол топади. Бир сўз билан айтганда, ушбу ягона тизим мамлакатимизда янги баркомол авлодни тарбиялаш ва унинг шуҳратини оширишда катта рол ўйнаши шубҳасиз. Download 46.98 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling