Мустақиллик даври адабий танқидчилиги


Қуйидаги олимларнинг масалада чиқиши янгича таҳлил принципларига асосланганлиги билан эьтиборни тортди. Бундан ташқари, шеьрият, наср, драматургияда кўзга ташланган аньанавийлик ва янгилик тўғрисидаги


Download 190.83 Kb.
bet2/3
Sana10.02.2023
Hajmi190.83 Kb.
#1183139
1   2   3
Bog'liq
мустақиллик

Қуйидаги олимларнинг масалада чиқиши янгича таҳлил принципларига асосланганлиги билан эьтиборни тортди. Бундан ташқари, шеьрият, наср, драматургияда кўзга ташланган аньанавийлик ва янгилик тўғрисидаги


Н.Каримов,
Д.Қуронов,
С.Мелиев,
Р.Отаевларнинг
О.Шарафиддинов,
Ҳ.Абдусаматов,
С.Очил,
А.Отабоев
сингари мунаққидларнинг мунозарали мақолалари эьлон қилинди.

Умуман, 90-йиллар бошида матбуот турли масалалар бўйича баҳс-мунозаралар, фикрлар хилма-хиллигининг марказига айланди ва бу илмий савиясидан, фикрининг холис-нохолислигидан қатьий назар давр танқидчилигининг ўзига хос хусусияти бўлиб қолди.


Чунки ҳақиқат баҳсларда аниқланади. Шу боисдан аста-секин адабий танқидда янгича, масалага холис ёндашиш, ижодкорнинг руҳини англаш, уни тушуниш, истеьдодни асраб-авайлаш методологияси шакллана бошлади.
Миллий ўзликни англаш, қадриятларни қадрлаш, маьнавий меросимизни ўрганиш жараёни кечаётган ўша 90-йилларда мумтоз адабиётимизни холис ва ҳаққоний ўрганиш, кишилар онгига сингдирилган бир ёқлама қарашларга барҳам бериш, беписанд қараш кайфиятини ўзгартириш, ўқувчилар оммасини бой адабий меросимизни билиш ва ўқишга қизиқтириш адабиётшунослик олдида турган муҳим вазифага айланди.
Бу вазифани амалга ошириш учун биринчи галда, мумтоз адабиётшуносликда яратилажак ишларнинг танқидий характерини кучайтириш зарур эди. Негаки, шу пайтгача дунёга келган тадқиқотларда мумтоз шоирларимиз ижоди коммунистик мафкура мезонлари асосида баҳоланар, уларнинг илоҳий ишқ мавзусида ёзган асарлари бузиб талқин қилинарди.

А.Навоийнинг “Шайх” радифли ғазали, “Зоҳид, сенга ҳур,менга жонона керак” сатри билан бошланувчи рубоийси, Машрабнинг қарийб барча исёнкор руҳдаги ғазалларига кўра улар “атеист, худони тан олмаган” прогрессив шоир деб хулоса чиқариларди.


Ана шу хатоларни тузатиш учун Яссавий, Навоий, Бобур, Машраб, Ҳувайдо ва бошқа классик адабиётимиз намояндалари ижодига қайта мурожаат қилиш талаб этиларди. Буни амалга ошириш ниятида адабиётшуносликка тасаввуф илми кириб келди.
Мунаққидлар аввало, тасаввуф таьлимоти моҳиятини чуқур ўрганиб, мумтоз ижодкорлар асарларини ана шу таьлимот асосида тадқиқ этишга киришдилар.
Бу масалада Н.Комилов, И.Ҳаққул, Ё.Исҳоқов, Н.Ҳасанов сингари мумтоз шеьрият билимдонлари олиб борган тадқиқотлар хайрли бўлди.
Яна шуни ҳам таькидлаш жоизки, барча мумтоз шоирларнинг ҳар қандай асаридан ҳам тасаввуфга оид маьнони қидиравериш таҳлил ва талқиннинг холислигига путур етказади.

Download 190.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling