Мусулмонларнинг таназзули сабаб дунё нималарни йўқотди?
Download 1.58 Mb. Pdf ko'rish
|
2 5253746005265875139
Виждон азоби:
Ушбу иймон ахлоқ ва руҳий тарбия мактаби бўлиб ўз эгасига мустаҳкам ирода, руҳий тетиклик, нафс билан ҳисоб китоб қилиб туришдан иборат ахлоқий фазилатларни илҳом қилган. Этика тарихи ва психология илми ахлоқий нуқсонлар ва инсоний камчиликлар ҳақида билган энг кучли омил бўлган. Ҳаттоки бирор вақт ҳайвоний ҳислатлари исён кўтариб инсон бирор камчиликка йўл қўйганида ҳам. Бу иш ҳеч ким кўрмайдиган ва қонуннинг қўли тутмайдиган жойда бўлганида ана шу иймон кучли маломатчи нафсни, кучли виждон азобини ва қўрқинчли хаёлларни ҳаракатга келтиради. Ана шунда унинг соҳиби токи қонун олдида ўз айбига иқрор бўлмагунича ва ўзини қаттиқ азобга тутиб бериб Аллоҳнинг азоби ва охиратнинг иқобидан қутқариб қолганидан эминда бўлиб хотиржам тортмагунича ҳаловат билмайди. Ишончли муаррихлар бу борада Ислом динидан бошқасида учрамайдиган ажоиб воқеаларни ҳикоя қилиб берганлар. Шулардан бири “Саҳиҳ”нинг муаллифи Муслим ибн Ҳажжож ал- Қушарий исноди билан Абдуллоҳ ибн Бурайдадан, у эса отасидан ривоят қилишича Моиз ибн Молик ал- Асламий Расул соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб шундай деган экан: “Эй, Аллоҳнинг Расули, ҳақиқатда мен ўз нафсимга зулм қилиб қўйдим ва зино қилдим. Мен ўзимни поклашни истайман”. У зот эса уни қайтариб юбордилар. Эртаси куни бўлгач Моиз яна у зот олдиларига келиб: “Эй, Аллоҳнинг Расули, мен зино қилиб қўйдим”, деди. Бас у зот яна уни қайтариб юбордилар. Кейин Расул соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг қавмига одам юбориб: “У(Моиз)нинг ақлида сизлар инкор қиладиган бирор нимаси борлигини биласизларми?”, дедилар. Улар: “Биз уни ақли мукаммал ва бизнингча солиҳларимиздан деб биламиз”, дедилар. Моиз учинчи бор у зотнинг олдиларига келди. У зот яна унинг қавмига одам юбориб суриштирдилар. Улар эса унинг соғломлиги ва ақли жойидалигини айтишди. Тўртинчи куни бўлганида унинг учун бир чуқур кавлатдилар. Кейин уни тошбўрон қилишга буюрдилар. Ғомидийлик бир аёл келиб: “Эй, Аллоҳнинг Расули, ҳақиқатда мен зино қилиб қўйдим. Бас мени поклаб қўйинг”, деди. У зот у аёлни қайтариб юбордилар. Эртаси бўлгач: “Эй, Аллоҳнинг Расули, нима учун мени қайтариб юбордингиз? Эҳтимол Моизни қайтарганингиздек мени ҳам қайтараётгандирсиз. Аллоҳга қасамки мен ҳомиладорман”, деди. У зот: “То болангни туққанингча уйинга бор”, дедилар. Фарзандини туққач болани бир латтага ўраб у зотнинг олдиларига олиб келиб: “Мана уни туғдим”, деди. У зот: “Уйиинга бор. Токи кўкракдан ажратгунингча уни эмизгин”, дедилар. Уни кўкракдан чиқариб бўлгач болани у зотнинг олдиларига олиб келди. Боланинг қўлида бир парча нон бор эди. аёл: “Мана эй, Аллоҳнинг Набийси, мен уни сутдан чиқардим. Овқат ҳам еди”, деди. Бас, болани бир мусулмоннинг қўлига бердилар. Кейин у зотнинг буйруқлари билан унинг учун кўкраги баробар чуқур кавладилар ва тош бўрон қилдилар. Холид ибн Валид бир тошни олиб унинг бошига урган эди қони сачраб унинг юзига тегди ва аёлни сўкди. Набиюллоҳ буни эшитиб: “Шошма, эй, Холид. Жоним қўлида бўлган зотга қасамки бу аёл шундай тавба қилдики агар ушр йиғадиган одам шундай тавба қилса гуноҳи кечирилган бўларди”, дедилар. Кейин у зотнинг амрлари ила аёлга жаноза ўқилиб дафн қилинди.(Саҳиҳи Муслим) Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling