Мустақиллик йилларида енгил саноат мамлакатимиз макроиқтисодий комплексида мустаҳкам ўрин эгаллади


Download 311.45 Kb.
bet2/13
Sana19.06.2023
Hajmi311.45 Kb.
#1613146
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Аёллар сарафани Тошкузиева тайёр

1. ТЕХНИК ТОПШИРИҚ

Кийим деталларининг чизма ёйилмасини чизиш бирин-кетин келадиган бир неча босқичга бўлиб бажарилади. Босқичлар сони ва уларнинг мазмуни конструкциялаш методига боғлиқ. Қуйидагилар энг кўп қабул қилинган босқичлар.


1-босқич. Кийимнинг умумий конструктив-технологик таърифига ҳамда унга қўйиладиган талаблар: кийим (буюм)нинг кўриниши ва бичими, кийим конструкциясининг тури, етакчи белгиларига оид ўлчовлар ва ёш омилларига боғлиқ ўлчовлар, материалнинг форма ҳосил қилишга таъсир кўрсатадиган хоссалари ҳамда кийимнинг хоссалари, тикиладиган кийимга қўйиладиган талаблар аниқланади.
2-босқич. Бошланғич маълумотлар: мавжуд норматив-техник ҳужжатлар бўйича ўлчов белгилари ва пакет қалинлигига қўшиб бериладиган ҳақ танланади.
3-босқич. Конструкция учун керакли маълумотлар ҳисоблаб чиқарилади. Бундан кўзланаётган мақсад деталларнинг асосий ўлчамларини аниқлаш ҳамда конструкциянинг элементларини ўзаро мослашдир.
4-босқич. Кийим чизмасининг база тўрини тайёрлаш. У вертикал ва горизонтал чизиқлардан иборат бўлиб, чизиқлар орасидаги масофа дастлабки ҳисоблашга мувофиқ белгиланади.
5-босқич. Кийим чизмасининг асосий схемаси чизилади. Кийим чизмасининг бир хил бичимдаги кийимнинг турли моделлари учун умумий бўлган чизиқлари: кийим орқасининг ўрта (марказий) чизиғи, бар чизиғи, буюмнинг юқориги контурлари ҳамда конструкциянинг бошқа элементлари чизи­лади.
6-босқич. Конкрет моделга хос конструктив чизиқлар пардоз бахялар; барлар ва ёқа қайтармаси (лацкан) четига чизи­лади, чўнтаклар ўрни, ён чоклар ҳамда безак чоклар ўрнинн билдирувчи ва бошқа чизиқлар тортилади. Кийимнинг чизмаси ҳосил қилинади.
7-босқич. Чизманинг сифати: деталларнинг туташадиган жойлари, ўлчамлари ҳамда кийим деталларининг бир номдаги зиҳларининг шакли, уларнинг ҳисоблаб чиқарилган ўлчовларга мослиги ва ҳоказолар текширилади.
Эркакларнинг елкаси ёстиқчали устки кийими деталларининг чизмасини ҳосил қилиш учун зарур маълумотлар эркаклар устки кийимини конструкциялаш методи бўйича берилган. Бу методни ЦНИИШПнинг маиший кийимлар ассортиментлари ва уларни конструкциялаш лабораторияси ишлаб чиққан.
Бу методда қуйидагилар кўзда тутилган:
“Тикилган, трикотаж ва мўйна кийимлар. Эркакларнинг стандарт жуссалари. Кийим конструкциялаш учун ўлчов белгилари” ОСТ 17-325—81 га мувофиқ, стандарт жусса ўлчов белгиларининг абсолют қийматларидан фойдаланиш;
конструкция деталларининг ўлчамларини тегишли ўлчов белгиларининг абсолют қийматларидан ташкил топган формулалар бўйича аниқлаш, шунингдек, кийимнинг тўлалигига ҳамда ички қатламлари қалинлигига қўшиб бериладиган ҳақ ва бошқа чоклар ҳақини аниқлаш;
кийимнинг ассортимента, материалларнинг хоссалари, ишлов бериш технологияси, моданинг йўналишига қараб кийим­нинг тўлалиги ҳамда ички қатламлари қалинлигига қўшиб бе­риладиган ҳақ ва бошқа чоклар ҳақини аниқлаш;
эркаклар кийимини конструкциялаш методларига асосланиб, андазаларни кўпайтириш конструктив нуқталарининг жилитилиш даражасини аниқлаш.
Конструкция чизмасида нуқталар билан конструктив бўлакларнинг ўзаро боғлиқлигини аниқлаганда стандарт жуссали манекенлар сиртининг ёйилмаларидан фойдаланилди.
Манекенлар сиртининг ёйилмаларини ҳосил қилишда де­талларнинг бўлиниш ўрни антропометрик нуқталарга мос келади. Жуссанинг олдинги ва орқа томондаги симметрия чизиқлари, кўкрак безларининг энг баланд нуқталаридан ўтган чизиқ, бел айланаси билан сон айланаси чизиқлари манекенлар ёйилмасининг бошланғич чизиқлари сифатида қабул қилинган.
Бел чизиғи билан чекланган горизонтал текислик гавдадаги барча таянч нуқталарнинг ўрнини белгилаб берадиган бошланғич база вазифасини бажаради.

Download 311.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling