Mustaqil ishi Mavzu: Eng qadimgi insonlarning paydo boʻlishi va tarqalishi
Download 1.16 Mb.
|
Eshpo`latov Shaxboz. Inson evolyutsiyasi
Mustaqil ishiMavzu: Eng qadimgi insonlarning paydo boʻlishi va tarqalishi
1890-91 йилларда Ява оролидан топилган топилмаларни (яъни питекантропларни колдикларини) анализи шуни курсатдики, бу суяклар бошни тепа кисми булиб, улар шу жонзотни икки оѐклаб юриганидан далолат беради. Шунинг учун бу топилмани хам Pitecanthropus деб атайдилар. Бу питекантропларни суяк колдиклари жуда катта мунозараларга сабаб булди. Чунки бу гурух олимлар бу суяклар ―Микроцефалга‖ яъни хозирги амон кичик одамнинг узгарган шакли. (касаллик натижасида) деган фикрга хам келди. Лекин кейинги йиллада питекантропларга тегишли йигирмадан ортик суяк колдикларини топилиши ва уларни обдон урганилиши юкоридаги фикрни нотугри эканлигини исботлабгина колмай, балки бу питекантроплар инсон эволюциясини курсатувчи ва хозирги замон одамларини шаклланиш жараѐнини маълум бир боскичини курсатувчи далилий ашѐ эканлигини намоѐн клди. Ер юзидаги энг қадимий одам ява пинтекантропи эмас, балки, шарқий Африкада 3-2,5 млн йил илгари яшаган «Гомо хабилис»-«ишбилармон одам» экан. Шарқий Африкадаги Танзаниянинг Олдувай дарасидантопилган археологик ва антропологик материаллар бу фикрни айтишга имкон берди. Кения ва Эфиопияда олиб борилган қазиш ишлари олдувайдан топилган материалларга жуда муҳим аниқлик киритди. Олдувай дараси танзаниянинг шимолида бўлиб, Эяси кўлидан 36 км. шимолий-шарқдадир. Даранинг узунлиги 40 км, чуқурлиги эса 100-130 мертдан иборат. Олдувай дарасидан қазилма ҳайвонларнинг қолдиқлари 1911 йилдан бошлаб топила бошлаган. 1931 йили кениялик инглиз олими Луис Лики дарада қизғин археологик ва полеонтологик қазиш ишлари олиб борар экан, ҳар хил даврга мансуб тош асри маданий қатламларини топишга муяссар бўлади. Бу борада Луис Лекининг хизматлари жуда каттадир. Л. Лики вафот этгач (1972) унинг ишларини рафиқаси Мери Лики ва ўғли Ричард Лики давом эттирадилар. Кейинги 15-20 йил ичида Олдувай дарасидан олиб борилган археологик қазишлар натижасида одамсимон маймунлар, энг қадимги маймунсимон одамларнинг калла ва бошқа суяклари, шунингдек энг қадимги одамларнинг меҳнат фаолияти билан боғлиқ бўлган буюмлар топилган. 1959 йили Луис ва Мери Ликилар Олдувай дарасидан австралопитеклардан фарқ қилмайдиган маймунсимон мавжудоднинг калла суягини топишга муваффақ бўлдилар. Мазкур мавжудод мия қутисининг ҳажми 530 см3 бўлиб, австролопитекларникидан катта бўлмаган. Аммо калла суяк ѐтган қатламда оддий тош қуролларнинг мавжудлиги уни австорлопитек маймуни эмас, балки Ява питекантропига нисбатан илгарироқ яшаган маймунсимон одам деб айтишга имкон берди. Тадқиқотчилар бу одамга «зинжантроп»,- деб ном ҳам беришди. Баъзи олимлар уни одам жеса, айримлари австролопитек маймуни деб хисоблайдилар. Лекин бир йил ўтгач яъни 1960 йил «зинжантантроп» топилган жойдан, фақатгина бироз чуқурроқда «зинтрантроп»га нисбатан ҳам тарққий этган мавжудоднинг суяк қолдиқлари топилган. Олимлар унга «презинжантроп» деб ном беришди Хозиргача мазкур жой ва қатламдан презинжантропнинг 5 дан ортиқ суяк қолдиғи ва тош қуроллари ва бир қатор ҳайвонларнинг майдаланган суяклари топилган. Бу мавжудод қурол ясай олган экан, унга «Гомо хабилис»-«иш билармон одам» деган ном берилди. У Ява питекантропигача яшаган энг қадимги маймунсимон одам, деб хисобланади. Зинжантроп эса австролопитек маймуни бўлиб, бошқа ҳавонлар қатори у «Гомо хабилис»нинг ов ўлжаси бўлган. Калий-оргон усули бўйича ва бошқа далилларга асосланиб ишбилармон киши, 1,75-185 млн йил илгари яшаган. Гомо хабиллис топилган жойнинг юқорироқ қатламидан олдувай питекантропининг қодиғи ва тош қуроллари ҳали топилган. Презинжантроп топилган жойнинг ўзидан австролопитекларнинг суяклари кўплаб чиқдики,. Бу хол мазкур мавжудодлар иш билармон кишиларнинг асосий ов манбаларидан бири эканлигини билдиради. Гомо хабиллиснинг бўйи 122-140 см бўлиб, икки оѐқда юрган, Тобайэснинг фикрича мия қутисининг ҳажми 675-680 см3 ни ташкил этиб, австролопитекникидан каттароқ, питекантропларникига нисбатан кичкроқ бўлган. Юқори ва қуйи жағлари австролопитекоарникидан кичикроқ, питекантроп ва ҳозирги замон одамникига, анча яқин бўлган. Унинг бармоқ ва бўғинлари одамникига жуда ўхшаб кетган ва тош қуроллар ясаш қобилиятига эга бўлганки, буни Олдувайнинг қатламларидан топилган тош қуроллар тасдиқлайди. Шундай қилиб, гомо хабиллис автсролопитек маймунлари билан питекантроп оралиғидаги мавжудод бўлиб, энг қадимги одам эди. Гомо хабиллис фақатгина Олдувай даражсидагина бўлиб қолмай, анча кенг тарқалган эди. 1961 йили Чад Республикасининг Нджамен деган жойидан 600 км шимолий-шарқий ердан чадантроп калла суягининг парчаси топилган бўлиб 1 миллион йил қадимийликка эга. Чадантропнинг жисмоний тузилишида австролопитекнинг ҳам олдувай питекантропининг ҳали белгилари мавжуд. Бу хол уни Гомо хабиллисга қўшиш имкониятини беради. Чадантроп суяги билан бирга ҳеч қандай тош қурол топилган бўлмаса ҳам, мазкур жойдан қадимги олдувай даврига оид тош қуроллар учрайди. Олдувай даражасида ажойиб кашфиѐтлар 60 йилларининг охири ва 70 йилларда Кенияда ва Эфиопияда Туркона кўли қирғоқларида ҳам археологик қидирув ва қазиш ишларини кенг кўламда олиб бориш учун туртки бўлди. У ерга халқаро экспозиция ташкил этилиб, қазиш ишларига француз, америка ва кения археологлари, антропологлари ва полеантропологлари раҳбарлик қилишди. Халғаро экспедиция томонидантўпланган бой материаллар одамнинг тарқалиши, уларнинг санаси ва маданияти масалаларини хал этишда жуда катта аҳамиятга эга бўлди. 1970 йили Кениядаги Кооби-Фор деган жойдан шундай маданий қатлам топилдаики, ундаги олдувай даврига мансуб тош қуроллар калий- оргон усули билан ҳисобланган. 3-3,5 миллион йил илгари ясалганлиги маълум бўлди. Бу инсон яратган энг қадимги ва дастлабки тош қуроли эди. Шундай қилиб Шарқий Африкадаги сўнги кашфиѐтлар ерда одамнинг пайдо бўлиш даврини қариб 3-3,5 миллион йилга чўзиб юборди. Африкадан топилган энг дастлабки илк қазилма одамлар одам эволюциясининг биринчи босқичини ташкил этади. Инсон эволюциясининг иккинчи босқичи архантроплар билан боғлиқ бўлиб, улар энг дастлабки илк одамларга нисбатан ер юзида анча кенг тарқалган. Питекантроп (грекча pithecos-«маймун» «одам» яъни маймун одам), синатроп (лотинча sina-«Хитой», яъни хитой одам), атлантроп работ одами, гейдель берг,. Одамларини архантропларга киритиш мумкин. 1937 йилда немис полеонтологи Ральффон Кѐнигсвальд Явадан питекантропнинг бош мия қопқоғи суягини топган. Кейинги вақтларгача Явадаги Можокертидан тўрта катта ѐшдаги ва битта ѐшгина питекантропнинг бош мия қопқоғи, олтита сон суяги, учта жағ суяги топилдаи. E’tiboringiz uchun tashakkur!!! Tuzuvchi: Eshpo`latov Shaxboz Download 1.16 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling