Мусулмонларнинг таназзули сабаб дунё нималарни йўқотди?


Худбинликдан убудият сари


Download 1.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/151
Sana18.03.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1283289
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   151
Bog'liq
2 5253746005265875139

Худбинликдан убудият сари: 
Улар ана шу иймондан аввал амал, ахлоқ, сулук, 
олиш ва олмаслик, сиёсат ва жамият ишлари 
тарафидан анархияда яшар, раҳбарга итоат 
этишмас, тартиб қоидани тан олишмас, кўр-
кўрона ва таваккалига иш қилишар эдилар. 
Энди бўлса улар қайтиб чиқмайдиган бўлиб 
иймонга ва убудиятга кирдилар. Аллоҳни 
Молик, Султон деб, буюргувчи ва тақиқловчи 
деб, ўзларини эса Унинг мулкидаги фуқаролар 
ва қуллар деб, Унинг амрлари ва тақиқларига 
мутлақо бўйинсуниш лозим деб билдилар. 
Ўзларининг инон ихтиёрларини ҳукми илоҳийга 
бутунлай топшириб қўйдилар ва енгил 
тортдилар. Ўзларининг аввалги ҳаволари ва 
худбинликларидан тушиб молу жони ўзининики 
бўлмаган, ҳаётини ҳам фақат Аллоҳнинг 
ризолиги йўлида тасарруф қиладиган қулларга 
айландилар. Улар Аллоҳ изн бермаса 
урушмайдилар ва ярашмайдилар. Уларнинг рози 


ёки норозиликлари, бериш бермасликлари, 
борди келдилари фақатгина Унинг изни ва 
амрига мувофиқ тарзда бўлади. Бу қавм 
Қуръони карим нозил бўлган ва Расул 
соллаллоҳу алайҳи васаллам гапирадиган тилни 
яхши билганликлари, ўзлари туғилиб вояга 
етган жоҳилиятни яхши таниганликлари ва 
ислом билан яхшилаб танишиб олганликлари 
боис бу дегани бир ҳаётдан бошқа бирига, бир 
мамлакатдан бошқасига, бир ҳукмдан бошқа 
бир ҳукмга ўтиш эканини билдилар. Ёки 
анархизмдан раҳбарлик бошқарувига, 
урушлардан таслим ва итоаткорликка, 
худбинликдан убудиятга ўтиш эканлигини 
билдилар. Исломга киргандан сўнг ўйлаб кўрай 
дейиш йўқлигини, илоҳий қонун билан 
тортишилмаслигини, амр қилинганидан сўнг 
бажариш бажармасликда ихтиёр бўлмаслигини, 
Расулга қарши чиқиш ва Аллоҳдан ўзгасидан 
ҳукм сўрашлик йўқлигини билдилар. Урф 
одатлар ва ананаларни маҳкам ушлаб 
олинмаслигини, нафсдан маслаҳат 
сўралмаслигини билдилар. Шунинг учун ҳам 
Исломга кирганларидан кейин жоҳилият 


ҳаётини бутун хусусиятлари, одатлари ва 
ананалари билан тарк қилиб бутун 
хусусиятлари, одатлари ва тартиблари билан 
Исломга кўчиб ўтдилар. Ушбу буюк инқилоб 
Исломни қабул қилинганидан сўнг ҳеч қандай 
иккиланишларсиз рўй берар эди.
Фузола ибн Умайр ибн ал Малуҳ Расулуллоҳ 
соллаллоҳу алайҳи васаллам байтуллоҳни тавоф 
қилаётган вақтда у зотни ўлдирмоқчи бўлди. У 
зотга яқин келганида Расулуллоҳ соллаллоҳу 
алайҳи васаллам: “Фузоламисан?”, дедилар. У: 
“Ҳа! Фузоламан, ё расулаллоҳ!”, деди. “Нафсинг 
сенга нима гапларни гапираётган эди?”, дедилар 
у зот. “Ҳеч нарсани. Мен Аллоҳни зикр 
қилаётгандим”, деди у. Шунда Набий 
соллаллоҳу алайҳи васаллам табассум қилдилар. 
Сўнг: “Астағфируллоҳ”, дедиларда қўлларини 
Фузоланинг кўксига қўйган эдилар унинг қалби 
таскин топди. Фузола: “Аллоҳга қасамки, у зот 
қўлларини кўксимдан кўтармай туриб у зот 
ҳаммадан кўра суюклиқроқ кишига 
айландилар”, деб айтар эди. Фузола шундай 
дейди: “Бас мен ўз аҳлимга қайтдим. Шунда 
авваллари гаплашиб юрган бир аёлнинг ёнидан 


ўтдим. У менга: “Суҳбатлашмаймизми?”, деди. 
Мен эса унга: “Аллоҳ ва Ислом бунга рухсат 
бермайди”, дедим”.

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling