Мусулмонларнинг таназзули сабаб дунё нималарни йўқотди?
Download 1.58 Mb. Pdf ko'rish
|
2 5253746005265875139
Ҳаддидан ошган солиқлар:
Ушбу дабдаба ва ҳашаматларнинг натижасида солиқларнинг орттирилиши ва деҳқонлар, ҳунармандлар, савдогарлар ва косибларнинг молларини тортиб олиш учун янги -янги қарорлар ишлаб чиқилиши табиий нарса. Ҳатто бу нарса фуқароларга жабр бўлган ва оғирлик қилган. “Сосонийлар даврида Эрон” тарихининг муаллифи шундай дейди: “Эрон шоҳларининг фуқаролар тарафидан бериладиган туҳфалар ва тортиқларни қабул қиладиган одатлари бўлган. Улар бу нарсаларни “ойин” деб атаганлар. Бу нарса қонуний солиқларга қўшимча бўлган. Улар Наврўз ва Меҳржон кунида одамлардан мажбурий совғалар олишган. Арманистонда тилло конлари подшоҳнинг мулки ва шахсий нафақаси бўлган”. Шомлик араб тарихчиси қуйидагиларни ёзади: “Шом аҳолиси жизя ва ғалласининг ушрини, молининг солиғини ҳамда жон бошига божлар тўлашга маҳкум қилинган, юнонликлар божхоналар, конлар, солиқлар, ғалла экиш учун яроқли ерлар ва яйловлар каби муҳим манбаларни солиқчилар деб атаганлари таъминотчилардан ижарага олганлар. Улар ҳукуматдан хирож солиғини сотиб оладиган бўлишган. Ҳар бир вилоятда солиқчиларнинг бир қанча ширкатлари бор бўлган ва ҳар бир ширкатнинг аслзодаларга ўхшаб юрадиган котиблари ва солиқчилари бўлган. Улар олишлари керак бўлган миқдордан ҳам кўпроғини олганлар. Фуқароларнинг ризқларини тортиб олишган. Кўпинча уларни худди қуллар каби сотиб юборишган”. “Баъзилар Юнонистондаги императорча сиёсатни қуйидаги сўзлари билан баҳолайди: “Яхши чўпон қўйларининг жунини қирқиб олади, юлиб олмайди”. Бинобарин икки аср ўтибдики юнон императорлари ўз давлатларидаги фуқароларнинг қирқиш билан чекланганлар: уларнинг кўп молларини тортиб олишган-у, аммо уларни ташқи душмандан ҳимоя ҳам қилишган”. Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling