Мусулмонларнинг таназзули сабаб дунё нималарни йўқотди?
Форс миллатини муқаддаслаштириш
Download 1.58 Mb. Pdf ko'rish
|
2 5253746005265875139
- Bu sahifa navigatsiya:
- Оташпарастлик ва унинг ҳаётдаги таъсири
Форс миллатини муқаддаслаштириш:
Кейин улар форс миллатини жуда ҳам муқаддас деб биладилар. Уларнинг фикрларича форслар бошқа миллат ва халқлардан кўра устун турадилар. Аллоҳ таоло бу миллатни бошқа ҳеч кимга бермаган неъмат ва сийловлар билан хослаб қўйган. Ўзларидан бошқа халқларга паст ва ҳақир назари билан қарар эдилар, уларни масхара ва камситишлар бор бўлган лақаблар билан чақирар эдилар. Оташпарастлик ва унинг ҳаётдаги таъсири: Улар қадим замонларда Аллоҳга ибодат ва сажда қилар эдилар. Кейинроқ ўзларидан олдин ўтганларга ўхшаб қуёш ва ойни, юлдузларни ва бошқа самовий жисмларни муқаддас биладиган бўлиб кетдилар. Форс диёнатининг эгаси бўлган Зардўшт пайдо бўлиб, -у яккахудоликка даъват қилган ва санамларни синдирган дейилади,- Аллоҳнинг нури борлиқдаги барча ялтироқ ва порлоқ нарсаларда порлаб туради, деб намоз вақтида қуёш ва олов тарафга юзланишни буюрди. Чунки нур илоҳга ишора қилади, дер эди. Тўртта унсур- олов, ҳаво, тупроқ ва сувни ифлос қилмасликка буюрар эди. Ундан сўнг уламолар пайдо бўлиб зардўштийлар учун ҳар хил қонунлар белгилаб бердилар. Олов керак бўладиган нарсалар билан шуғулланишни уларга ҳаром қилиб фақатгина савдо сотиқ ва деҳқончилик билан машғул бўлишди. Оловни шу қадар муқаддас билиш ва ибодат вақтида унга қибла сифатида юзланиш орқали одамлар аста секин унга ибодат қилишга ўта бошладилар. Бориб бориб айнан ўшанга ибодат қиладиган, унинг унга атаб ибодатхоналар ва ҳайкаллар бино қиладиган бўлдилар. Оташпарастликдан бошқа ҳар қандай ақида ва диёнат инқирозга юз тутиб ҳақиқат ноаниқ бўлиб қолди, тарих ёддан кўтарилди. Олов ўзига сиғинадиганлар учун бирор бир қонунчиликни кўрсатиб бера олмагани, пайғамбарлар юбора олмагани, уларнинг ҳаётларига аралашиб жиноятчиларни жазолашга қурби етмаганидан кейин мажусийлар наздида дин махсус вақтлар ва махсус жойларда адо этиладиган ананалар ва киядиган либослардан иборат бўлиб қолди. Аммо ибодатхонадан ташқарисида, ўз уйлари ичида, раҳбарларининг уйлари ва тасарруфотларида, сиёсат ва жамиятда бўлса улар ўз хоҳишларига қараб иш тутадиган “озод” кишиларга айланиб қолдилар. Ҳамма замон ва шаҳарлардаги мушрикларга ўхшаб нафсларини буюрган ёки фикрлари олиб борган, ёхуд ўзларига фойда келтирадиган ишларни қиладиган бўлиб қолдилар. Шундай қилиб форс миллати ўз ҳаётидаги нафсни тарбия қиладиган, ахлоқни тартибга соладиган, шаҳватларни кесадиган, тақвога ва эзгу ишларга буюрадиган, оила учун низом, манзил учун тадбир, давлат учун сиёсат бўладиган, халқ учун дастур бўлиб одамлар билан золим подшоҳларнинг ўртасига тўғаноқ бўладиган, золимнинг қўлидан тутиб мазлумнинг ҳақини олиб берадиган кенгқамровли чуқур бир диндан маҳрумга айланди. Одоб- ахлоқ ва амал борасида мажусийлар билан динсизлар ва ҳамманарса мумкин дейдиганларнинг ўртасида фарқ бўлмай қолди. Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling