Мустакил иш
Маҳсулот таннархини калькуляция қилиш усуллари
Download 226.92 Kb.
|
Документ Microsoft Word
Маҳсулот таннархини калькуляция қилиш усуллари
Ҳаражатлар ҳисоби ва маҳсулот таннархини калькуляция қилиш усули деганда маҳсулотнинг ҳақиқий таннархини белгилашни ва маҳсулот таннархини шакллантириш жараё-ни устидан назорат қилиш учун зарур ахборотни таъминлай-диган, ишлаб чиқариш харажатларини ҳужжатлаштириш ва хд^собда акс эттириш усуллари мажмуи тушунилади. Маҳсулот тури, унинг мураккаблиги, ишлаб чиқаришни ташкил этиш тури ва хусусиятига боғлиқ хрдда саноат кор-хонасида маҳсулот таннархини калькуляция қилишнинг қуйидаги асосий усуллари қўлланилади: оддий (бир бўлим-ли), бўлимли, буюртмали ва норматив усуллар. Оддий усул. Саноатнинг қазиб чиқарувчи тармоқлари, электростанциялар, кимё саноати ва қурилиш материалларининг баъзи ишлаб чиқаришлари ва ушбу корхоналар иш-лаб чиқаришнинг оммавий тусдалиги, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг бир ёки бир неча турлари, технология жара-ёнининг қисқа даврдалиги ва кўпчилик ҳолларда тугаллан-маган ишлаб чиқаришнинг йўқлиги билан тавсифланади. Ушбу усул бўйича харажатларни ҳисобга олиш объекти бўлиб ишлаб чиқариш жараёни ҳисобланади, у бир қатор ҳолларда босқичларга бўлинади. Шу муносабат билан мод-далар номенклатурасига ҳам ўзгартишлар киритилади, унда ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобга олинади: барча хара-жатлар одатда бевосита бўлгани сабабли уларни иқгисодий элементлар бўйича акс эттириш имконияти мавжуд. Оддий усулда таннархни калькуляция қилиш: Келтирилган ҳисоб-китобда аввало коэффициент аниқланади, у ҳақиқий харажатлар умумий суммасининг режа-даги харажатлар умумий суммасига нисбати сифатида хисобланади: 2603700: 2093000 = 1,244 Сўнгра, ишлаб чиқаришга ҳақиқий харажатларнинг умумий суммаси (2603700 сўм) уларнинг режадаги харажатлар суммасидаги ҳиссасига мувофиқ равишда А, Б, В маҳсулотлари ўртасида тақсимланиб, маҳсулот ишлаб чиқаришнинг таннархи белгиланади. А маҳсулоти бўйича ҳисоб-китоб қуйидагича кўриниш олади: 150000 х 1,244 = 186600 сўм. Б маҳсулоти бўйича: 135000 х 1,244 = 167940 сўм. В маҳсулоти бўйича: С 1808000 х 1,244 = 2249160 сўм. Бўлимли усул пировард маҳсулот ишлаб чиқаришнинг бир қатор технологик жиҳатдан узлуксиз босқичларидан ўтадиган бирламчи хом ашёни изчил қайта ишлаш йўли билан олинадиган ишлаб чиқаришлар учун хос — бу нарса қора ва рангли металлургия, тўқимачилик ва бошқа тармоқтарда мавжуд. Айрим цехлар ва бўлимлар ичида ишлаб чиқариш •харажатлари ҳисобининг ярим тайёр маҳсулотлар варианти-ни қўллаш ушбу усулнинг асосий хусусияти ҳисобланади. Бўлимли усулда мазкур цех ёки бўлим маҳсулоти таннар-хини калькуляция қюшшнинг ярим тайёр маҳсулотларсиз ва-рианти қўлланиши мумкин. Тайёр маҳсулот таннархи асосий материаллар таннархига бир қатор изчил босқичларда уларга ишлов бериш таннархларини аста-секин жамлаш йўли билан белгиланади. Ҳисоб бўлимли усул бўйича ташкил этиладиган ишлаб чиқариш-лар кўп материал талаб қилади, шунинг учун моддий хара-жатлар ҳисоби ишлаб чиқаришнинг ҳар бир босқичида ма-териаллардан фойдаланиш уствдан назоратни таъминлаши-ни эътиборга олиб ташкил этилади. Бир бўлимда олинган ярим тайёр маҳсулотлар кейинга бўлимда бирламчи материал бўлиб хизмат қилади. Шу муносабат билан уларни баҳолаш ва қиймат ифодасида кейинги бўлимга топшириш зарурия-ти юзага келади. Улар тайёр маҳсулот сифатида бошқа корхоналарга соти-лиши мумкинлиги учун ҳам ярим тайёр маҳсулотларни ба-ҳолаш зарур бўлади. Уларни бир бўлимдан бошқа бўлимга топширишда ярим тайёр маҳсулотларни баҳолаш ҳақиқий таннарх бўйича амалга оширилади. Бўлим бўйича харажатларнинг мазкур бўлимда ишлов бериш якунланган ва ишлаб чиқарилиши тугалланмаган маҳсулотлар ўртасида уларга ишлов бериш жараёнида хом ашё ёки ярим тайёр маҳсулотлар ҳаракатининг натурал қўрсаткичларига мутаносиб равишда тақсимланиши ушбу усулнинг хос хусусияти ҳисобланади. харажатлар ҳисоби ва маҳсулот таннархини калькуляция қилишнинг буюртмали усули ишлаб чиқариш хисобининг энг оддий усулларидан биридир. У асосан якка тартибда ва ки-чик туркумларда маҳсулот ишлаб чиқаришда қўлланилади. Якка-ёлғиз нусхалар, майда туркумдаги маҳсулотлар, таъ-мирлаш, монтаж қилиш ва экспериментал ишлар, фуқаро-ларнинг кийим ёки пойабзални якка тартибда тикиш учун буюртмалари ва ҳоказолар ушбу усулда калькуляция қилиш объектлари ҳисобланади. • Ишлаб чиқаришнинг барча харажатлари таҳлилий ҳисобда буюртмалар бўйича қатъий тарзда ҳисобга олиниши ушбу усулнинг фарқлаб турувчи хусусиятидир. Ҳар бир буюртма доирасида харажатлар белгиланган калькуляция моддалари бўйича гуруҳланади. Ҳар бир буюртмага харажатлар тахди-лий ҳисоби варақаси юритилади, унда маҳсулотнинг номи ва тури, маҳсулотлар сони, буюртмачининг номи, буюрт-манинг тугаш муддати, режадаги таннарх, нархи кўрсати-лади. Бутун бирламчи ҳужжатлар буюртма кодини албатта кўрсатган ҳолда тузилади. Оддийлик ва калькуляция қилиш объектлари бўйича ха-ражатларни гурухлаш учун қулайлшс буюртмали усулнинг афзал жиҳати ҳисобланади. Бироқ у бир қатор жиддий кам-чиликларга эга: ушбу усулда калькуляция вақги-вақги билан (ҳар ойда) эмас, балки алоҳида буюртмалар якунланишига қараб тузилади, шу сабабли ҳисобот даври учун ишлаб чи-қариш фаолиятининг натижаларини аниқлаб бўлмайди. Харажатлар ҳисоби ва маҳсулот таннархини калькуляция қилишнинг норматив усули қуйидаги принципларга риоя қилинишини тақозо этади: - корхонада амал қилаётган меъёрлар асосида ҳар бир маҳсулот тури бўйича олдиндан норматив таннарх калькуляциясини тузиш; норматив таннархни тузатиш, ана шу ўзгаришларнинг маҳсулот таннархига таъсирини белгилаш учун ой мобайнида ўзгаришлар хисобини юритиш; - сабаблари ва айбдорларини кўрсатган ҳолда ишлаб чиқариш жараёнида белгиланган меъёрлардан тафовутларни мунтазам аниқлаб бориш; - маҳсулотнинг ҳақиқий таннархини унинг норматив таннархи, тафовутлар ва меъёр ўзгаришларини алгебрик йиғинди сифатида аниқланади. Маҳсулотнинг ҳақиқий таннархи норматив усулда қуйидаги формулага кўра аниқланади: Download 226.92 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling