Мусулмонларнинг таназзули сабаб дунё нималарни йўқотди?


Download 1.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/151
Sana18.03.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1283289
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   151
Bog'liq
2 5253746005265875139

Жоҳилиятнинг суврати: 
Исломнинг улуғ олимларидан бири (Шайхул 
Ислом Валиюллоҳ Деҳлавий\1176ҳ. ваф.) ушбу 
ҳолатни жуда ҳам ажоиб тарзда тасвирлаб 
беради. У қуйидагиларни ёзади: 
“Билгилки, ажамлар ва римликлар олдинма 
кейин кўп замонлар дунёни бошқариб келдилар 
ва дунё лаззатига шўнғидилар, охиратни унутиб 
Шайтонга эргашилар, тирикчилик қулайликлари 
борасида чуқур кетиб у билан фахрланадиган 
бўлиб қолдилар, дунёнинг турли тарафларидан 
олимлар келиб улар учун яшаш шароитларини 
яхшилаш мақсадида изланишлар олиб 
борганларида улар ўшаларга амал қилишда 
давом этдилар ва бир бирларига фахр қиладиган 
бўлдилар. Агар уларнинг катталари баҳоси юз 
минг дирҳамдан кам камар боғлайдиган ёки тож 
киядиган бўлса, ёки унинг ҳашаматли қасри, 
улкан ҳовузи, ҳаммоми ва боғу роғлари бўлмаса, 
чиройли қуллари ва қимматбаҳо моллари 
бўлмаса, еб ичиши яхши ва кийим кечаги 
чиройли бўлмаса айб санаганлари ривоятларда 
келган. Мамлакатингнинг подшоҳларини кўриб 


турганинг учун улар ҳақида гапириб 
ўтиришнинг кераги йўқ деб биламан. Ана 
шуларнинг ҳаммаси уларнинг тирикчилик 
асосларига кирган. Агар тортиб олмайдиган 
бўлсанг қалбларидан чиқмайдиган бўлган. 
Бундан шаҳарнинг ҳамма аъзоларига дахл 
қиладиган бедаво дард ва буюк бир офат келиб 
чиққан. Уларнинг бозорлари ва қишлоқларидан, 
бойларию камбағалларидан ҳеч ким йўқки бу 
дард уни эгалламаган ва уни ожиз қилиб қўйган 
бўлмаса. Бу нарса уларни ниҳояси йўқ ғам ва 
қайғуларга солиб қўйган. Бунга сабаб шуки ўша 
нарсаларга эришмоқ учун катта молу давлат 
сарф қилиниши керак бўлганидир. Бу молу 
давлат эса деҳқонлар, савдогарлар ва улар 
кабиларнинг устига солинадиган солиқлар 
миқдорини кўпайтириб уларни машаққатга 
қўйиш билан топилган. Агар бош тортсалар 
уларни ўлдиришган ва азоб беришган. Агар 
итоат қилсалар ҳайвон ўрнида муомала 
қилишган. Шундай қилиб ҳеч ким бир лаҳза 
бўлсада охиратдаги саодат ҳақида ўйламаган ва 
қодир ҳам бўлмаган. Ҳаттоки бутун бир 
ўлкадаги одамлар орасида ҳам дин ғамини 


ейдиган биттагина одам 
топилмаган”.(Ҳужжатуллоҳил-болиғадан) 

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling