www.muslimaat.uz | Мусулмон уйга 40 ўгит
8
Аллоҳ хайрингизни берсин, уйларингизни барча кўринишдаги зикрлар
билан жонлантиринг!
Уйларингизни қиблага айлантириш
Бу ерда ўз уйини ибодатхона ўрнида кўриш назарда тутилган. Аллоҳ
таоло айтади: “
Биз Мусога ва унинг биродарига: “икковингиз
қавмингиз учун Мисрда уйлар тайёрланг, уйларингизни қибла
қилиб, намозни тўкис адо этинглар ва мўминларга хушхабар бер”,
деб ваҳий юбордик” (Юнус 10:87). Ибн Аббос айтадилар: “Уларга ўз
уйларини ибодатхоналарга айлантириш буюрилганди”.
Ибн Касир айтадилар: “Бу, Аллоху аълам, уларга Фиръавн ва унинг
қавми сабаби тушган оғир синовлар оқибатидан собит бўлди. Уларга кўп
ибодат қилиш амр қилинганди. Аллоҳ айтади: “
Эй иймон келтирганлар!
Сабр ва намоз ила мадад сўранглар....” (Бақара 2:153). Шунингдек,
хадисда ривоят қилинишича, Аллоҳнинг Элчиси соллоллоҳу алайҳи
васаллам “бирор бир масала хусусда қайғурганда, намоз ўқирдилар”.
Бу уйдаги ибодатнинг муҳимлигини кўрсатади, Айниқса, мусулмонлар
заиф бўлганда, баъзи жойларда бўлганидек, мусулмонлар кофирлар
олдида очиқ намоз ўқиёлмаган даврларда бу аҳамиятлидир.
“
Закариё ҳар қачон унинг олдига, меҳробга кирганида, унинг
Do'stlaringiz bilan baham: