Мусулмонларнинг таназзули сабаб дунё нималарни йўқотди?
Ҳаётнинг бузилган томонлари
Download 1.58 Mb. Pdf ko'rish
|
2 5253746005265875139
Ҳаётнинг бузилган томонлари: Ана шу ҳаётнинг бузилган ҳамма томонлари уни ислоҳ этадиган ва ҳаёлини банд қиладиган бирор бир ислоҳотчининг диққатини ўзига тортади. Агар бутун бир ислоҳотчилар жамоасидан бир киши у ҳаётнинг бузилган томонларидан биттасинигина тузатишга эришган бўлар ва умри давомида жамиятнинг камчиликларидан бор йўғи биттасини муолажа қилиш учун машаққат чекиб ўтган бўлар эди. Бироқ инсоннин руҳияти мураккаб нарса, нозик қилиб ясалган ва унинг туйнуклари бисёр. Унинг ажралиши ва халос бўлиши махфий нарса. У оғишганида ёки эгри бўлса ундаги камчиликларнинг биттасини тузатиш ва ундаги датлардан биттасини ўзгартириш билан унга таъсир ўтказиб бўлмайди. Аввал уни ёмонликдан яхшилик, бузғунчиликдан ислоҳотлар тарафига буриб қўйиш керак. Худди муборак ерда шайтоний ўланлар униб чиққани сингари жамиятдаги иллатларни ундириб чиқадиган ва тарбияни бузиб юборадиган нафсидан фасод уруғини юлиш, ёмонлик томирини қирқиб ташлаш, ва унинг ўрнига яхшилик, фазилат ва Аллоҳ азза ва жалладан қўрқиш уруғини экиш керак. Кишилик жамиятидаги ҳар битта дардни ва ҳозирги авлодддаги ҳар битта камчиликни тузатиш учун тўлиқ бир ҳаёт керак ва бир инсон бутун умрини бағишлаши лозим. Эҳтимол бир гуруҳ ислоҳотчиларнинг умрлари керак бўлсада бу камчилик давом этаверар. Фаровон ва дабдабали ҳаётда вояга етган, беҳуда ўйин кулгу ва лаазат билан улғайган бир мамлакатда қайсидир одам хамрга қарши курашиб ўтадиган бўлса ҳам бу ишга кучи етмасдан меҳнати бекор кетган бўлади. Чунки ароқхўрлик заҳардан бўлса ҳам лаззат ахтарадиган ва гуноҳ бўлсада кўнгилхушлик истайдиган руҳий натижадир. Шундай экан уни фақатгина даъват билан, китоб ёзиш ва маъруза тарқатиш билан, унинг тиббий зарарлари ва ахлоқий ёмонликларини тушунтириш билан, қаттиқ қарорлар-у кучли жазолар қўллаш билан қайтариб бўлмайди.(Америка ҳукумати ароқни тақиқлаб, уни мамлакатдан чиқариб юборди. Шаҳарда мавжуд бўлган газета ва журналлар, эшиттиришлар, лозунглар ва кино каби барча воситаларни ишга солиб уни истеъмол қилишни қоралаш, зарарлари ва бузуқликларини тушунтириш ишларини олиб борди. Бунинг учун давлат олтмиш миллион доллардан кўпроқ маблағни сарфлади. Газета ва журналларда бу борада ёзилган гаплар 10 миллиард саҳифадан ошиб кетди. Ушбу тақиқ ҳақидаги қарорни ижросини таъминлаш йўлида ўн тўрт ой давомида 250 миллион жунайҳ сарфланди ва бунинг учун 300 нафар шахс сафарбар қилинди. 532335 нафар шахс ҳибсга олинди. Жарималар миқдори 16 миллион жунайҳга етди. 404 миллион жунайҳлик молу мулк мусодара қилинди. Бироқ ана шу ишларнинг барчаси америкаликларнинг ароққа бўлган меҳрини ва унинг истеъмолига бўлган қайсарлигини оширди холос. Ҳатто ҳукумат 1933-йилда ушбу қонунни бекор қилишга ва мамлактда ароққа рхсат беришга мажбур бўлди. “Танқиҳот” китобидан олинди.). Уни ўзгартириш учун албатта унинг қалб қўрини ўзгартириш керак бўлади. Агар ана шуни ўзгартирмасдан туриб уни тарк этишга мажбурлайдиган бўлсангиз аввалгидан бошқа турли хил жиноятларга сабаб бўласиз. Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling