Мустакил иш


Ҳисобот даврининг келгусида солиқ солиш базасидан чиқариладиган харажатларига


Download 226.92 Kb.
bet5/5
Sana01.04.2023
Hajmi226.92 Kb.
#1316383
1   2   3   4   5
Bog'liq
Документ Microsoft Word

Ҳисобот даврининг келгусида солиқ солиш базасидан чиқариладиган харажатларига сармоялаштариш билан боғлиқ бўлмаган ва сармоялаштириладиган асосий воситалар қий-матига киритилмайдиган харажатлар тааллуқлидир.
Уларга қуйидагилар киритилади:
- янги хўжалик юритувчи субъектлар, ишлаб чиқаришлар, цехлар, агрегатларни ўзлаштириш харажатлари, шу жумладан:
- машина ва механизмларнинг айрим турларини якка тартибда синаш ва улар монтажининг сифатини текшириш мақсадида барча турдаги ускуналар ва техник қурилмаларни синаш;
- ускунани етказиб берувчи заводлар ёки уларнинг топширигига биноан ихтисослаштирилган корхоналар амалга оширадиган оралиқ мантаж;
- қурилаётган корхона дирекциясини дирекция бўлмаганда техник назорат гуруҳини сақлаш харажатлари, (маъмурий харажатлар), шунингдек янга хўжалик юритувчи субьектлар ва объектларни фойцаланишга қабул қилиш билан боғлиқ харажатлар;
- янги ишга туширилаётган хўжалик юргаувчи субъектларда ишлаш учун ходимлар тайёрлаш харажатлари;
- илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ишларини ўтказиш, хом ашё ва материалларнинг янги турларини яратиш, ишлаб чиқаришни қайта жиҳозлаш билан боғлиқ янга технологиялар яраташ ва қўлланилаётганларини такомиллаштириш, шунингдек маҳсулот сифатини ошириш харажатлари;
- бошқарув тизим ва воситаларини яратиш ҳамда такомиллаштириш харажатлари;
- туркумли ва оммавий ишлаб чиқариладиган маҳсулот ҳамда технологик жараёнларнинг янги турларини тайёрлаш ва ишлаб чиқарилишини ўзлаштириш харажатлари;
- қонун ҳужжатларига мувофиқ ишчи кучини танлаш билан боғлиқ харажатлар;
- ишлаб чиқариш тусидаги ихтирочилик ва рационализациялаш, тажриба экспериментал ишлар ўтказиш, ихтиролар ва рационализаторлик таклифлари бўйича модель ва намуналарни тайёрлаш ва синаш, ихтирочилик ва рационализациялаш бўйича кўргазма ва кўриклар, танловлар, сертификатлаш ва бошқа тадбирларни ташкшг этиш, муаллифлик тақдирлашларини тўлаш харажатлари ва бошқа харажатлар;
- қазиб олувчи тармоқтарда тайёрлаш ишларига доир харажатлар агар улар капитал харажатларга тааллуқли бўлмаса (яъни асосий воситалар сифатида сармоялаштирилмаса);
- хўжалик юритувчи субъектларни ишлаб чиқарувчи линияларни ривожлантириш (такомиллаштириш) харажатлари.
Молия фаолияти бўйича харажатлар
Буларга қуйидагилар киради:
- Қисқа муддатли банк кредитлари (Ўзбекистон Марказий банки белгиланган хисоб ставкалар чегарасида ёки ундан юқори) бўйича тўловлар ва таъминотчилар кредитлари учун % тўловлари.
- Ўзоқ муддатли кредитлар бўйича тўловлар;
- Ўзоқ муддатли ижара бўйича % тўловлари.
- Чет эл валюталари билан боғлиқ операциялар бўйича зарар (убыток) ва салбий курс (разница).
- Қийматли қоғозлар чиқариш ва тарқатиш бўйича харажатлар.
- Молиявий фаолият бўйича харажатлар.
Download 226.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling