Мустакил иш мавзу: Фуқаролик жамиятини барпо этиш жараёнида ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, сўз ва ахборот эркинлиги
Download 453.33 Kb.
|
1 2
Bog'liqШорустамов
- Bu sahifa navigatsiya:
- Текширди: А.Рахмонов гурух CММ-52 РЕЖА: 1. Инсоният тарихида ахборот эҳтиёжи.
- 3. Фуқаролик жамияти бошқарув механизмлари такомиллашувида замонавий ахборот технологияларининг роли Таянч сўзлар
- 1. Инсоният тарихида ахборот эҳтиёжи.
МУСТАКИЛ ИШ Мавзу: Фуқаролик жамиятини барпо этиш жараёнида ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, сўз ва ахборот эркинлиги. Бажарди:Ш.Шорустамов Текширди: А.Рахмонов гурух CММ-52 РЕЖА: 1. Инсоният тарихида ахборот эҳтиёжи. 2. Фуқаролик жамиятини барпо этиш жараёнида ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, сўз ва ахборот эркинлиги. 3. Фуқаролик жамияти бошқарув механизмлари такомиллашувида замонавий ахборот технологияларининг роли Таянч сўзлар: Ахборот, оммавий ахборот воситалари, ахборот соҳасини либераллаштириш, сўз эркинлигини таъминлаш, фуқаролик жамияти, нодавлат оммавий ахборот воситалари, Интернет, “Электрон ҳукумат”. 1. Инсоният тарихида ахборот эҳтиёжи. Ҳар қандай жамиятда ахборот ҳамиша мамлакат тараққиётининг кўзгуси, кишиларнинг онги, дунёқараши, сиёсий савияси шаклланишининг асосий воситаларидан биридир. Шунинг учун ҳам, ахборотга бўлган ҳаётий эҳтиёж, уни қондиришга хизмат қилувчи омилларни шакллантириш кишилик тараққиётининг ҳар бир босқичида етакчи ўринлардан бирини эгаллаб келган. Инсоният тарихида ахборот тўплаш ва тарқатишнинг дастлабки оғзаки (воизлар, жарчилар, чопарлар ва бошқалар) ва ёзма (попируслардаги, эълон тахталари ва ҳакозолардаги) намуналари номунтазам бўлсада, қадим замонлардан яхши маълум. Ўша даврлардаёқ тўлақонли ахборот ва хабарга талаб ҳамда эҳтиёж турли манбаларда ўз аксини топган. Зардуштийлик тарихининг манбаларида айтилишича, Зардушт худонинг пайғамбари (хабари)ни одамларга етказиш орқали босқинчилик ва вайронликлар олдини олиш, ҳалол меҳнат қилиб, тинч-тотув яшаш, адолат ва ҳақиқатга сажда қилиш кераклигини ўргатган. 30 асрлар олдин битилиб, бизларга етиб келган “Авесто”дан ҳар қандай хабар, янгилик ўзининг такомиллиги, ҳақиқийлиги, тўлиқлиги билан баҳоланиши, унинг ёрдамида инсоният яхшилик ва эзгуликка қараб интилиши тўғрисида хулоса қилиш мумкин. Оммавий ахборотнинг асосий маъносини англатувчи маълумот йиғиш, қайта ишлаш ва тарқатиш ҳамда тезкор хабарлар ёзиб жамиятни огоҳ этиш билан машғул кишилар Амир Темур даврида ҳам бўлганлиги маълум. Бу ҳақда Соҳибқироннинг «Қиссаи Темур»да: «Амр этдимким, ҳар сарҳад ва вилоят, лашкар ва мамлакатға бир ахборнавис (хабарлар ёзувчи, яъни мухбир) тайин этгайларким, сипоҳ ва ҳоким ва раъият ва бегона лашкар ва мол ва манолнинг мудохил ва махориж ва бегона одамлар ва карвоннинг кирмак ва чиқмоғи ва ҳамсоя подшоҳлар мамлакатининг ахбори ва аларнинг аъмоли ва афъоли ва узоқ баладалардин даргоҳимға юз қўйғон уламо ва фозил одамларнинг ишлар ва сўзларин ростлиғ ва дурустлиғ била ёзиб даргоҳға йиборгайлар», деган фикри бунинг далилидир. Демак, бўлаётган ҳодиса-воқеалар ҳақида хабар тўплаш ва давлатни бошқаришда улардан фойдаланиш Соҳибқирон учун ҳам муҳим омил бўлган. Аллома Алишер Навоий ҳам ўз ижоди ва фаолияти давомида холис ва рост ахборот масаласига алоҳида эътибор қаратган. Унинг “Ҳайратул аброр” достонидаги ёлғон хабар берувчининг аҳволи: Ҳар киши ёлғонни деса, лек кам Бўлғай эди кош бу давронда ҳам. Ёки “Фарҳод ва Ширин” достонида хабарнинг ижтимоий аҳамиятига алоҳида эътибор қаратган мутафаккир аждодимизнинг: Эрурсен шоҳ - агар огоҳсен-сен, Агар огоҳсен - сен, шоҳсен сен, деган мисрлари ҳар қандай янгилик, хабар ҳақиқийлиги, холислиги, тўлиқлиги ва тезкорлиги билан баҳоланганлиги, унинг ёрдамида ҳалқ иродаси йўналтирилиб турилганидан далолат беради. У мазкур мисрасида агар киши ахборотни биринчи бўлиб эгалласа, жамият тизгинини эгаллаши, айнан хабар сабаб барча ҳалокат ва фалокатларнинг олдини олиши ҳақидаги пандлари бугунги хабар, ахборот бошқараётган дунёмиз ҳақидаги башоратдек кўринади. Асрлар ошсада ахборотга бўлган талаблар деярли ўзгарган эмас. Аксинча, жамият ҳаётида унинг аҳамияти борган сари ошиб борган ва бугунги кунга келиб мамлакатимиз ривожланиши стратегиясини шакллантириш ва уни бевосита амалга оширишда тобора катта роль ўйнамоқда. Бу эса уларнинг фуқаролик жамиятига хос асосий омиллардан бирига айланиб бораётганидан далолат беради. Мустақиллик йилларида эркин оммавий ахборот воситалари фаолияти учун зарур бўлган ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий шарт-шароитлар шаклланди. ОАВнинг фуқаролик жамияти институти сифатида ривожлантириш йўлидаги ислоҳотлар изчил давом этмоқда. Диққатга сазовор муҳим томони шундаки, эркин ОАВни ривожлантирмай туриб, фуқаролик жамияти қуриш ва инсон эркинлиги, ҳуқуқларини таъминлаш мумкин эмаслигини жамоатчилик англаб етди. Фуқаролик жамиятини ривожлантиришда сўз ва матбуот эркинлигини таъминлаш масаласи алоҳида ўрин эгаллашини назарда тутиб Президент И.Каримов шундай дейди: «Жамиятимизни янада ривожлантириш ва сифат жиҳатидан янгилаш борасидаги энг муҳим устувор йўналиш – бу инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини, сўз ва матбуот эркинлигини, шунингдек, ошкораликни, жамиятда ўтказилаётган ислоҳотларнинг очиқлигини таъминлайдиган демократик тамойилларни сўзда ёки қоғозда эмас, амалий ҳаётда жорий қилишдир, десак, ҳар томонлама тўғри бўлади». Мамлакатимизнинг мустақилликка эришиши ахборот соҳасини либераллаштириш, сўз эркинлигини таъминлашда ҳам янги босқични бошлаб берди. Ўтган йиллар давомида ушбу соҳада кенг қамровли ислоҳотлар, кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилди. Бу борада ахборот воситалари фаолиятига оид мукаммал ҳуқуқий база яратилганлигини ва у инсонлар учун ахборот олиш соҳасида эркинлик ва ҳуқуқларини таъминлашда муҳим роль ўйнаётганлигини алоҳида қайд этиш зарур. Аввало, мамлакатимизда ахборот соҳасида олиб борилаётган сиёсат Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида белгиланган оммавий ахборот воситалари эркинлиги ва қонунларга мувофиқ фаолият юритиши ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлигига, ҳамда ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқига эга эканлиги ҳақидаги меъёрларни изчиллик билан ва тўлалигича таъминланиши асосида амалга оширилишини қайд этиш зарур. Шу маънода Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримов оммавий ахборот воситаларининг фуқаролик жамиятидаги ролига алоҳида тўхталиб: “Очиқ ва кучли фуқаролик жамиятини бугунги кунда эркин оммавий ахборот воситалари ва бошқа фуқаролик жамияти институтларининг ривожланган тизимисиз тасаввур этиб бўлмайди... уларнинг фаолияти самарадорлигини оширишни таъминлайдиган зарур меъёрий-хуқуқий база, иқтисодий ва ҳуқуқий кафолатлар яратилгани ҳам бу соҳадаги катта ишларимиздан бўлди”, деб таъкидлагани бежиз эмас. Дарҳақиқат, мустақиллик йилларида оммавий ахборот воситалари фаолиятини тартибга солувчи қонунларнинг таҳлили бу соҳага оид ҳуқуқий базани такомиллаштириш изчил ва тизимли тарзда амалга ошириб борилганлигини кўрсатмоқда. Ўтган йилларда мамлакатимизда яратилган ҳуқуқий макон ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар натижасида босма нашрлар сони кўпайди, хусусий газета ва телестудиялар тизими юзага келди. Download 453.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling