Mustaqil ish Bajardi: Qodirjonov Shoxrux


Факторинг хизматларининг асосий афзалликлари


Download 293.59 Kb.
bet2/3
Sana08.02.2023
Hajmi293.59 Kb.
#1168697
1   2   3
Bog'liq
2 мавзу факторинг

Факторинг хизматларининг асосий афзалликлари.
Банклар факторинг хизматларини кўрсатишда товарларни сотувчи ҳисобланган ўз мижозлари билан шартномани регресс ҳуқуқи ёки регресс ҳуқуқисиз тузиши мумкин.
Регресс – олдин тўланган суммани қайтаришни талаб этиш.
Регресс ҳуқуқи - қайта талаб қилиш ҳуқуқи.
Регресс ҳуқуқисиз - қайта талаб қилиш ҳуқуқисиз.
    • факторинг шартномаси бўйича тўловчи (дебитор) томонидан шартномада белгиланган муддатда тўлов амалга оширилмаган тақдирда, банкда ушбу тўлов суммасини мижоз (кредитор)дан талаб қилиб олиш ҳуқуқи вужудга келиши.

Регресс хуқуқли факторинг -
    • факторинг шартномаси бўйича тўловчи (дебитор) томонидан шартномада белгиланган муддатда тўлов амалга оширилмаган тақдирда, банкда ушбу тўлов суммасини мижоз (кредитор)дан талаб қилиб олиш ҳуқуқи вужудга келмайди.

Регресс ҳуқуқисиз факторинг
    • - бюджет ташкилотларига тақдим этиладиган талаблар бўйича;
    • - жисмоний шахсларнинг қарз мажбуриятлари бўйича;
    • - тўловга ноқобил деб эълон қилинган корхоналарнинг мажбуриятлари бўйича;
    • - зарар кўриб ишлайдиган корхоналар бўйича;
    • - капитал қўйилмаларни молиялаш бўйича;
    • - экспортга оид консигнация контрактлари бўйича;
    • - компенсация ва бартер битимлари бўйича;
    • - ишга босқичма-босқич ёки бўнак билан ҳақ тўлаш бўйича;
    • - тўловчи шартномада шартланган вақт мобайнида, шунингдек, сотиш хизмати кўрсатилганидан кейин маҳсулотни қайтариш ҳуқуқига эга бўлган олди-сотди шартномалари бўйича амалга оширилиши мумкин эмас.

Факторинг операциялари:
Мижоз шартнома тузилгунга қадар банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
    • - белгиланган тартибда расмийлаштирилган ва тўловчи томонидан имзоланган олди-сотди, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш шартномаси;
    • - моддий бойликлар берилгани, ишлар бажарилгани ва хизматлар кўрсатилганини тасдиқлайдиган ҳужжатлар (товар-транспорт юкхатлари, ишончномаларнинг кўчирма нусхалари, ишларни қабул қилиш далолатномалари ва ҳоказо);
    • - тўловчи томонидан бошқа банкларда очилган ҳисобварақлар рўйхати;
    • - тўловчининг молиявий ҳолатини белгилаш учун зарур ҳужжатлар.

Банкнинг мижоз билан факторинг хизмати кўрсатишга доир шартномасида қуйидагилар кўрсатилади:
- уларга нисбатан пул талабининг берилиши амалга оширилаётган харидорлар;
- берилаётган талабларнинг умумий суммаси;
- дисконт суммаси;
- шартноманинг амал қилиш муддати;
- тарафлар томонидан шартнома шартлари бузилгани учун даъволарни баён этиш муддатлари;
- шартнома шартлари бузилгани учун тарафларнинг масъулияти;
- шартномани бекор қилиш шартлари;
- қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шартлар.

Download 293.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling