Мустақиллик йилларида енгил саноат мамлакатимиз макроиқтисодий комплексида мустаҳкам ўрин эгаллади


Download 311.45 Kb.
bet10/13
Sana19.06.2023
Hajmi311.45 Kb.
#1613146
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Аёллар сарафани Тошкузиева тайёр

4.1. АКни қуриш ва хисоби

Сарафанларнинг фасони ҳархил: лифи юбкаси билан яхлит бичилган, лифи юбкасидан айрим бичилган, яъни белига чок тушган, кесик ва қоплама чўнтакли, олди яхлит (тугмасиз) ёки олди белигача ёхуд этагигача тугмаланадиган, ёқа ўмизи учли, каре (тўғри бурчакли шаклда), думалоқ аа ҳоказо қилиб ўйилган бўлиши мумкин. Баъзан сарафан кокеткалиқилиб ҳам тикилади.


Сарафанларни ҳар хил материаллардан тикса бўлади.
Бели пасайтирилган сарафан. Кўйлак олди ва орқасининг асосий андазаларига сарафан фасонининг чизиқларини чизиб, чизмасини ўзгартириш мумкин (кўкрак кенглиги чизиғи бўйча 4 см эмас, балки 7 см кенгайтирилади).
Сарафаннинг орқаси
Ш1 нуқтадан ўнгга ел­ка чизиғи бўйича 2 см ўлчаб, 2 рақами қўйилади. 2 нуқтаси А чуқтага эгри чизиқ ёрдамида туташтирилади. Ён чизиқнинг бел билан сон оралиғидаги қисми учта тенг бўлакка бўлинади; пастки бўлиш чизиғидан чапга, орқанинг ўрта чизиғини кесиб ўтадиган қилиб чизиқ тортилади; бу — кесиш чизиғи бўлади. Витачкадан пастга — этаккача кесиш чизиғи туширилади (этак клёш бўлиши учун андаза шу чизиқ изидан кесилиб, этак керилади). Енг ўмизидан пасг-га ён чизиқ бўйича 2 см ўлчаб, 2 рақами қўйилади, бу нуқта ўмиз чизиғига равон туташтирилади.
Сарафаннинг олди.
Андазадаги кўкрак витачкаси бекитилади. Енг ўмизидан бед чизиғигача бўлган оралиқ тенг икки қисмга бўлинади, бўлиш чизиғи В нуқтага туташтирилади. Сўнгра ёнчизиқнинг белдан сонгача бўлган қисми тенг уч бўлакка бўлинади.
Ш2 нуқтадан чапга елка чизиғи бўйича 2 см ўлчаб, 2 рақами ва пастга 17 см ўлчаб, 17 рақами цўйилади. 2 нуқтаси 17 нуқтаси орқали расмдагидек эгри чизиқ тортиб ён чизиқдаги пастки бўлиш нуқтасига туташтирилади. Бел чизиғидаги витачкадан пастга кесиш чизиғи туширилади(бу ҳам юбканинг клёш бўлиши учу керак).
Енг ўми­зидан пастга ён чизиқ бўйича 2 см ўлчаб, шу нуқта ўмиз чизиғига ра­вон туташтирилади. Андазанинг штрихланган қисми кесиб ташланади.
Андазни газлама устига қўйиш.
Газлама бўйига икки букланади, андаза қисмлари газламанинг букланган тахига тўғрилаб қўйилади. Ҳамма жойда бериладиган чок ҳақи расмда кўрсатилган. Бўйига икки бўкланган газламанинг тахига андазанинг паст­ки детали қўйилади. Ён чокдан бошланган витачка бахяланади, бахянинг учи В нуқтага 3 см етмаслиги керак.

Download 311.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling