Мустакил иши Мавзу
Download 405.45 Kb.
|
E va S 1 mustaqil ish
- Bu sahifa navigatsiya:
- I = I 1 + I 2
- Кирхгофнинг биринчи қонуни
- Кирхгофнинг тугунлар учун қонуни
- Ток манбаси
- Идеал кучланиш генератори
- Идеал ток генератори
2 қонун Занжир контури тугунларидаги кучланишларнинг алгебраик суммаси нолга тенг. Берк контурдаги ЭЮК нинг алгебраик суммаси шу контур резистив элементларидаги кучланишларнинг (тушиш) алгебраик суммасига тенг. Бу ерда алгебраик сумма ибораси, элементларда ЭЮК ва кучланишлар тушиши қийматлари “+” ёки “-” ишораси билан бўлиши мумкинлигини англатади. Ишораларни қуйидаги алгоритм бўйича аниқлаш мумкин: Контурни айланиб ўтиш йўналишини танлаймиз (2 та вариант, соат стрелкаси бўйича ва унга қарши йўналишда) Исталган тартибда занжир элементлари орқали токнинг йўналишини танлаймиз ЭЮК ва элементларга тушаётган кучланишларнинг ишорасини қўямиз Контурда ток ҳосил қилувчи ЭЮК (элементга тушувчи кучланиш) нинг йўналиши контурни айланиб ўтиш йўналиши билан мос келса “+”, акс ҳолда “-” ишораси билан ёзилади. Кирхгофнинг 1 қонунига асосан А тугуни учун ток қуйидагича ифодаланади: I = I1 + I2, Кирхгофнинг 2 қонунини қўллаган ҳолда, соат стрелкаси бўйича контурни айланиб ўтиш йўнлишини танлаб, ташқи ва ички (чап) контур учун яна 2 та ифодани ёзамиз: Ташқи контур учун: E1-E2 = Ur1 – Ur2 ёки E1-E2 = I1*r1 – I2*r2 Ички (чап) контур учун: E1 = Ur1 + UR ёки E1 = I1*r1 + I*R Шундай қилиб биз 3 та номаълум тенгламага эга бўлдик: I = I1 + I2; E1-E2 = I1*r1 – I2*r2; E1 = I1*r1 + I*R. Кирхгоф қонунлари Электр занжирларини ҳисоблаганда Кирхгофнинг икки қонуни, Ом қонуни, алмаштириш теоремаси қўлланилади. Уларни мужассамланган параметрли занжирларни ҳисоблашда кўриб чиқамиз. Кирхгофнинг биринчи қонуни чет тиллардаги адабиётларда ҳар хил номларда учрайди, шулардан иккинчи номи Кирхгофнинг токлар қонуни, учинчиси Кирхгофнинг тугунлар учун қонуни – электр зан-жирининг тугунлари учун қўлланилади ва электр токининг узлуксизли-ги принципига асосланади. Кирхгофнинг токлар қонуни-электр (заряд) миқдори сақланиш қонунидан келиб чиқувчи натижадир; унданда кўра аҳамиятлироқ қилиб айтганда - бу энергия сақланиш қонунининг электр занжирлари «тилидаги» ифодасидир: занжирнинг бир тугунига шохоб-чалардан келувчи барча токлар йиғиндиси, ушбу тугундан чиқиб кетаётган барча токлар йиғиндисига тенг. Занжирнинг тугунини берк юза s билан ўраб оламиз (4.1,а-расм). Қабул қилинган фаразларга мувофиқ, мужассамланган параметрли занжирлардаги барча сиғимлар занжирдаги мавжуд конденсаторлар-да мужассам бўлган. Бу уланган ўтказгичлардан занжирнинг бош-қа қисмларига электр силжиш токларининг ўтишини эътиборга олмасликка мос келади. Шундай қилиб, берк юза s орқали шу юза-ни кесиб ўтаётган ўтказгичлардаги фақат ўтказувчанлик токлари оқиб ўтади. Электротехникада манба деб хар қандай электр энергияси манбасига айтилади. Ток манбаси (идеал) – икки қутбли актив элемент, бунда ток кучи қутбларнинг охирларида (зажим) кучланишга боғлиқ эмас. Бунда идеал ток манбасининг ички қаршилиги чексиз деб олинади, ва шунинг учун манбанинг токига манба нуқталарига (зажим) боғлиқ кучланиш, ташқи электр занжирининг параметрларига таъсир кўрсатмайди. Идеал кучланиш генератори – унга уланган юкламадан қатъий назар ўзгармас чиқиш кучланишига эга бўлган қурилма. Бошқача қилиб айтганда хар қандай юкламада унинг кучланиши бир хил. Идеал ток генератори – хар қандай юкламада бир хил ток ишлаб чиқувчи генератор. Идеал кучланиш генератори нинг ички қаршилиги нолга тенг, идеал ток генераторининг ички ўтказувчанлиги нолга тенг 40-variant Download 405.45 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling