Мусулмонларнинг таназзули сабаб дунё нималарни йўқотди?


Download 1.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/151
Sana18.03.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1283289
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   151
Bog'liq
2 5253746005265875139

Иккинчи фасл 
Жоҳилият асрида сиёсий ва иқтисодий низом 



Мутлақ подшоҳлик: 
Жоҳилият асри мустабид золим ҳукуматнинг 
майдони бўлган. Бу асрда сиёсат монархияга 
асосланган бўлган. Худди форсларда 
бўлганидек махсус хонадонлар 
муқаддаслаштирилган. Сосонлар хонадони 
ўзларининг подшоҳликка ҳақли эканликларини 
Аллоҳ томонидан илҳом қилинган деб эътиқод 
қилардилар. Улар ўз фуқароларига таъсир 
кўрсатиш учун бор имкониятларини ишга 
солганлар ва уларни ана шу муқаддас 
подшоҳлик ҳаққига итоат қилдирганлар. Бу 
уларнинг эътиқод қилинадиган динларига 
айланган. Баъзан подшоҳлар бутунлай муқаддас 
билинган. Хитойликлар ўз подшоҳларини 
“самонинг ўғли император” деб билганлар. 
Уларнинг эътиқодларича само эркак ва ер аёл 
бўлган. Коинот туғилган ва император ана шу 
икки жуфтликнинг илк мевасидир. Император 
бутун бошли халқнинг ягона отаси деб 
билинган. У нимани истаса қилиши мумкин 
бўлган. Унга қараб сиз халоиқларнинг отаси ва 
онасидирсиз, дер эдилар. Император Ли Йон ёки 
Тай Тсонг вафот этганида бутун хитойликлар 


мотам либосини кийганлар. Халоиқ қаттиқ 
ғамга чўмган. Баъзи бирлари игналар билан 
юзларини тилиб ташлаганлар. Баъзилари 
сочларини юлган, баъзилари тобутга бошини 
урган. Рим империясида бўлгани каби айрим 
халқлар ва ўлкалар ҳам муқаддас ҳисобланган. 
Асосий принсип бу Рим ўлкаси ва Рим халқини 
муқаддас билиш бўлган. Бошқа халқ ва юртлар 
Римнинг манфаати учун хизмат қилган. Давлат 
бу борада барча ҳақ ҳуқуқлар ва ақидаларни тан 
олмаган. Ҳар қандай шараф ва буюкликни 
назарга олмаган. Ҳар қандай зулм ва 
қўполликни ҳалол билганлар. Ушбу жабру жафо 
ва зулмдан диндошлик, маслакдошлик, ихлосда 
шериклик ҳам бирор юртни тўхтата олмаган.
Robert Briffault Рим империяси ҳақида 
қуйидагиларни ёзади: 
“Рим империясининг инқирозга юз тутиши ва 
йиқилишининг асосий сабаби порахўрлик ва 
бошқалар сингари ҳаддан ошган фисқу фасод 
бўлмаган. Балки бузғунчилик, ёмонлик, 
воқеъликка тўғри келмаслиги ушбу 
империясининг илк кунларидан бошлаб ҳамроҳ 
бўлиб келаётган ва ичини ғулғулага солиб 


келарди. Ушбу давлат бузғунчилик асосига 
қурилган бўлгани сабаб бир куни тугаши ва 
қуламоғи лозим бўлган. Биз кўрдикки Рим 
империяси кўплаб одамларнинг ҳисобидан 
кичик табақаларнинг фаровон яшашларига 
восита бўлган холос. Ана шу кичик табақа 
кўпчиликни эксплуатация қилар ва уларнинг 
қонларини сўриб яшаган. Римда савдо сотиқ 
масаласи омонат ва адолат билан жорий этилган 
бўлган. Ушбу давлатнинг табиати шундай 
яратилган бўлган. Ҳокимият ва ҳукмнинг 
кучида, тенгликда юқори бўлган. Аммо ана шу 
яхши тарафларнинг барчаси империяни асосий 
қалбакилик ва хатоларнинг оқибатларидан 
сақлаб қола билмаган”. 

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling