Мусулмонларнинг таназзули сабаб дунё нималарни йўқотди?
Инсон табиатининг қулфу калити
Download 1.58 Mb. Pdf ko'rish
|
2 5253746005265875139
Инсон табиатининг қулфу калити:
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам эшикни ёпсангиз тешикдан суқилиб кирадиган, айрим ижтимоий иллатлар ва ахлоқий камчиликларга қарши курашадиган ислоҳотчилар оммасидан бўлганлар холос эмас. Зеро ислоҳотчилар орасидан шундайлари борки бир ўлканинг айрим тарафларидаги айрим иллатларни вақтинчаликка кеткиза олганлар. Улардан айримлари эса ўз вазифасини адо этишда муваффақиятсизликка эришганлар.(Ҳиндларнинг раҳбари бўлган Ганди ўзининг сиёсат ва маънавият боғлиқ илк ҳаётида иккита асосий принсипга асосланган бўлган ва ана шу иккаласи асосида ҳозирги замонда камёб бўлган ўзининг сиёсий раҳбарлиги ва кучли маънавий шахсиятини чегаралаб ўзининг принсипига шиор қилиб олган. Биринчиси: “Қаттиққўллик ва қаршилик йўқ”. Ана шу принсипга дин ва фалсафа сифатида чақирган. Узоқ йиллар мобайнида ўзининг чиқишлари, мақолалари ва саҳифалари ёрдамида ана шу принсипга даъват этган. Бунинг учун бор кучини ишга солган. Бу гаплар руҳий ўзгартириш ҳамда диннинг асосий даъвати асосида бўлмагани учун Гандининг чақириқлари ўз халқининг руҳиятига кучли таъсир кўрсатмаган. Ярим миллиондан кўпроқ мусулмон ҳалок бўлган 1947- йил Сентябрида Ҳиндистоннинг пойтахти ва шарқий Панжоб вилоятида бўлиб ўтган гуруҳлараро катта тартибсизликлар вақтида унинг чақириқлари ушбу халқ учун бесамар кетди. Тарихчилар тасдиқлашлари эҳтимолидан йироқ бўлган даражада болалар, аёллар ва ор-номусларга тажовузлар қилинган варварларча ва бағритошларча улкан қирғинбарот бўлган эди. ҳатто бу уруш ўз халқи муқаддас билган ва илоҳийлаштирган ана шу кишининг жонига суиқасд қилиниши билан ниҳоя топган эди. Иккинчи принсип: Ҳиндистонда мавжуд бўлган “Худонинг даргоҳидан қувилганлар” синфига барҳам беришлик. Ганди ушбу вазифасида ҳам деярли натижага эришмаган. Демак, ана шу ишлар ислоҳот ва ўзгартиришнинг энг табиий тўғри йўли бу анбиёларнинг йўллари эканига ёрқин ҳужжат бўлади). Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ислоҳот ва даъват уйига ўз эшигидан келдилар ва инсоннинг табиатининг қулфи- фитрат замонида барча ислоҳотчилар ва у зотдан кейин уни ўзиникидан бошқа калит билан очишга уринган ҳар бир шахс оча олмаган ёпиқ қулфнинг калитини топа олдилар. Одамларни ягона Аллоҳга иймон келтиришга, бутлар ва уларга ибодат қилишни тарк қилишга, Тоғутни бутунлай инкор этишга даъват этдилар. Қавмнинг орасига чиқиб: “Ҳой, одамлар! “Лаа илааҳа иллаллоҳу”, денглар. Нажот топасизлар”, дея нидо қилдилар. Уларни ўзларининг Расул эканликларига иймон келтиришга, охират борлигига иймон келтиришга чақирдилар. Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling