Мусулмонларнинг таназзули сабаб дунё нималарни йўқотди?
Download 1.58 Mb. Pdf ko'rish
|
2 5253746005265875139
Улкан муаммо ҳал этилди:
Расул соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни жуда ҳам аниқлик билан тарбиялашда давом этдилар. Қуръон уларнинг нафсларини юксалтириш ва қалбларидаги учқунни аланга олдиришдан тўхтамади. Расул соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суҳбатларида бўлиш уларни динда яна ҳам мустаҳкам бўлиш, шаҳватлардан қочиш, Роббнинг ризолиги йўлида жонни фидо қилиш, жаннатга иштиёқмандлик, илмга очкўзлик, дин ишида фақиҳлик ва нафсни ҳисоб китоб қилиб туришда қаттиқроқ турадиган қилиб қўяр эди. улар оғир ва енгил кунларида ҳам у зотга итоат этишарди. Аллоҳнинг йўлида енгил ва оғир ҳолда жанга чиқар эдилар. Расул билан бирга йигирма йил давомида йигирма етти марта жанг учун чиқишган. У зотнинг амрлари ила душман билан жанг қилиш учун юз мартадан кўпроқ жанга чиққанлар. Зеро улар дунёга осонгина қўл силтаб кетаверганлар. Бола чақа ва хотинларнинг ғамини еб ўтирмаганлар. Қуръон оятлари улар ҳали ўрганмаган ва одат қилмаган кўпгина ишларни, молу давлат, жон, бола чақа ва қариндошлар борасида бажаришлик нафсга оғир бўладиган ҳукмларни олиб келарди. Улар эса шу буйруқларга итоат қилишда янада фаолроқ ва чаққонроқ ҳаракат қилар эдилар. Улкан муаммо- ширк ва куфр муаммоси ҳал этилиши билан барча муаммолар ҳал бўлди. Расул уларга қарши илк дафъадаёқ кураш олиб бордилар. Шунинг учун ҳар битта буйруқ ва таъқиқ учун янги жиҳод бошлашни кераги бўлмади. Илк урушдаёқ Ислом жоҳилият устидан ғалаба қозонди. Шундай қилиб ҳар бир урушда ғалаба у зот тарафларида бўлиб келди. Уларнинг ҳаммалари бутун қалблари ва қолиблари ҳамда жонлари билан Исломга кирдилар. Уларга ҳидоят аниқ бўлганидан сўнг Расул билан тортишмадилар. У зот чиқарган ҳукмларни розилик билан қабул қилдилар. У зот бирор ишга амр қилсалар ёки бирор ишдан қайтарсалар уларда танлаш ихтиёри бўлмади. Ўзларига хиёнат қилиб қўйсалар Расулга мурожаат қилдилар. Ҳадд уриш лозим бўладиган ишни қилиб қўйсалар ўз жисмларини қаттиқ азобга тутиб бердилар. Хамр ва қўлларида турган хамр қадаҳларини ҳаромлиги ҳақида ҳукм тушганида Аллоҳнинг амри у билан лаззатланиб турган лаблар ва ёниб турган жигарларнинг ўртасини тўсиб қўйди. Хамр сақланадиган идишлар синдирилди ва Мадина кўчаларидан хамр сел бўлиб оқди. Қачонки уларнинг дилларидан шайтоннинг насибаси, балки, нафсларининг насибаси ўз дилларидан чиққач, ўз нафсларини бошқаларни ҳисоб қилгандек ҳисоб қиладиган бўлгач, дунёда яшаб туриб охиратнинг одамларига, бугунда эртанинг одамларига айлангач, мусибатдан жазавага тушмайдиган, бойлик келса ҳаддидан ошмайдиган, фақирлик тўсиб қолмайдиган, бойлик туғёнга кетказмайдиган, тижорат алдаб қўймайдиган, ҳеч қандай кучдан қўрқмайдиган, ер юзида мутакаббирлик ва бузғунчилик қилмайдиган, агарчи ўзларининг ёки фарзандларию яқинларининг зарарига бўлса ҳам Аллоҳнинг гувоҳлари бўлган ҳолларида адолатга амал қиладиган тўғри тарозу бўлган одамларга айлангач ер юзи улар учун ҳозирлаб қўйилди. Ва улар инсониятнинг ҳимоячисига, оламнинг қўриқчисига ҳамда Аллоҳнинг динига чорловчисига айландилар. Расул соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ишларини уларга қолдириб умматлари ва рисолатларидан кўзлари қувончга тўлган ҳолда Рафиқул- Аълога қовушдилар. Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling