Мусулмонларнинг таназзули сабаб дунё нималарни йўқотди?


Download 1.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/151
Sana18.03.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1283289
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   151
Bog'liq
2 5253746005265875139

Бахтсиз халқ: 
Шундай қилиб ана шу икки подшоҳликдаги 
фуқаролар иккита синфга батамом ажралиб 


бўлган эдилар: шоҳлар, амирлар, сарой 
аъёнлари, уларнинг оила аъзолари ва 
қариндошлари, уларга алоқаси борлар ва 
бадавлат кимсалар гуллар ва райҳонлар орасида 
яшар, роҳат фароғат ичида эдилар. Отларининг 
туёқларига ҳам тилло тақа урдиришган ва 
уйларини ипак ва ҳарир матолар билан 
безатишган.
Деҳқонлар, ҳунармандлар, кичик савдогарлар, 
косиблар ва ишчилар синфи эса машаққатли 
ҳаёт кечирар, ҳаётнинг машаққатлари, солиқлар 
ва ўлпонлар остида эзилиб яшаганлар. Ғуллар 
ва занжирларда боғланган, ҳайвонлар сингари 
кун кечиришган. Уларнинг ҳаётдан олган 
ёлғизгина насибалари бошқалар учун ишлаш, 
уларнинг роҳати йўлида қийналиш бўлган. 
Уларнинг емак ва ичмакдан ўзга қайғулари 
бўлмаган. Улар агар ана шу аччиқ ҳаётдан тўйиб 
кетсалар маст қилгувчи ичимликлар ва ўйин 
кулгулар билан кўнгилларини овутганлар.
Ушбу машаққатдан қутулсалар ҳаром ишларга 
қўл урганлар. Тирикчилик шу қадар оғир 
бўлишига қарамасдан ҳаётнинг кўп соҳаларида 
улар ўзларини юқори табақа вакилларига 


ўхшатишга уринишган. Бу иш эса етарли 
миқдорда ризқу рўз топишдан кўра 
машаққатлироқ бўлган. Натижада уларнинг 
ҳаётлари нотинч, кўнгиллари ғаму ғусса билан 
банд бўлган. 
Туғёнга солгувчи бойлик билан ғафлатга 
солгувчи фақирликнинг орасида: 
Шундай қилиб туғёнга солгувчи бойлик билан 
ғафлатга солгувчи фақирликнинг орасида обод 
цивилизациялашган оламда анбиёлар келтирган 
диёнат, олийжаноб ахлоқлар ва юксак ақидалар 
зоеъ бўлиб кетди. Бадавлатлар дунё лаззати ва 
тўқлиги билан бўлиб дин ҳақида ўйламайдиган, 
охиратни эсга олмайдиган, ўлим ва ундан 
кейинги ишлар ҳақида фикр юритмайдиган 
бўлиб қолдилар. Деҳқонлар ёки ишчилар ҳам 
уларга ўхшаб ғаму қайғуси, тирикчилик 
харажатларининг кўплигидан диндан тўсилиб 
қолдилар. Ҳаёт ва унинг истаклари бойу 
камбағалнинг қайғуси ва асосий ғами бўлиб 
қолди. Ҳаёт инсонларни дин ва охират ҳақида 
умуман эсламайдиган, руҳ, қалб ва юксак 
маънавият билан боғлиқ ишларга бир дақиқа 
бўлсада вақт топа олмайдиган қилиб ташлади. 



Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling