Мусулмонларнинг таназзули сабаб дунё нималарни йўқотди?


Шаҳватлар ва истаклар қаршисида матонат


Download 1.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/151
Sana18.03.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1283289
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   151
Bog'liq
2 5253746005265875139

Шаҳватлар ва истаклар қаршисида матонат: 
Бу иймон инсоннинг омонатдорлиги, иффати ва 
кароматини ҳимоя қилади, ҳеч ким кўрмайдиган 
чекка, хилват ва ёлғиз жойларда ҳам, ҳеч 
кимдан хавфсирамайдиган ўз салтанати ва 
нуфузи ўтадиган жойларда ҳам шаҳватлар ва 
лаззатлар қаршисида ўзини тутиб турадиган 
қилади. Ислом фатҳи билан боғлиқ тарихларда 
ғаниматлар вақтида ва омонатларни ўз 
эгаларига қайтариб бериш ва Аллоҳга ихлос 
қилишда иффат ўз кучини кўрсатгани бўлган 
воқеадирки инсоният тарихида ҳали унга 
ўхшагани бўлган эмас. Бунинг ягона сабаби эса 
иймоннинг мустаҳкамлиги, ҳамма жойда ва 
ҳамма вақт Аллоҳ кўриб билиб турибди дея Уни 


мулоҳаза қилишликдир.
Табарий ҳикоя қилиб шундай дейди: 
“Мусулмонлар Мадоинга тушиб у ерда 
ғаниматларни тўплаганларида бир одам ўзи 
билан бир қутичани олиб келиб
ғаниматларнинг соҳибига топширди. Шунда у 
ва у билан бирга бўлганлар: “Биз бунга ўхшаган 
одамни асло кўрган эмасмиз, ундаги хислат ё 
унинг озгинаси бизларда мавжуд эмас”, 
дедилар. Сўнг: “Ундан бирор нима 
олганмидинг?”, деб сўрадилар. У эса: “Аллоҳга 
қасамки, агар Аллоҳдан қўрқмаганимда уни 
сизга келтирмас эдим”, деди. Шунда улар 
билдиларки бу одамда бир гап бор. Унга: “Сен 
кимсан?” дедилар. У бўлса: “Худо ҳаққи 
айтмасман. Сизлар ҳам бошқалар ҳам мени 
мақташ ва тасанно айтишингиз учун ҳам 
кимлигимни айтмасман. Аммо, Аллоҳга ҳамд 
айтаман ва У беражак савобига розиман”, деди. 
Шунда улар унинг ортидан одам юбордилар. 
Унинг ортидан эргашиб шерикларининг 
олдигача келди ва унинг кимлигини 
суриштирди. Билсалар у киши Омир ибн Абду 
Қайс экан”. 


Ифтихор ва кеккайиш: 
Ана шу иймон гўёки уларнинг бошларини 
юқорига кўтариб бўйинларини эгилмайдиган 
қилиб қўйгандек Аллоҳдан ўзгасига асло 
эгилмасди: на золим подшоҳга ва на бирор бир 
олимга, на диний раҳбарга ва на дунёвийсига. 
Уларнинг қалблари ва кўзлари Аллоҳ таолонинг 
Кибриёси ҳамда Азамати билан тўлгани учун 
ҳам одамларнинг обрўси, дунёнинг зеб зийнати, 
улуғлик ва ҳашаматлари улар учун арзимас 
нарса бўлиб қолганди. Шунинг учун 
подшоҳларга, уларнинг ҳашаматларига, улар 
баҳраманд бўлаётган роҳат, лаззат, зийнат ва 
гўзалликка қарасалар худди одамнинг либоси 
кийгазиб қўйилган суврат ва қўғирчоқларни 
кўргандек бўлардилар. 
Абу Мусо дейдилар: “Биз Нажошийнинг 
ҳузурига борганимизда у ўзининг ўрнида 
ўтирган эди. Амр ибн Ос ўнг, Аммора эса чап 
томонида, руҳонийлар эса жим ўтирар эдилар. 
Унга Амр билан Аммора: “Улар сенга сажда 
қилмайдилар”, деб айтиб қўйган эдилар. Биз 
унинг олдига кирганимизда унинг олдида 


турган роҳиблар ва руҳонийлар шошилиб бизга: 
“Шоҳга сажда қилинглар”, дедилар. Шунда 
Жаъфар: “Биз Аллоҳдан Ўзгасига сажда 
қилмасмиз”, деди”. 

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling