Мустакил иш


Download 226.92 Kb.
bet1/5
Sana01.04.2023
Hajmi226.92 Kb.
#1316383
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Документ Microsoft Word




МУСТАКИЛ ИШ






САМАРКАНД ИКТИСОДИЁТ ВА СЕРВИС ИНСТИТУТИ БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ ВА МЕНЕЖМЕНТ ФАКУЛТЕТИ



Мавзу: Маҳсулот таннархини пасайтиришнинг манбалари ва омиллари.

БАЖАРДИ: НЕМАТУЛЛАЕВ Н.


ТЕКШИРДИ: МАХМУДОВ Қ.

SAMARQAND - 2023

Мавзу:Маҳсулот таннархини пасайтиришнинг манбалари ва омиллари.

РЕЖА:


  1. Махсулот таннархини пасайиши ишлаб чиқариш

  2. Маҳсулот таннархини калькуляция қилиш усуллари

  3. Бўлимли усул пировард маҳсулот ишлаб чиқариш

  4. Давр харажатлари ҳисоби

  5. Ҳисобот даврининг келгусида солиқ солиш базасидан чиқариладиган харажатлар

Махсулот таннархини пасайиши ишлаб чиқариш самарадорлигининг ўсишида асосий кўрсаткичдир. Саноатда фойда ўсишини 2/3-ни ишлаб чиқариш сарфларининг камайиши ва 1/3-ни ишлаб чиқариш хажмининг ортиши таъминлайди.


Таннарх камайиши пул кредит тизимини кучайтиришга, улгуржи ва чакана нархларни пасайишига манбаа бўлади.
Таннарх пасайишини тавсифловчи кўрсаткич бу 1 сўмлик товар махсулотига кетган сарфлар (тийинда):
С=(т/н)/Мт

т/н – махсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи, минг сўм;


Мт – товар махсулотнинг хажми, минг сўм.
1 сўмлик товар махсулотига кетган сарфлар ўзгариши ўтган йилга нисбатан %-да хисобланади.


Ўс=((Сж-Сў)*100)Сў

Бу ерда:
Сж ва Сў – 1 сўмлик товар махсулотига кетган ўтган ва жорий йилдаги сарфлар (тийин).


Сарфлар даражаси ва махсулот тархани камайишига турли хил факторлар таъсир кўрсатади:
- асосий ишлаб чиқариш фондлардан фойдаланиш даражаси;
- мехнат унумдорлигининг ўсиши;
- моддий ресурслар сарфининг солиштирма норма;
- ишлов бериладиган хом ашёнинг сифати;
- махсулот ассортиментининг ўзгаришлари;
- ишлаб чиқариш чиқиндилардан рационал фойдаланиш;
- хом ашё, материалларнинг нархини ўзгариши;
- транспорт тарифлари;
- хўжалик механизмининг тақомилланиши ва х.к.
Кимё ва озиқ-овқат махсулот таннархи пасайишида энг мухим манбаа бўлиб моддий ресурсларнинг тежалиши хисобланади. Кимёвий ишлаб чиқаришлар учун ўртача моддий ресурслар сарфининг 1% га пасайиши таннархни 0,6±0,8 % га камайишини таъминлайди.
Кимё ва озиқ-овқат саноати тармоқлари хом ашёни ташиш ва сақлаш даврида, хамда уни сифати пасайиши натижасида анча-мунча зарар кўрадилар. Қишлоқ хўжалик хом ашёни сифати махсулот таннархига бевосита таъсир этади (шакар лавлагида шакар).
Қишлоқ хўжалик хом ашёни сақлаш турларини такомиллаш оптимал режимга риоя қилиш, кимёвий воситаларни қўллаш хом ашёни йўқотмасдан, сақлаб қолишга имкон бериб, хом ашё ва материаллар сарфини камайишини таъминлайди.
Устама харажатларни камайиши корхоналарда реконструкция ва техник янгилаш орқали ишлаб чиқариш хажмларни кўпайтириш фондлардан янада унумлироқ фойдаланиш, хизмат кўрсатиш ва бошқариш бўйича харажатларни камайтириш хам бунча асос бўлади. Устама харажатларни 1%-га камайтириш таннархи 0,15-0,2 %-га пасайтиришга имкон беради.
Мехнат унумдорлигини ўстириш натижасида (албатта у иш хаки ўсишидан устун бўлмоғи шарт) хам махсулот таннархи иш хаки сарфларнинг камайиши эвазига пасаяди. Масалан, иш хаки 1%-га камайганда (асосий ишчилар) таннарх тахминан 0,05%-га пасаяди.
Таннарх ўзгариши ва даражасига энг асосий таъсир этувчи фактор – ишлаб чиқариш техник даражасини кўтариш (янги ва тақомиллаштирилган техника ва технологияларни ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш, ишлаб чиқариш жараёнларни механизация ва автоматизациялаштириш, янги тур хом ашё, қувватларни жорий этиш ва х.к.):
Мехнат ва ишлаб чиий асосида ташкил қилиш такомиллаштириш – ишлаб чиқаришда бошқарувни такомиллаш, хизмат кўрсатиш (бошқариш) нормаларни ошириш, хизмат кўрсатиш чегарасини кенгайтириш, иш вақтининг бехуда сарфларини камайтириш, брак бўйича зарарларни камайтириш ва х.к.
- хисоб техникасини тадбиқ этиш;
- Саноат корхоналарини рационал жойлаштириш;
- Ишлаб чиқарилаётган махсулот хажми ва структурасини ўзгартириш;
- Табиий ресурслардан унумлироқ фойдаланиш ва х.к.



Download 226.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling