www.muslimaat.uz | Мусулмон уйга 40 ўгит
7
ислоҳ қилиш ҳам жисмоний ҳам руҳоний бўлиши мумкин. Ибн Аббос
айтадилар: “У бепушт эди ва фарзанд кўра олмас эди, сўнгра у
фарзандлик бўлди”. Ато айтадилар: “Унинг тили чучук эдик, ва Аллоҳ уни
тузатди”.
Аҳли аёлини тўғри йўлга чақириш ва уни ислоҳ қилишнинг бир неча
йўли бор:
- эътиборни унинг Аллоҳга бўлган ибодатини ҳар томонлама тузатишга
қаратиш (қуйида бу муфассал кўриб чикилади);
- иймонини мустаҳкамлашга ҳаракат қилиш, мисол учун, унинг таҳажжуд
намозларига қоим бўлишини рағбатлантириш;
- Қуръон ўқишга рағбат;
- зикрларни эслаб қолишга, уларни айтиш ўрни ва вақтини ёдлашга
рағбат;
- хайр-эҳсонга рағбат;
- фойдали исломий китобларни ўқишга рағбат;
- фойдали исломий тасмаларни (дискларни) эшитишга рағбат ва улар
билан уни доимий таъминлаш (бу унинг илмини зиёда қилиб, иймонини
мустаҳкам қилишга хизмат қилади);
- хайрли ва исломий дугоналарни унга танлашда ва улар билан опа-
сингиллик алоқаларини боғлашда ёрдамлашиш, фойдали суҳбатлар
ўтказиш ва атайлаб зиёратлар уюштириш, ёмонликлардан уни асраш,
ёмон дугоналар ва ёмон жойлардан тўсиш билан уни ҳимоялаш.
Do'stlaringiz bilan baham: