Мустақиллик йилларида енгил саноат мамлакатимиз макроиқтисодий комплексида мустаҳкам ўрин эгаллади


Асосий таклиф моделни асослаб танлаш


Download 311.45 Kb.
bet8/13
Sana19.06.2023
Hajmi311.45 Kb.
#1613146
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Аёллар сарафани Тошкузиева тайёр

3.1. Асосий таклиф моделни асослаб танлаш

1 – расм. Аёллар сарафани. Сарафан олди ёқа ўмизи учбурчак шаклда, этак қисми кенгайтирилган, орт бўлакда соки бор. Силуэти бироз ёпишган.

2 – расм. Аёллар замонавий сарафани. Сарафанни олди бўлагини кўкрак қисми алоҳида қилиб кўкрак ости шаклдор қилиб ишлов берилган. Олди бўлакда қоплама чўнтаклари бор. Этак қисми кенгайтирилган. Бичими белга ёпишган. Олди бўлак ёқа ўмизи бироз каттароқ қилиб очилган.
3 – расм. Аёллар замонавий сарафани. Сарафанни ёқа ўмизи учбурчак шаклда ўйилган бел қисми ёпишган этак қисми кенгайтирилган. Бели пасайтирилган бўлиб бўкса қисмида шаклдор қилиб чок билан алоҳида тикилган. Олди бўлакда ўрта чоклари бор.
3.2. Материал танлаш ва асослаш

Саноат шароитида кийим лойиҳалашда унга қўйиладиган муайян талаблар ҳисобга олинади. Бу талаблар икки гуруҳга бирлаштиради; истеъмолчи талаблари ва саноат-иқтисодий жиҳатдан талаблар.


Истеъмолчи талаблар бу функтсионал, эстетик, конструктив эргономик ва бошқа кўрсаткичлар киради. Функтционал талаблар кийимни вазифасига ва кийиб юриладиган шароитга мослигинива қулайлигини, шаклини сақлашини ва ҳ.к. билдиради.
Эстетик кўрсаткичлар саноат ривожланишининг ҳозирги босқичида кийимнинг юксак бадиий даражаси, унинг сифати етакчи мезонлигини эътиборга олиб унинг шаклининг яққол кўзга ташланиши, унинг газлама билан боғлиқлиги ва танланган ранглари ва ҳ.к. нуқтаи назаридан мода талабларига мувофиқлик даражасини аниқлайди.
Конструктив эргономик кўрсаткичлар кийим одам қрматига ва уни кийиш шароитига, статика ва динамикада унинг айрим (антрометрик) характерйстикаларига ҳамда ва психо-физиологик ўзига хос хусусиятларига мослигини ҳамда гигиеник ва ҳ.к. даражасини аниқлайди.
Саноат-иқтисодий талаблар стандартлаштириш, ишлаб беришга қулайлик ва тежамкорликни ўз ичига оладй;

Download 311.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling