Мустақиллик даври адабий танқидчилиги


Download 190.83 Kb.
bet1/3
Sana10.02.2023
Hajmi190.83 Kb.
#1183139
  1   2   3
Bog'liq
мустақиллик

Мустақиллик даври адабий танқидчилиги

1. Ижтимоий-сиёсий шароит ва адабий танқидчилик.

2. Таҳлил ва талқиндаги янгиликлар.

3. Адабий танқидда тасаввуф таьлимотининг ишланиши

4. Адабий жараён ривожида адабий танқиднинг ўрни.

Чорак кам бир аср мобайнида мурватлари бўшаб, яроқсиз ҳолга келиб қолган адабий танқид методологиясини қайта кўриб чиқиш, адабиётга муносабат билдиришнинг янгича усуллари ва қоидаларини ишлаб чиқиш зарур эди. Бу борада дастлабки қадамлар ташланди.


Энг авало, тор фикрлаш асосига қурилган соцреализм кишанларидан қутилиш, дунёга кўзни каттароқ очиб қараш, ҳаётийлик мезонларини кенгайтириш, инсонни марказга олиб чиқиб тасвирлашга эьтибор қаратиш зарур эди.
Бу масалада О.Шарафиддинов, С.Мамажонов,У.Норматов, Н.Худойберганов, каби катта авлодга, Р.Қўчқор, М.Қаршибой, О.Отахон сингари кичик авлодга мансуб мунаққидларнинг чиқишлари адабий жамоатчиликда турлича муносабат уйғотди.
Уларнинг баьзилари Шўро даврида яратилган барча асарлар соцреализм методида ёзилгани учун ўрганишга яроқсиз деб инкор этсалар (м., Н.Худойберганов, Р.Қўчқор), айримлари соцреализмнинг энг яхши томонларини асраб қолиш ва фойдаланиш мумкинлигини,

боз устига ўша пайтда дунёга келган барча асарлар ҳам соцреализм қолипига тушавермаслигини, давр адабиётига бағри кенглик билан ёндашиш лозимлигини илгари сурдилар.


(О.Шарафиддинов, С.Мамажонов, У.Норматов).
ёмон, яроқсиз деб чорак кам бир асрлик меросни ташлаб юбориш
улкан хазинага эга бўлган адабиётимизда катта бўшлиқни вужудга келтирарди.
Таҳлил ва талқинда янги методологик асосларни яратиш учун даставвал
Шўро даврида яратилган, коммунистик мафкура ва соцреализм
талабларига мослаштирилган асарларни қайта кўриб чиқиш бошланди.
Ҳамзанинг “Бой ила хизматчи” драмаси,
Чўлпоннинг “Кеча ва кундуз”,
Ойбекнинг “Қутлуғ қон”,
А.Қаҳҳорнинг “Сароб”
романлари адабий танқидчиликнинг диққат марказида турди.

Download 190.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling