Мутахассис маслаҳати” эшиттириши
ЁЗУВ КЕТАДИ Зикрулла Мусаев – мутахассис
Download 50.5 Kb.
|
Мутахассис маслаҳати 02,05,2020
- Bu sahifa navigatsiya:
- МУСИҚА Бошловчи
- Муаллиф: Фазлиддин Абдуразақов Мусиқий безакчи: Рустам Назаров
ЁЗУВ КЕТАДИ
Зикрулла Мусаев – мутахассис Бошловчи: Воҳамизда ҳам иссиқхона қуриб фойда кўриб келаётган юртдошларимиз кўпчилик. Улар томонидан етиштирилаётган масҳулотлар эл дастурхонига етказиб берилаяпти. Бу борада воҳадошларимиз ўз имкониятларидан, шу билан бирга банк кредитларидан фойдаланишмоқда. Юқори даромад олиб, оиласи билан биргаликда доимий иш билан банд бўлишмоқда. Улар томонидан қурилаётган иссиқхоналар турли технология асосида ишлаши сир эмас. Юртимизда кунлар исиб кетганлиги боис, иссиқхоналар атрофи очиб ташланган. Бу жараёнда экинларга зиён келтирувчи ҳашорат туркумлари ҳақида ҳам маълумот бериб ўтсак. МУСИҚА Бошловчи: Ушбу мавсумдаги плёнкалик иссиқхоналарнинг ўзига хос хусусияти шундаки, уларда очиқ майдонлар учун кўчатлар етиштириб олингандан сўнг помидор экиб парваришланади. Бу даврда экиш учун тезпишар, детерминант, очиқ майдонларга экилганлари ҳосили пишгунча юқори ҳосил олишни таъминловчи помидор навларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Бунда плёнкали иссиқхоналарда помидордан юқори ҳосил етиштиришда экиладиган кўчатнинг сифати катта аҳамиятга эга. Мутахассисларнинг таъкидлашларича, баҳорда иссиқхонага экиш учун 50–55 кунлик кўчатлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Чунки бундай кўчатлар баландлиги 35–40 см, 1 тадан гулшодаси ва ўртача 8–10 тадан барги бўлади. Маълумки, кўчатлар экилгач, орадан 8–10 кун ўтгач, ўсимликлар суриладиган канопга боғлаб чиқилади. Плёнкали иссиқхоналарда помидор учун лозим бўлган қулай шароитни яратиш жуда мураккабдир. Ҳавонинг нисбий намлиги 60–65 фоиздан ошиб кетмаслиги керак. Намлик кўрсатилган меъёрдан ошиб, 70–75 фоизга етиши иссиқхонада қўнғир доғланиш, кулранг чириш ва фитофтороз касалликлири ривожланиши учун шароит яратади. Помидор учун ҳаво ҳароратининг қулай меъёри ҳаво очиқ кунларда 26°С, булутли кунларда шундан 2–4°С пастроқ ва кечалари эса 18°С атрофида сақланиши зарур. Помидор ўсимликларини парваришлашда уларни шамоллатишга алоҳида эътибор бериш, яъни юқоридан шамоллатиш билан бирга ён атрофларидан ҳам шамол бериш керак. Ҳаво булутли кунларда ялписига касалликлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳаво намлигини камайтириш керак. Бунинг учун иссиқхона бир йўла ҳам шамоллатилади, ҳам иситилади. Мева пишиши бошланишидан 1–2 ҳафта олдин, баргда хлороз бўлишининг олдини олиш учун озиқлантиришда озиқа таркибидаги магний миқдорини кўпайтириш ёки ушбу микроўғит билан илдиздан ташқари озиқлантирилиши зарур. МУСИҚА Бошловчи: Ҳурматли радиотингловчилар. “Мутахассис маслаҳати” деб номланган эшиттиришимизни тингладингиз. Шу ўринда айтмоқчи бўлганимиз, ўзингизни асранг. Коронавирус касаллигидан эҳтиёт бўлинг. Уйда қолинг, зарурат бўлмаса кўчага чиқманг. Ўзингиз ва яқинларингизга ушбу касалликларни юқтиришдан сақланг. Унутманг, соғлигингизни сақлаш ўз қўлингизда. Шу билан бизга ажратилган вақт ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Эътиборли бўлинг, соғлигингизни асранг. Эътиборингиз учун раҳмат! Хайр, яна саломатликда учрашгунча омон бўлинг! Муаллиф: Фазлиддин Абдуразақов Мусиқий безакчи: Рустам Назаров Download 50.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling