Кўкрак ости шаклдор қилиб кесилган сарафан.
Кўйлак олди ва орқасининг асосий андазасигасарафан фасонининг чизиқлари чизилади.
Сарафаннинг орқаси
Ёқа ўмизиданчапгаелка чизиғи бўйича 3 см ўлчаб, 3 рақами қўйилади. Бу нуқта ўмиз чизиғига равон туташтирилади. 3 нуқтасидан чапга елка чизиғи бўйича 5 см ўлчаб, 5 рақами қўйилади. А нуқтадан пастга 15 см ўлчаб, шу нуқтага 15 раками қўйилади. 15 ва 5 нуқталари шаклдор чйзиқ, ёрдамида ўзаро туташтирилади.
Сарафаннинг олди.
Енг ўмизидан ўнгга елка чизиғи бўйича 3 см ўлчаб, 3 рақами қўйилади; ҳосил бўлган нуқта, яъни 3 нуқтаси ўмиз чизиғига равон туташтирилади. Кўкрак витачкаси беркитилади.
Сўнгра 3 нуқтасидан ўнгга 5 см ўлчаб, 5 рақами қўйилади. Енг ўмизидан пастга ён чизиқ бўййча 8 см ўлчаб, 8 рақами к.ўйилади. Сўнгра Ш2 нуқтадан пастга 14 см ўлчаб, бу нуқта 14 рақами билан белгиланади.
В нуқтадан кокетканинг пастигача кесилади. Андазанингштрихланганқисми кесибташланади.
Андазани газлама устига қўйиш.
Андаза орқасининг ён чизик бўйича қиялиги 4 см.
Бериладиганчокжойларирасмдакўрсатилган. Андаза олдининг ён чизиқ бўйича қиялиги 5 см.
Бели пасайтирилган сарафан.
Кўйлак олди ва оркасининг асосий андазаларига сарафан фасонининг чизиқлари чизилади.
Сарафаннинг орқаси.
Ёқа ўмизидан чапга елка чизиғи бўйича 2 см ўлчаб, 2 рақами қўйилади. Бу нуқта ўмиз чизиғига туташтирилади. 2 нуқтасидан чапга елка чизиғи бўйича 7 см ўлчаб, бу нуқта 7 рақами билан белгиланади. Сўнгра А нуқтадан пастга 10 см ўлчаб, 10 рақами қўйилади. 10 ва 7 нуқталари туташтирилади. Бел чизиғидан пастга ён чизиқ бўйича 4 ,см ўлчаб, 4 рақами қўйилади, 4 нуқтасидан чапга, орқадаги ўрта чизиқни кесиб ўтадиган қилиб, тортилади. Витачкадар пастга кесиш чизиғи тортилади. Андаза шу чизиқ изидан кесилиб, сўнгра керилади.
Сарафаннинг олди.
Енг ўмизидан ўнгга 2 см ўлчаб, бу нуқта 2 рақами билан бўлгиланади. 2 нуқтаси ўмиз чизиғига равон туташтирилади. 2 нуқтасидан ўнгга елка чизиғи бўйича 7 см ўлчаб, 7 разами қўйилади. Кўкрак витачкаси бекитилади. Ш3 нуқтадан пастга ўрта чизиқ бўйича 14 см ўлчанади. 7 нуқтаси 14 нуқтасига туташтириладп, В нуқта ўмиз чизигига туташтнриладн. Бел чизигидан пастга ён чизиқ бўйича 4 см ўлчаб, 4 нуқтаси қўйилади. Сўигра белдан пастга ўрта чизиқ бўйича 13 см ўлчаб, бу нукта 13 рақами билан белгиланади. 4 нуцтасн билан 13 нуқтаси ўзаро туташтирилади. Белдаги витачкалардан пастга — этаккача кесиш чизнцларн тортилади, андаза шу чизиқлар изкдан кесилиб, сўнгра керилади (клёш қилилади). Андазанинг штрихланган қисми кесиб ташланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |