Мустақиллик йилларида енгил саноат мамлакатимиз макроиқтисодий комплексида мустаҳкам ўрин эгаллади


Download 311.45 Kb.
bet9/13
Sana19.06.2023
Hajmi311.45 Kb.
#1613146
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Аёллар сарафани Тошкузиева тайёр

Стандартлаштириш - стандартларни ишлаб чиқиш ва уларни қўллаш жараёни. Саноат шароитида замонавий конструктсиялаш қуйидаги ҳужжатларнинг размерли стандартизатсиясига асосланган: ОСТ 17-326-81 Тикув, трикотаж, мўйна буюмлар. Аёлларнинг типик фигуралари. Кийимни лойиҳалаш учун ўлчам белгилари, қизлар кийими - ОСТ 17- 66 - 77 «Тикув, трикотаж, мўйна буюмлар. Қизларнинг типик фигуралари. Кийимни лойиҳалаш учун ўлчам белгилари». Бундан ташқари техник шартлар (ТУ) ва бошқа норматив-техник ҳужжатлардан фойдаланилади.
Аёллар ва қизлар кийимларининг шакллари, бичимлари ва айрим конструктив узел ва деталлари хилма-хил бўлгани учун саноатда стандартлаштириш ўз ифодасини типизатсия ва унификатсияда топган. Типизатсия деганда типик конструктив ёки технологик ечим (типик конструктив асос) тушунилади.
Турлараро шакли ва размерлари хилма-хил бўлган детал ва узелларни кийим сифатига ва ташқи кўринитс1ига таъсир қилмаган ҳолда тип ва размерларнинг энг кам сонига келтириш унификатсияни англатади. Астар ва қотирма деталларини ҳамда майда деталларни тайёрлашда унификатсия қўл келади.
Ишлов беришга қулай бўлган конструктси я шакли содда, ишлов беришда кам меҳнат талаб қиладиган, замонавий технологик жараёнлар қўллашга имкон берадиган ва бичишда режали бўлиши керак. Қатор саноат корхоналарида аёллар уст қийими моделларига сарфланадиган материал ҳажми лойиҳалаш босқичида, яъни эскиз тасдиқлашда ҳисобга олинади.
4. АК ЧИЗМАСИНИ ҚУРИШ УЧУН ДАСТЛАБКИ МАЪЛУМОТЛАР

Ўлчов олиш вақтида гавда муайян вазиятни эгаллаши, яъни киши зўриқмасдан, тўғри туриши ҳамда қоматининг одатдаги ҳолатини сақлаши, бош, кўз – қулоқ горизонтал чизиғидан четга оғмаслиги, қўллар пастга туширилган, бармоқлар ёзилган, тизза букилмаган бўлиши, товонлар жуфтлаштирилиши ва оёқлар учи икки томонга керилнши лозим.


Антропометрия текширишлар вақтида трусикдан бошқа ки­йимлар ва пойабзал ечилади.
Антропометрик текширишлар замонавий методикасининг ўзига хослиги шундаки, программалар, ўлчов турлари, ўлчаш асбоблари, ўлчаш шароитлари, тартиб ва усуллари максимал даражада унификация қилинган.
Ўлчов белгилари бош ҳарфлар билан ифодаланади ва ҳарфлар тагига индекслар ёзилади. Ҳарфлар ўлчов турига қараб танланади. Масалан, В-баландлик; Д - узунлик, масофа ва кўндаланг ёйлар; О - тўла айлана; С - ярим айлана; Р - бўй (рост); Ш - кенглик (эни), кўндаланг ёйлар; Д - марказлар ўртасидаги масофа; d - диаметрлар; Ғ - чуқурлик.
Индекслар ўлчанган жойни англатади. Масалан: Вк - кўкрак баландлиги; Дор.уз - орқанинг белгача узунлиги; Ок - кўкрак айланаси; Шк - кўкрак кенглиги; Цк - кўкрак безларининг учлари орасидаги масофа ва ҳоказолар. Антропометрик текширишлар оммавий равишда ўтказиладиган ҳолларда стандартлаштирилган контакт ўлчаш асбобла­ри қўлланилади.
Мартина системасидаги ихчам, металл антропометр билан баландлик ўлчанади. Кўндаланг ва олдинги - кетинги проекция диаметрларини ўлчашда жуфт муфтали устки штангадан штангенциркуль сифатида фойдаланилади.
Катта циркуль тўғри диаметрларни ўлчашга мўлжалланган.
Айланаларни ўлчаш ва ёйсимон кўндаланг ҳамда бўйлама ўлчовлар учун сантиметрли тасма қўлланилади.
Тананинг массаси медицина муассасалари учун мўлжал-ланган ихчам тарозида тортиб аниқланади.
Чизиқли проекцион ўлчашлар поддан то антропометрик нуқталаргача бўлган қуйидаги маълумотларни билдиради: Вбел.чиз - бел чизиғининг баландлиги; Вк.учи - кўкрак безлари учининг баландлиги; Вқулт.ор бурчаги. Қўлтиқ чуқурлиги орқа бурчагининг баландлиги; Вдум.бур - думба ости бурмасининг баландлиги.
Ёйли кўндаланг периметр (айлана) лар трансверсал текисликларда сантиметрли тасма ёрдамида ўлчанади: Обўй - бўйин айлана­си; Ок - кўкрак айланаси, биринчи; Ок - кўкрак айланаси, иккинчи; Ок - ёки Ок - кўкрак айланаси, учинчи; Обел - бел айланаси; Осон - сон айланаси қориннинг баландлиги ҳам шу ҳисобга киради; Отўп - тўпиқ айланаси, Обел – елка айланаси.
Ёйли бўйлама ўлчашлар (баландлик, узунлик, масофа) тана айрим қисмларининг катталигини билдиради, бунда сантиметрли тасмадан фойдаланилади: Дён бел - бел чизиғидан полгача (ён томондан) бўлган узунлик; Долд. бел - бел чизиғидан полгача (олд томондан) бўлган узунлик; Дбел тиз. - бел чизиғидан тиззагача бўлган масофа; Дор.уз - орқанинг бел чизиғигача узунлиги (кураклар баландлиги ҳам шу ҳисобга кирган); Вел чиз - елка қиялиги баландлиги; Дор. уз - орка томондан бел чизиғидан бўйин асосигача бўлган масофа; Дқўл.тир - қўлнинг тирсаккача узунлиги; Вк - кўкрак баландлиги; Долд. бел - олднинг бел чидаигача узунлиги; Волд. ел - елка қиялигининг олд томондан баландлиги; Дбуй. олд бел. - бўйин асосидан бел чизиғигача олд томондан ўлчанган масофа.
Ёйли кўндаланг ўлчашлар (кенглик, ёй) гавданинг айрим қисмлари кенглигини билдиради (бу ўлчашларни олишдэ сантиметрли тасмадан фойдаланилади); Шел. қия - елка қиялигининг кенглиги; Шор - орқанинг кенглиги; Шк - кўкракнинг кенглиги; Цк - кўкрак безлари учлари оралиғи.
Чизиқли проекцион ўлчашлар (чуқурлик) гавданинг ҳолати Пгав ни, белнинг чуқурлиги, биринчи Гбел ва белнинг чуқурлиги, иккинчи Гбел ни билдиради.
Диаметрлар антропометрнинг юқориги штангаси, катта циркуль билан ўлчанади ёки бир белгининг ўлчовйни бошқа белги ўлчовидан чегириб ташлаш йўли билан ҳосил қилинади: d қўл.в қўлнинг вертикал диаметри ўлчов белгиси 11 қийматидан ўлчов белгиси 5 нинг қиймати чегириб ташланиб ҳосил килинади; dолд.ор.к - кўкрак айланаси, иккинчининг олд-орқа диаметри антропометр юқориги штангаси ёрдамида олд томондан, кўкрак безларининг энг баланд нуқталари устидан, орқадан эса курак суякларининг турткб чиқиб турган нуқталари устидан ўлчанади; dолд.ор.с - сон айланаси сатҳидага олд-орқа диаметри антропометрнинг юқориги штангаси ёки кат­та циркуль билан ўлчанади; dолд.ор.а - белнинг олд-орқа диаметри - антропометрнинг юқориги штангаси ёки катта циркуль билан ўлчанади.

Download 311.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling