Мустақиллик маънавияти маънавият масъулиятдир
Download 77.24 Kb.
|
Зулфизарга
МУСТАҚИЛЛИК МАЪНАВИЯТИ Маънавият масъулиятдир маъруза. ИСТИҚЛОЛ ВА МАЪНАВИЯТ ДАРС РЕЖАСИ: Инсон ҳаётининг маъноси (муқаддима ўрнида). Мустақиллик масъулияти. Миллий мустақиллик ша- роитвда маънавият масалаларининг долзарблашуви ва бу- нинг сабаблари. Инсонлар онгвдаги эски мафкура асоратларвдан қуту- лиш муаммоси ва янгича тафаккур зарурати. Узбекистон Презвденти И. А. Каримовнинг маънавият масалаларига алоҳвда эътибори. Фикр юритувчи ҳар бир инсон, албатга, ўз ҳаётининг маъно-мазмуни, моҳияти ҳақвда бир кун эмас, бир кун ўйлаб қолади. Бу ёруғ дунёда яшашдан мақсад нима? деган саволни ўзига ўзи беради. Дарҳақиқат, инсон ҳаётининг маъ- носи борми, у нега яратвдган ўзи? Буюк мутафаккир аллома, шайх Нажмиддин Кубронинг истеъдодли шогирдларвдан Нажмвддин Доя (Абу Бакр Аб- дуллоҳ Асадий Розий) ўзининг 1223 йилда ёзилган “Мир- сод ул-ибод мин-ал-мабдаъ илал-маод” (“Аллоҳ бандалари- нинг бошланғичдан тугалланишгача бўлган ҳаёт йўли”) аса- рвда ушбу саволга жавоб сифатвда бир рубоий келтиради: Мақсуди вужуди инсу жон ойина аст, Манзури назар дар ду жаҳон ойина аст, Дил ойинаи жамоли шоҳаншоҳ аст, Вин ҳар ду жаҳон ғилофи он ойина аст, (Инсон вужудвдан мақсад кўзгудир, Ҳар икки жаҳонда эътиборга арзигулик нарса кўзгудир, Кўнгил (Борлиқ) ҳукмдорининг жамолини акс этти- рувчи кўзгу бўлиб, Ҳар икки жаҳон ушбу кўзгунинг ғилофвдир.) Аллоҳ инсонни икки жаҳонда азизу мукаррам қилиб ярат- ди. Бутун модций оламни унга бўйсундирци. Инсон вужуди- дан мақсад эса унинг кўнгил кўзгусидир. Чунки бу кўзгу Борлиқ ҳақиқатини — Ҳақ жамолини ўзида акс эттириш қобилиятига эга. Бу табаррук ғоя турли тарзда, турли кўри- ниш-ифодаларда кўпчилик улуғ алломаларимиз ижодида ўз аксини топган. Улар йўқ жойдан пайдо бўлмаган. Охирги ва бизгача мукаммал етиб келган илоҳий ваҳий бўлмиш Қуръ- они каримнинг “Нур” сураси 35-ояти “Аллоҳу нур ус- самовоти ва-л-арз» (Аллоҳ осмонлар ва ернинг “нуридир”) деб бошланади ва давомида “ Аллоҳ ўзининг (бу) нурига ўзи хоҳдаган кишйларни ҳидоят қилур” (Йахди-л-лоҳу ли- нуриҳи ман йашау) деб таъкид этилади.1 Маълумки, инсон мукаммал мавжудот эмас. Вақги кел- са, у энг қутурган ҳайвондан бадтар ваҳшийлашиши ёки энг разил махлуқцан ҳам баттар тубанлашуви мумкин. Аммо Аллоҳ ҳикмати шундаки, бегуноҳ фаришталар эмас, айни Одам насли ер юзида халифа қилиб яратилган. Аллоҳ таоло Одам Атони яратишни ирода этар экан, фарипггаларга “Мен ерда халифа яратмоқчиман,” — дейди (Бақара сураси, 30- оят). Қуръони каримда инсоннинг ер юзида халифа қилиб яратилганлиги ҳақидаги хабар яна қатор сураларда зикр эти- лади. “У сизларни ерда халифа қилиб қўйган зотдир”, — дейилади “Фотир” сураси 39-оятида. “Анъом” сураси 165- оятида, “Юнус” сураси 14-оятида, “Сод” сураси 26-оятида, “Намл” сураси 62-оятида, “Нур сураси” 55-оятида, “Аъроф” сураси 129-оятида ҳам шу мазмун ифодаланади. Шундай экан, Нажмиддин Доя келтирган фикрлар миллий маънавий ме- росимиз учун тасодифий эмас, балки етакчи фикрдир. Маъ- навият ҳақида сўз юритганда биз, аввало, ана шу табаррук ҳақиқатни фаромуш этмаслигимиз керак. Аждодларимиз меросида сурат ва маъно, мажоз ва ҳақиқат ҳақида сўз боради. “Сурат”ва “мажоз” тушунчалари бу ўринда фоний дунёни, жумладан, инсон вужудини, “маъно” ва “ҳақиқат” эса боқийликни, Борлиқнинг боқий моҳиятини ифодалаш учун ишлатилади. Инсон маънавияти унинг айни шу бақога дахлдорлигини, ушбу фоний хилқатда акс этиши мумкин бўлган боқий ҳақиқатни, хуллас, фанода бақонинг намоён бўлишини англатади. Ҳар қандай ҳодисани назарий ўрганиш деганда унинг моҳиятани турли нисбатларда кўриб чиқиш назарда тутила- ди. Маънавият бақонинг фанода зуҳури бўлганлигидан ях- лит ва беҳудудцир. Демак, унинг ўзга ҳодисаларга нисбатла- ри ҳам чексиз бўлиб, инсон илми чексизликни яхлит қам- раб олиши мушкул. На илож, шу чексиз нисбатлар аро биз учун энг долзарб ва муҳимларини танлаб олишга тўғри ке- лапи. Бугуннинг энг долзарб муаммоси мустақиллик ва маъ- навият нисбати бўлиб, қолган масалаларнинг барчаси шунга боғлиқ. Мустақиллик маънавиятининг таянч қоидалари 1992 йилдаёқ Президентамизнинг китобларида аниқ ва равшан ифодалаб берилган эди. Биз ўз ўрнида уларга батафсил тўхта- ламиз. Ҳозир Мустақиллик маънавиятанинг бош масаласи- дан сўз очмасак бўлмайди. Маънавият ҳақида ҳар қанча га- пириш, ёзиш мумкин. Аммо маънавият фалсафа эмас, дунё- ни ҳар қанча изоҳлаб берганингиз билан, қонун-қоидасини аниқлаб, тушунтариб берганингиз билан сиз ақлли, билим- дон, мантиқий фикрловчи одам сифатида қадрланишингиз мумкин, аммо булар сизни маънавий баркамол эканлигин- гиздан далолат бермайди. Яна Сиз ўта истеъдодли бўлишин- гиз, Ватан ҳақида, мустақиллик ҳақида ажойиб қасидалар битишингиз мумкин. Албатта, истеъдод ҳам маънавият ни- шонаси, аммо таърифу тавсифлар билан Ватан равнақи таъ- мин этилмайди, мустақиллик мустаҳкамланмайди. Муста- қиллик маънавиятининг бош мезони, асос-пойдевори масъ- улият туйғусидир. Шундай экан, суҳбатнинг аввалида ҳам шу мавзу турмоғи лозим. Неча минг йиллик тарих давомида не-не хоқонлару хон- лар, амирлару шоҳлар ўтди. Уларнинг бирлари миллат дов- руғини дунёга тарқатган бўлсалар, бошқалари юртни абгор қилганлиги ҳам сир эмас. Охирги юз йил давомида юрти- мизнинг етакчи ўғлонлари фоже тақцирга рўбарў келдилар. Амир Олимхоннинг сиёсатидан норизо бўлган Файзуллахў- жа халқим дея қон ютди, аммо орзуси ушалмади. Усмон Юсупов умрини Ўзбекистон халқи учун тикди, аммо халқ асоратда қолаверди. Шароф Рашидов халқ оғирини енгил қиламан деб кўп уринди, аммо охири бориб халқни ҳам, унинг ўзини ҳам ёмонотлиқ қилиш бошланди. Қарамлик касофатидан эди бу фожиалар. Янги даврда ўзбек халқининг бахта Ислом Каримов номи билан боғланди. Биз Президентнинг мустақил миллий сиёсат, Ота юрт мавқеини олам узра юксакларга кўтариш, мамлакатда барқ- арорлик ва ижтимоий уйғунликни таъминлаш, демократик ҳуқуқий давлат тизимини шакллантириш, ижтимоий кафо- латларни мукаммаллаштириш йўлидаги ва бошқа қатор хиз- матларига алоҳида тўхталмаймиз. Зотан, буларнинг ҳар бири мустақил мавзу. Собиқ “СССР”нинг хом ашё базаси бўлиб, марказ ман- фаатларига қатьий бўйсунувчи ягона тизим занжирига қўл- оёғи, ҳар бир ҳужайраси билан чамбарчас боғлаб ташланган республиканинг асли ночор иқгисодий-ишлаб чиқариш би- носи, “СССР” парчалангач, буткул харобага айланган эди. Ислом Каримов бозор иқгисодига ўтиш йўлидаги ислоҳот- ларни шундай мураккаб шароитда, шундай носоз пойдеворга таяниб амалга ошира бошлади. Бугунги кунда Ўзбекистон- нинг аҳволи Мустақил давлатлар ҳамдўстлигида барқарорли- ги ва ижобий силжишлари билан ажралиб турипти. Аммо биз иқгисодий масалаларга хдм батафсил тўхталмоқчи эмасмиз. Бугунги кунда айтиш мумкинки, Ўзбекистон жаҳон миқёсида ўзига хос барқарор сиёсий мавқе касб этиб турип- ти. Жаҳоннинг энг илғор давлатчилик анъаналарини ўзбек- нинг миллий табиати билан, ўз қадим удумлари билан уй- ғунлаштира олган Конституциямиз — мустақил мамлакат- нинг Асосий қонуни — ҳар бир соҳада батафсил ишлаб чиқилаётган қонун ва кодекслар билан амалда қўлланиб, мустаҳкамланиб бормоқца. Бозор иқгисодига ўтиш, мамла- катнинг ички иқгисодий тизимини уйғунлаштириш, илғор технологик жараёнларни ишлаб чиқаришга татбиқ этиш бо- расида ўтган йиллар ичида улуғ ишлар амалга оширилди ва оширилмоқца. Ижтимоий уйғунлик, барқарор осойишталик, халқ бирдамлиги фикрлар, қарашлар хилма-хиллиги билан баҳамжиҳат ривожланмоқца. Турли сиёсий партиялар ўз мус- тақил йўналишларини шакллантириб, сиёсий муҳорабанинг маданиятли усулларини, демократик тамойилларни ўзлаш- тириб бормоқцалар. “Ватан манфаати, мустақиллик манфаа- тини ҳамма нарсадан устун қўядиган, қалбида ўти ва эрк туйғуси бор, ғайратли, куюнчак”2, айниқса, бугунги кун миллат эҳтиёжи ва жаҳон талабларига жавоб бера оладиган ёш ва талантли авлод аста-секин майдонга кирмоқца. Хул- лас, ютуқлар бисёр. Энг муҳими, халқ, миллат ўзлигини англаб бормоқца. Аммо, барибир, хотаржамликка ўрин йўқ. Чунки муам- молар ҳануз етарли. Жумладан, кишиларимизнинг, айниқ- са, ёш авлоднинг маънавий тарбияси борасида қийинчилик- лар кўнгилдагидек бартараф этилди, дейиш қийин. Инсон- лар онгининг эски ақидалар асоратидан покланиши осон савдо эмас экан. Айниқса, юртнинг етакчилари бўлиши ло- зим бўлган зиёлиларимиз руҳига сингиб кетган кўникма- ларни енгиб ўтиш машаққати ҳар қадамда сезилиб қоляпта. Агар катта-кичик раҳбарлар ҳам одатан айни шу зиёлилар тоифаси ичидан етишиб чиқишини инобатга олсак, вазият- нинг жидцийлиги янада ойдинлашади. Уларнинг ҳар бири жамиятда ўзи эгаллаб турган мавқе ва мақомини бутун масъ- улияти билан, кўлами ва залвори билан ҳис этяптими, ўтмиш ва келажак олдида, халқ ва Аллоҳ олдида ўзининг ҳар бир қадами учун жавоб беришга ҳозирми? Ўзига ишо- ниб топширилган вазифани эплаб, кўнгилдагидек удцалай олишга қудрата, билим ва иқгидори, ирода ва саботи ета- дими? Нега жамоани бошқариш иқгидори, амалга оширган эзгу ишлари туфайли халқ эътаборини қозонган, яхши ном орттирган одамлар баъзан каттароқлавозимларга муносиб топилса, икки-уч йил ўтмай табиатида ўзгариш пайдо бўлиб қолаяпта? Иқгисодий ва сиёсий ислоҳотлар халқ онгига теран етаб бориши, амалда жадал ўзгаришлар ҳосил қилиши учун ин- сонлар онгида туб ўзгаришлар юз бериши зарур. Биз тотали- тар давлат мулкига асосланган иқгисодни рад этиб, мулкчи- лик шаклларининг турли-туманлигига асосланган эркин бо- зор иқгисодига ўтмоқцамиз. Сиёсатда якка партия, ягона мафкура зўравонлигига барҳам бериб, кўппартиявийлик, фикр ва қарашлар хилма-хиллигига йўл очмоқцамиз. Лекин инсонлар тафаккурини эски андазалар, тор қолиплар тугал тарк этиши қийинчилик билан амалга ошмоқца. Тафаккури- миз, қарашларимиздаги янги тамойиллар ҳануз анча юзада, онгимизнинг сиртқи қатламларида қолиб кетмоқца, баъзан янги қадриятларни ҳам эски ўлчовлар билан баҳолашга урин- моқцамиз. Инсонлар онгида туб ўзгаришлар юз бермас экан, Ўзбекистоннинг буюк келажагини қуриш орзуси ширин ха- ёллигича қола беради. Маънавият ва мафкурага алоҳида эъти- бор қаратилишининг бош сабаби ҳам шунда. Инсон агар Ҳақ йўлида астойдил уринса, кўп иш қўли- дан келади. Аммо инсонларда фақат фазилатлар эмас, қусур- лар ҳам бор. Масалан, ғафлат, шаҳватпарастлик, такаббур- лик. Инсоний иллатлар ичида энг қаттоли — худбинлик ба- лоси, нафс балосидир. Бу касаллик жами аҳли башарга бего- на эмас. Шунга қарамай, дунёнинг кўпгина мамлакатларида жамият бу иллатни қандайдир ҳудуддарда жиловлашга эриш- ган. Ҳар бир инсон ўз ҳуқуқи ва масъулияти меъёрларини муайян ўлчовларда сақлаб боришга одат ҳосил қилган. Аф- суски, собиқ тоталитар тузум даврида айни шу меъёрлар- нинг асос томирлари қирқиб ташланди, туб маънавий не- гизларига жиддий раҳна солинди. Коммунистик ақидапа- растлар диктатураси 70 йил давомида, изчил суръатда миллион-миллион халқларни ялпи манқуртлаштириш сиёсатини олиб борди. Бу тузум турли миллат, турли ўлка- ларни мажбурий равишда бир партия измига бўйсундирган, қурама мамлакат аҳолисини миллатсиз, маънавиятсиз, мус- тақил ўй-фикрсиз “коммунизм қурувчилари” аталмиш қиёфасиз мавжудотларга, дунёга ҳукмдорлик орзусида бўлган кқчик бир гуруҳнинг иродасини қулоққоқмай ижро этувчи улкан механизмнинг “паррак” ва “винтча”ларига айланти- риш ниятида эди. Ва дарҳақиқат, ўз манфур ниятларини анча-мунча амалга ошириб улгурдц' XX асрнинг 70-йилларига келиб, айтиш мумқинки, “Со- вет Иггифоқи” аталмиш улкан бир ҳудудда юқеан “манқурт- лар салтанати” шаклланди. Кейинчалик Ўзбекистон Респуб- ликаси Олий мажлисининг биринчи йиғилишвда Президент И. А. Каримов бу ҳақца шундай фикр билдиради: “Бу тузум ўз халқининг тарихини, унинг руҳи ва урф-одатларини, ўз авлод-аждодини билмайдиган манқуртларга заянар эди.”3 Улар йўқ эмас эди, ҳаётимизда мавжуд эди. Халқ онгини, унинг барча фаолиятини марказ измига бўйсундириш асосан ўша- ларга ишониб топширилган эди. Аллоҳга беадад шукрлар бўлсинки, бизнинг халқимиз аксарияти ушбу цакр домига тўлиқ тушиб қолмади. Чунки тузум олға сурган марксистик мафкура бизнинг неча минг йиллик маънавий меросимиз, миллий анъаналаримиз, хал- қимиз руҳи учун мутлақо бегона бўлиб, фақат сиёсий ва иқгисодий қарамлик шароитида детдан зўравонлик йўли билан киритилган ва шафқатсиз усуллар бидан онгимизга сингдиришга уринилган эди. Аммо, таассуф билан қайд этиш лозимки, .тоталитар тузумининг уринишлари барибир муай- ян “натижа”ларга эригцди. Чинтз оға Айтматов жуда ёрқин гавдалантириб берган “манқуртлик касали” одамларимиз онгида анча-мунча томир отиб улгурди. 70 йиллик истибдод мобайнида большевистик мафкуранинг якка ҳукмронлиги, айниқса, 1937—1938 йил қатағонларидан кейинги авлодни ўз миллий қадриятларидан, маънавий меросидан жиддий бегоналашувига сабаб бўлди. Ана шу мажбурий юқгирилган иллат баъзи инсонлар руҳиятида ҳануз қарамлик асорати сифатида намоён бўлмоқца. “Ўз истиҚзол ва тараққиёт йўлимиз, — деб ёзган эди И. А. Каримов мустақиллигиМизнинг дастлабки йиллари- даёқ, — бу гул билан қопланган йўл эмас, тоталитаризм меросидан халос бўлиш ва покланиш, мафкуравийлик ил- лати етказган зиён-заҳматларни бартараф этишнинг қийин, узоқдавом этадиган йўлидир”.4 Бугунги кунда ҳам ушбу покланиш жараёни давом эт- моқца. Янгича, мустақил тафаккур зарурати ҳануз долзарб, миллий мафкурани шакллантириш, халқ маънавиятини юк- салтириш бугуннинг ҳам энг муҳим вазифасидир. Муста- қиллик масъулияти айни шу вазифаларни мукаммал ҳаД этишни тақозо қилиб турипти. Инсон маънавий дунёси — нозик соҳа. Ундаги вазият- ни осонликча, муайян фармон ёки қарор қабул қилиш би- лан тузатиб бўлмайди. Уни ўнглаш учун йиллар давомида мунтазам ва сабр-тоқат билан мафкуравий, тарбиявий, маъ- рифий иш олиб бориш, амалий чора-тадбирлар, ҳаётий ўЗга- ришлар жорий этиш тақозо қилинади. Миллий маънавият миллатнинг ўтмиши, бугуни ва ке- лажагини қамрайди, уларни яхлит тизимда тутиб туради. Ўтмиш аждодларимиз мероси бугунт жаҳон даражаси би- лан уйҒунлаштирилса, мамлакатимиздат воқе аҳболга тат- биқ этилса, ундан келажак куртаклари униб чиқади, кела- жак сиймоси шаклланади. Шу сабабли ҳам И. А. Каримов ЎзбекисТон Президенти лавозимига сайланган дастлабки кунлардан бери халқ маъ- навиятини юксалтиришга биринчи даражали эътибор қара- тиб келмоқца. Ҳали шўролар тузуми мавжуд бўлиб, юрти- миз “совет социалистик республикаси” деб аталган даврда — 1990 йил 24 март Олий Кенгаш сессиясида Ўзбекистонда биринчи марта президент лавозими жорий этилиб, Ислом Абдуғаниевич Каримов ушбу лавозимга муносиб топилгач, Ўзбекистон Президентининг биринчи нутқидаёқ “халқни маънавий юксалтириш, инсонни ахлоқий ва маънавий юк- салтириш” масаласи давлат раҳбарининг энг муҳим вазифа- ларидан эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.5 Маънавият деган сўзни юқори доираларда ишлатиш мутлақо урф бўлма- ган ўша замонларда бу мутлақо янгича ёндошув, ўша пайт- лар республика раҳбари учун катга жасорат эди. Миллий мустақиллигимизнинг иккинчи йилида Пре- зидент “Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли” рисоласини эълон қилди. Ушбу китобнинг алоҳида боби “Мус- тақил Ўзбекистонни ривожлантиришнинг маънавий-ахло- қий негизлари” деб номланди ва унда илк бор халқ маъ- навиятини ривожлантириш масалалари батафсил таҳлил этилди.6 1995 йил феврал ойида илк бор кўппартиявийлик асо- сида ўтказилган эркин ва демократик сайловлар ҳосиласи бўлмиш Ўзбекистон республикаси биринчи чақириқ Олий мажлисининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Прези- дент И. А. Каримов “Ўзбекистоннинг сиёсий-ижтимоий ва иқгисодий истиқболининг асосий тамойиллари” мавзуида катга маъруза қилиб, мамлакатнинг сиёсий ва иқгисодий ривожига оид муҳим масалалар билан бир қаторда миллат- нинг маънавий такомили йўналишида ҳам янгича ёндошув- лар, долзарб муаммоларнинг пухта ўйланган ечимларини халқ намояндалари муҳокамасига ҳавола этди. Унда, аввало, 130 йиллик мустамлака асоратидан қутулиб, қайта қад ростла- ган мустақил давлатчилигимизнинг бетакрор қиёфаси очиб берилди. Унинг халқимиз, миллатимиз “тарихий ва маъна- вий тараққиётининг” самараси, “ўзига хос, ўзига мос мада- нияти ривожининг” натижаси эканлиги қайд этилди.7 “Со- циализм” гояларининг халқимиз ҳаётига четдан зўравонлик билан жорий этилгани, улар халқимизни манқуртлаштириш учун хизмат қилгани очиқ айтилди. Тараққиёт тақдирини маънавий жиҳатдан етук одамлар ҳал қилади. Шундай экан, давлат тузумини, жамият ҳаёти- ни демократлаштириш, иқгисодий ислоҳотларни чуқурлаш- тириш баробарида маънавиятга ҳам доимо алоҳида эътибор ажратиш талаб этилиши воқеий заруратдир. Президент маъ- рузанинг “Юксак маънавият — келажак пойдевори”8деб номланган фаслида мустақилликнинг дастлабки тўрт йили- да бу соҳада эришган ютуқларни тилга олиш баробарида келажак йўналишларни ҳам батафсил таҳлил этиб берди. “Эндиги асосий вазифа, — деб фикрини изҳор этди юртбо- шимиз, — кишиларимизнинг мустақил фикрлашга ўргани- ши, ўзига ишончининг орта боришидир”.9 Бунинг учун ҳар биримиз “босиб ўтган йўлимизни танқидий баҳолаб”, “буюк маданиятимиз томирларига, қадимий меросимиз илдизла- рига қайтиб, ўтмишимиздаги бой анъаналарни янги жамият қурилишига татбиқ этмоғимиз керак”.10 Умуман қайд этиш жоизки, Ўзбекистон Президенти И. А. Каримовнинг деярли ҳар бир маърузасида маънавият масаласига эътибор қаратилади, ҳар бир китобида алоҳида боб ажратилади. Улар биринчи марта алоҳида йиғилиб, 1994 йилда “Истиқлол ва маънавият” номли китоб бўлиб чиққан бўлса, 1997-98-йилларда янада тўлдирилиб, “Маънавийюк- салиш йўлида” (“На пути духовного Возрождения”) номи билан ўзбек ва рус тилларида мукаммал шаклда нашр этил- ди." Айниқса, бу китобдаги “Маънавий мерос қудрати” (Ўзбекистон мустақиллигининг бир йиллиги тантаналарида сўзланган нутқ), “Халқни Ватан манфаатлари бирлаштира- ди” (Ёзувчилар билан суҳбат), “Юксак малакали мутахас- сислар — тараққиёт омили” (Ўзбекистон Республикаси Пре- зиденти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академия- сининг очилиши маросимида сўзланган нутқ), “Ватан —ҳамма нарсадан мўьтабар” (Мустақилликнинг беш йиллигидаги бай- рам табриги), “Маънавий қадриятлар ва миллий ўзликни англашнинг тикланиши” (“Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари” китобида), “Жамиятимиз мафкураси халқни халқ, миллатни миллат қилишга хизмат этсин” (“Тафак- кур” журнали бош муҳаррири саволларига жавоблар), “Та- рихий хотирасиз келажак йўқ” (Тарихчи олимлар билан суҳ- бат) каби суҳбат ва мақолаларида, ундан кейин алоҳида нашр этилган “Аллоҳ қалбимизда, юрагимизда”, “Миллий истиқпол мафкураси — халқ эътиқоди ва буюк келажакка ишончдир” (“Фидокор” газетаси мухбири билан суҳбат), “Эгали юрт эркини бермас” (2000 йил август Олий мажлис сессиясида сўзланган нутқ) каби қатор асарларида маънави- ят масалаларига оид муҳим фикрлар, янгича ғоялар олға сурилган. 1994 йил баҳорида “Маънавият ва маърифат” республи- ка жамоатчилик марказини тузиш ҳақида Презқдентнинг Фармони чиқци. 1996 йил сентябрда ушбу марказ фаолияти- ни янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш тўғрисида яна алоҳида Фармон бўлди ва унирг асосида Ва- зирлар Маҳкамаси махсус қарор қабул қилдш Ниҳоят, 1999 йилга келиб, бу марказ Республика Маънавшгг ва маърифат кенгашига айлантирилди. Узбекистон Президентининг миллий маънавият масала- ларига бағишланган фикр ва мулоҳазалари алоҳида йирик жиддий тадқиқот мавзусидир. Аммо мазкур тадқиқот якун- ларини кутмай туриб ҳам, И. А. Каримов асарларини шу йўналишда эътибор билан ўрганиб чиққан одам Президент қарашлари миллий маънавият назариясини шакллантириш йўлида ўқ томирларни аниқ ва муайян кўрсатиб беришга қодирлигига амин бўлади. Шундан келиб чиқиб, ушбу маъ- рузалар матнини яратиш учун назарий замин сифатида асо- сан Президент И. А. Каримов асарларида билдирилган фиқр ва хулосаларга таянилди. - * ■ * Юртбоши халқцан айру эмас. Чунки халқнинг, миллат- нинг ниҳоний тилаги, истаги бугун Юртбовдининг кўнгли- даги тилакдир, истакдир. Президецтнинг барча нутқ ва ри- солаларини маънавият мавзуси нуқгаи назаридан бирма-бир кўздан ўтказиб чиққан одамни ҳайратга соладиган нарса шуки, аждодларимиз яратган маънавий мерос, халқимиз- нинг дилида сараланиб кедаётган, унинг оғзаки ижоди, ҳик- матлари, матал ва мақолларида акс этган эзгу ақидалар ва Ўзбекистон Президентининг маънавият масалаларига муно- сабати, мулоҳазалари, фикр йўналиши ўзак-ўзагидан ўзаро мувофиқ ва уйғундир. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас- дек туюлади биринчи қарашда. Аммо дунё сиёсатида бунга зид мисоллар кам эмас-ку. Аллоҳ таолодан бахт тилаганда тўкис тилаган дуруст. Идоҳи, миллатимизга мустақиллик саодатини насиб этган Парвардигори олам унинг бардавом- лигини ҳам, баракатини ҳам тўкис ато этгац бўлсин. Иншо- оллоҳ, миллат ва унинг Юртбошиси азму қарорда, саъй- ҳаракатда доимо ҳамдам, ҳамқадам келмоқда, келажакда ҳам шундай бўлсин. Маънавиятсиз буюк келажак йўқ. Чунки уни роботлар эмас, инсонлар яратади. Инсонлар онги қандай бўлса, мам- лакат келажаги ҳам шунга яраша бўлади. Энг катта бойлик — инсонлар руҳиятида яширин. Ана пгу сармоя тобора кенг- роқ миқёсда муомалага кирган сари, ҳосил унумлироқ бўла беради, Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидаги мавқеи юксала беради, ўзбеклар ўз аждодларига муносиб улуғвор- лик касб эта беради. Download 77.24 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling